1.3. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар”
фанининг тушунчаси ва мазмуни
Фан ёки ўқув курсининг предметини аниқлаш деганда, ўрганиши
лозим бўлган, ўқув жараёнининг доирасини белгилайдиган, илмий
билимнинг мазкур соҳасининг мазмунини ташкил этадиган факт ва
воқеаларнинг тор доирасини белгилаш тушунилади.
Мазкур ўқув фани комлекс ва аралаш тусга эга. “Суд ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар” фанининг мазмуни, биринчи навбатда,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга оширувчи суд ва бошқа
давлат
органлари,
шунингдек,
ушбу
фаолиятнинг
амалга
оширилишига ёрдам берадиган айрим нодавлат тузилмалар ҳақидаги
маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотлар орасида нафақат
умуман суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг
ташкил этилиши ҳақида, балки унинг муайян йўналишлари
(вазифалари), шунингдек, тегишли органлар ёки ташкилотларнинг
ташкил этилиши, уларнинг тузилиши, ўзаро алоқаси ва бир-бирига
бўйсиниши, асосий ваколатлари ва вазифалари, бир-бири ҳамда бутун
давлат механизми билан ҳаракат қилишлари ҳақида маълумотлар
марказий ўрин эгаллайди.
Шундай қилиб, “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” –
бу суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга
оширувчи давлат органларининг тизимини (шунингдек, айрим
нодавлат
тузилмаларни),
уларнинг
ташкил
этилишини,
фаолиятларининг асосий йўналишларини ва ўзаро ҳамкорлигини
ўрганадиган юридик фандир.
26
Ушбу тизимга фаолият мақсадининг ягоналиги билан бирлашган
давлат муассасалари ва жамоат бирлашмалари киради. Мазкур
мақсад қуйидагилардан иборат: одил судловни амалга ошириш,
қонуннинг устунлиги ва ҳуқуқ-тартиботни, ижтимоий адолатни,
фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга,
жумладан, жиноятларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш,
фуқароларда ҳуқуқий маданиятни ва ҳуқуқий онгни тарбиялаш.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимини ташкил этадиган
муассасалар ва ташкилотлар давлатнинг умумий қонуниятларидан
келиб чиққан ҳолда, шу билан бирга, вужудга келиш, ривожланиш ва
такомиллаштирилишнинг ўзининг ички қонунларига бўйсунадилар,
мақсаднинг ягоналигига қарамасдан, ўзига хос, аниқ вазифаларни
бажарадилар, ўз принципларига, тизимларига, тузилмаларига,
ваколатларига эга бўладилар, ўзаро ҳар хил муносабатда бўладилар
ва, шундай қилиб, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва
ҳуқуқни қўллаш фаолиятида ўз ўринларини эгаллайди.
Мазкур фаннинг мақсади – ҳуқуқий кўрсатмаларнинг амалга
оширилишини таъминловчи муассасалар ҳамда умуман ҳуқуқни
қўллаш механизми ҳақида бошланғич билимларни ёш талаба-
юристларга тақдим этишдир.
Ушбу фаолият билан боғлиқ ташкилий муносабатларни тартибга
солувчи қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “Суд ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курсида ўрганиладилар.
Хорижий мамлакатларда суд ва прокуратуранинг вазифалари,
принциплари ва тузилишини белгилайдиган ҳуқуқий меъёрларни
ўрганиш, уларга хос бўлган умумий қонуниятларни, шунингдек,
кўрсатилган органларнинг ҳар бир алоҳида мамлакатнинг тарихий
шарт-шароитлар ва бошқа сабабларга кўра вужудга келган ўзига хос
хусусиятларини аниқлаш “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар” фанининг предметига киради.
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фанининг мазмуни
қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади.
I бўлим. Умумий қоидалар (“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар” фанининг моҳияти, асосий тушунчалари ва предмети; суд
ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги қонунчилик; суд
ҳокимиятининг ташкил этилиши; одил судлов принциплари).
II бўлим. Ўзбекистон Республикасининг суд тизими (умумий
юрисдикция судлари; Ўзбекистон Республикаси Конституциявий
суди; хўжалик судлари; судьяларнинг ҳуқуқий мақоми).
27
III бўлим. Адлия вазирлиги ҳамда судларнинг фаолиятини
ташкилий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш.
IV бўлим. Прокурор назорати ва дастлабки тергов органлари.
V бўлим. Ҳуқуқий ёрдамни таъминлаш бўйича органлар.
VI бўлим. Судлов ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг
хорижий мамлакатларда ташкил этилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |