Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

3.2. Қонунийлик принципи 
 
Ўзбекистонда 
демократик 
ҳуқуқий 
давлат 
шаклланиши 
шароитида қонунийлик ва инсон ҳуқуқларига қатъий риоя этиш 
вазифаси алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг 15-моддасида мустаҳкамлаб қўйилганидек: 
“Ўзбекистон 
Республикасида 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. 
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, 
фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”. Суд 
давлат органи бўлиб, унинг фаолиятига ҳам қонунийликка риоя этиш 
тўғрисидаги Конституция кўрсатмалари татбиқ этилади. 
Бу қоидага айниқса суд ҳокимиятининг одил судлов бўйича 
ваколатини амалга оширишда қатъий риоя этиш лозим. Масалан, 
жиноятни очиш, айбдорни фош этиш, унга адолатли жазо тайинлаш 
ва айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслигини ва 
ҳукм қилинмаслигини таъминлаш орқали жиноятга оид суд 
ишларини юритишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш 
вазифалари қонунга қатъий риоя қилган ҳолдагина бажарилиши 
мумкин. 
Одил судлов суд ишларини юритиш доирасида амалга 
оширилади. Одил судлов мақсадларига эришиш учун ижтимоий 
муносабатлар процессуал қонунлар билан аниқ тартибга солиниши 
лозим, шу туфайли фуқаролик, маъмурий, жиноят ва хўжалик суд 
ишларини юритиш ушбу процессуал қонунларига асосланади. 


101 
Қонунийлик тўғрисидаги нормалар ЖПКнинг 11-моддасида; 
ФПКнинг 4- ва 7-моддаларида; ХПКнинг 4-, 5- ва 12-моддаларида; 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2- ва 3-
моддаларида ўз ифодасини топган. 
Мазкур принцип ишдаги барча ҳолатлар тўла, ҳар томонлама ва 
холисона кўриб чиқилишини, ҳар бир иш қонунга асосан кўриб 
чиқилиши ва ҳал қилинишини, суд ишларини юритиш барча 
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя 
қилинишини, фуқаролар қонунларга риоя қилиш ва уларни ҳурмат 
қилиш руҳида тарбияланишини таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленуми ўзининг 1997 йил 22 августдаги 
“Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида 
муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши 
тўғрисида”ги 12-сон қарорида: “Судларнинг эътибори жиноят 
ишларини суд муҳокамаси жараёнида процессуал қонунчиликка 
қатъий амал қилишнинг зарурлигига қаратилсин, фақат унга аниқ ва 
оғишмай амал қилиш ишнинг ҳолатини ҳар томонлама тўлиқ ва 
холисона текширишни, жиноятларнинг содир этилишига имкон 
яратувчи шароит ва сабабларни аниқлашни ва суд жараёнининг 
тарбиявий таъсирини таъминлашини эътиборга олинсин” деб қайд 
этилган. Судлар фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф 
этишга апелляция, кассация ва назорат инстанциялари эътиборини 
қаратиб, Пленум ўз қарорида “ишларни апелляция, кассация ва 
назорат тартибида кўраётганда биринчи босқич судлари томонидан 
жиноят-процессуал қонунчилигига риоя қилинишига алоҳида 
эътибор қаратиш, жиноят ишларининг суд муҳокамасида жиноят-
процессуал қонунчилигини қўллашда йўл қўйилган хатоларни, 
бирорта қонун бузилиш ҳолатини эътибордан четда қолдирмасдан, 
мунтазам таҳлил қилиб бориш”ни тавсия этган. 
Моддий ва процессуал қонунларнинг барча талабларига, шу 
жумладан, процессуал фаолиятининг принципларини белгиловчи 
нормаларга риоя этиш бўйича процессуал фаолиятининг ҳар бир 
иштирокчиси зиммасига юклатилган мажбурият қонунийлик 
принципи мазмунини ташкил қилади. 
Қонунда йўл қўйиладиган барча процессуал ҳаракатлар 
ўтказилиши ва процессуал қарорлар қабул қилиниши процессуал 
кодекслари билан аниқ тартибга солинган. Одил судловни амалга 
ошириш 
жараёнида 
қонунийлик 
процессуал 
қонунчиликда 
белгиланган кафолатлар тизими орқали таъминланади. 


102 
Қонунийлик процессуал ҳуқуқнинг барча принцип ва 
нормаларида ўз ифодасини топган ҳамда суд ишларини юритишнинг 
барча томонларини таърифлайдиган универсал, ҳамма соҳани қамраб 
оладиган универсал принцип ҳисобланади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish