Олий хўжалик суди Раёсати.
Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Раёсатининг асосий ваколати ишларни назорат
тартибида кўриб чиқиш ҳисобланади. Бундан ташқари, Раёсат:
- суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;
- Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг қонун ҳужжатларини
қўллаш тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;
- хўжалик судлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
судининг судлов ҳайъатлари ва девони ишини ташкил этиш
масалаларини кўриб чиқади ва б.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяларидан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленуми
белгилайдиган миқдорда тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси, унинг
биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Раёсатининг таркибига лавозим бўйича
кирадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг
мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Раёсат
аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли
ҳисобланади (“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг
мажлисида баённома юритилади. Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Раёсатининг қарори ва баённома раислик қилувчи
томонидан имзоланади.
245
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми.
Барча
хўжалик судлари фаолиятининг ўта муҳим масалалари Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан ҳал этилади.
Қонун нормаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
судьялари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди раисидан
иборат таркибда иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
раиси, Олий суди раиси, адлия вазири, судьялар, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат
кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми бир
йилда камида икки марта чақирилади. Муҳокама қилинадиган
умумий масалаларга доир ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг аъзоларига,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мажлисдан йигирма кун
илгари юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда
Пленум ваколатли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми:
- суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади
ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар
беради;
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг
тақдимномаларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркибини ва
раисларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг котибини тасдиқлайди;
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг иши
тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди судлов ҳайъатлари фаолияти ҳақидаги маърузаларни
тинглайди;
- Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг қонун ҳужжатларини
қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
246
Олий хўжалик суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш
масалалари бўйича тушунтиришларини бажариш тўғрисидаги
маърузаларни тинглайди;
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг
тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди матбуот
органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ва
Раёсати регламентини тасдиқлайди;
- қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Унинг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми барча хўжалик судлари
учун, шунингдек, тушунтириш берилган қонунчиликни қўллайдиган
бошқа органлар, корхона, муассаса, ташкилотлар ва мансабдор
шахслар учун мажбурийдир.
Пленум унинг мажлисларида раислик қилувчи суд раиси
томонидан чақирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг қарори мажлисда иштирок этаётган Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми аъзоларининг кўпчилик
овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва қабул
қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
мажлисларида баённома юритилади, у Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг котиби томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг
котиби
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяси
вазифасини бажариш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг мажлисини тайёрлашга, мажлис
баённомасини
юритишга
доир
ишни
ташкилий
жиҳатдан
таъминлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленуми қабул қилган қарорларнинг ижроси учун зарур бўлган
ҳаракатларни амалга оширади.
Қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти шаклланиши ва уни
такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ
бўлган масалалар бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш
учун Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳузурида
Илмий-
маслаҳат кенгаши
ташкил этилади. Унинг таркиби Ўзбекистон
247
Республикаси Олий хўжалик суди раиси тақдимномасига асосан
ушбу суд Пленуми томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди девони
тузилишининг ўзига хос хусусияти унда ушбу суднинг муҳим
функцияларидан бири бўлмиш - хўжалик судлари фаолиятини
ташкилий ва моддий-техник таъминлаш функциясини амалга
оширишга даъват этилган бўлинмалар ташкил этилишидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |