Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

8.3. Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари 
 
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари тизими унинг миллий 
давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилиши билан боғлиқ. Унинг 
таркибига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикаси Олий 
хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари.
“Судлар тўғрисида”ги Қонун туман даражасида хўжалик 
судларининг ташкил этилишини назарда тутмайди. Шунинг учун 
асосий бўғин хўжалик судлари сифатида вилоятлар, Тошкент шаҳар 
хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди 
қаралади. Бундан асосий бўғиндаги хўжалик судида иш юритиш 
марказий ўрин эгаллаши келиб чиқади, чунки айни шу ерда биринчи 
навбатда хўжалик судлов ишларини юритиш олдига қонун билан 
қўйилган вазифалар амалга оширилади.
Хўжалик судларида биринчи инстанция бўйича ишлар судьянинг 
якка ўзи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида 
эса уч нафар судьядан иборат таркибда кўрилади. Суд раисининг 
қарори билан ҳар қандай иш ҳайъатда кўрилиши мумкин. 
Апелляция, кассация, назорат инстанцияларида барча ишлар 
хўжалик суди томонидан ҳайъатда кўрилади. Иш ҳайъатда 
кўрилаётганда суднинг таркиби уч ёки ундан ортиқ тоқ нафар 
судьядан иборат бўлиши керак. 
Хўжалик судида низоларни ҳал қилиш корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлиги, 
кимга бўйсунишидан ва бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд 
олдида тенглиги асосида амалга оширилади 
Хўжалик судларида ишлар ошкора кўрилади, давлат сирини ёки 
тижорат сирини сақлаш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно. 


248 
Хўжалик судида суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида 
ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб 
борилади. 
Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган суд 
иштирокчиларининг 
таржимон 
ёрдамида 
ишга 
тааллуқли 
материаллар билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш 
ҳамда ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. 
Ўзбекистон Республикаси корхона, муассаса ва ташкилотлари 
ҳамда бошқа давлатларнинг корхона, муассаса ва ташкилотлари 
ўртасидаги хўжалик низолари суднинг ажримига биноан, тарафлар 
учун мақбул тилда олиб борилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва 
Тошкент шаҳар хўжалик суди: 
- ишларни ўз ваколатлари доирасида биринчи инстанция суди 
сифатида ва апелляция тартибида кўради; 
- суд амалиётини умумлаштиради; 
- қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 
Санаб ўтилган ваколатлар ичида ишларни апелляиция тартибида 
кўриб чиқиш алоҳида аҳамиятга сазовор, чунки бундай кўриб чиқиш 
ушбу босқичдаги хўжалик судлари қарорларининг қонунийлиги ва 
асослилигини таъминлашнинг муҳим воситаси бўлиб қолиши керак. 
Унинг моҳияти шундаки, ишда иштирок этувчи шахслар апелляция 
шикоятини беришлари мумкин ҳамда унда қонунлар, бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва иш материалларига таянган ҳолда 
чиқарилган ҳал қилув қарорининг нотўғрилигини асослайдилар ва 
ишни қайтадан кўриб чиқишни талаб қиладилар.
Асосий бўғин хўжалик суди

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish