Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet395/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

364-м о д д а. Аpиза беpиш


Янги очилган ҳолатлаp бўйича ҳал қилув қаpоpи, ажpим ёки қаpоpни қайта кўpиш ҳақидаги аpиза ишда иштиpок этган шахслаp ёки пpокуpоp томонидан ҳал қилув қаpоpини, ажpим ёки қаpоpни чиқаpган судга беpилади. Ишда иштиpок этувчи шахслаp бундай аpизани ҳал қилув қаpоpи, ажpим ёки қаpоpни қайта кўpиш учун асос бўладиган ҳолатлаp маълум бўлган кундан эътиборан уч ой муддат ичида беpишлаpи мумкин.


1. Ушбу шарҳланаётган қонунда янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорларни қайта кўриш учун кимлар ариза беришга ҳақли эканлиги аниқ кўрсатилган. Бунга кўра, ишда иштирок этувчи тарафлар, даъвогар, жавобгар, мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахслар ва мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, давлат бошқаруви органлари, проку­рор ишда иштирок этган-этмаганлигидан қатъи назар ариза бериш­га ҳақлидирлар.
2. Юридик адабиётларда, шунингдек суд амалиётида, янги очилган ҳолатлар бўйича иш қўзғатиш ҳуқуқи судларга берилма­ганлиги ҳақида фикр билдирилган бўлиб, бундай ҳолларда суд ишда иштирок этувчи шахсларга иш қўзғатиш ҳуқуқига эга экан­лиги ҳақида тушунтириш бериши, лозим ҳолларда эса, бу ҳақда прокурорни хабардор қилиши баён қилинган1.
Бизнинг фикримизча, ишда иштирок этувчи шахслар каби би­ринчи инстанция судига янги очилган ҳолатлар бўйича иш қўзға­тиш ҳуқуқини юқори судларга бериш мақсадга мувофиқ бўлиб, бунга кўра суд ишни сарсонгарчиликка йўл қўймасдан, ўзига опе­ратив тезкорлик билан ҳал қилиш имконияти берилган бўлар эди.
Юқорида баён қилинганидек, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш шу ҳал қилув қарорини чиқарган судга берилади. Биринчи инстанция суди чиқар­ган ҳал қилув қарорини ўзгартирган ёки янги ҳал қилув қарори чиқарган апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судлари­нинг ажрим ва қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кў­риш учун ариза ушбу юқори инстанция судларига берилиши лозим.
3. Ушбу модданинг муҳим жиҳатларидан яна бири шундаки, унда судга ариза билан мурожаат қилиш муддати ишда иштирок этувчи шахсларга ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар маълум бўлган кундан эъти­боран уч ой муддат ичида беришга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Агар бу қоиданинг мазмунига эътибор берилса, қонунда қатъий муддат белгиламасдан, шундай ҳолат вужудга келган вақт аниқ­ланган кундан эътиборан уч ой муддат белгиланган. Демак, қанча вақт ўтиши эътиборга олинмасдан, фақат “маълум бўлган кун” ҳисобга олинишига аҳамият бермоқ лозим.
Ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун юқорида баён қилинган муддат ўтказиб юборилган бўлса, суд томонидан муддатни ўтказиш сабабларини узрли деб топган ҳолларда ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза процессуал ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим бўлган судга берилади ва ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинади, бироқ бу шахсларнинг келмаслиги суд олдига қўйилган масалани ҳал этишга тўсқинлик қилмаслиги қонунда ифодаланган (ФПКнинг 130-моддаси).



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish