Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Чақирув қоғозини етказиб бериш



Download 12,6 Mb.
bet130/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

135-м о д д а. Чақирув қоғозини етказиб бериш


Чақирув қоғози чақирилаётган шахсга тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахс томонидан кўрсатилган манзил бўйича етказиб берилади. Агар фуқаро судга маълум қилинган манзилда амалда яшамаса, чақирув қоғози унинг иш жойига юборилиши мумкин.
Чақирув қоғози алоқа ташкилоти орқали топширилганли­ги тўғрисида тилхат олиш йўли билан ёки хат-ҳужжат ташувчи орқали юборилади.
Судья ишда иштирок этувчи шахснинг розилиги билан унга иш бўйича чақирилаётган бошқа шахсга топшириш учун чақирув қоғози бериши мумкин.
Судья чақирув қоғозини етказиб бериш вазифасини топ­ширган шахс чақирув қоғозининг иккинчи нусхасини чақири­лувчининг чақирув қоғозини олганлиги тўғрисидаги имзоси билан судга қайтариши шарт.
1. Бу қонуннинг мазмунига қараганда чақирув қоғозини етказиб бериш ва уни топшириш турлича бўлиши мумкинлиги кўринади, масалан, алоқа ташкилотлари (бўлимлари), хат-ҳужжат ташувчи орқали, шунингдек тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан амалга оширилади ва ҳоказо
Юқорида баён этилганидек, чақирув қоғозини етказиб бериш тартибини судья ёки суд котиби чақирилувчи шахснинг яшаш, ишлаш жойига қараб ишни шундай ташкил этиш лозимки, унинг етиб бориши, топширилиши ва судда қатнашиши учун имконият бўлиши керак. Ҳозирги техника тараққий этган даврда судга чақи­ришнинг қуйидаги услубларидан: телефонаграммалар, телеграмма­лар, шунингдек алоқа воситаларининг бошқа кўринишларидан фойдаланиш мумкинлигига эътибор бериш лозим.
Чақирув қоғозини етказиб беришнинг қулай ва ишончли воси­таларидан бўлиб хат-ҳужжат ташувчи томонидан етказилишидир. Чақирув қоғозининг бундай тартибига риоя этиш учун чақирилув­чининг яшаш, ишлаш жойи суд идораси жойлашган ҳудудга яқин бўлиши керак.
Алоқа ташкилотлари (бўлимлари) томонидан чақирув қоғозла­рини етказиш учун албатта махсус хат орқали юбориш мақсадга мувофиқ, чунки бундай хатларни олган шахслар унга топширил­ганлиги ҳақида ўз имзоси билан тасдиқлаб бериши талаб этилади.
Агар, судья лозим топган ҳолларда ишда иштирок этувчи шахс­ларга чақирув қоғозини ишни кўришга алоқадор бўлган чақири­лувчига топшириш учун беришлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда судья чақирув қоғозини чақирилувчига вақтида топшириш учун бу шахс қандай тезкор имкониятларга эга эканлиги, бошқа топшириш турларига нисбатан афзаллик томонларини аниқлаши лозим.
Суд чақирув қоғозини топширишнинг ўзига хос хусусияти уни жазони ўтаётган шахсларга нисбатан татбиқ этишда кўринади. Чунончи, жазони ўтаётган шахс судда фуқаролик ишининг кўрили­ши ҳақида хабардор этилади, чунки уларни эркин юрмаслиги қонун билан чегараланганлиги туфайли бундай шахсларга суд чақирув қоғози юборилмайди1.
Айрим ҳолларда иш кўриш куни, соати ҳақида суд идорасига келиш, ишда иштирок этиши лозим бўлган шахсларни ҳам хабардор қилиш тартибига кўра, суд котиби томонидан улардан тилхат олиш йўли билан амалга оширилади. Булардан ташқари, фуқаролик ишини кўраётган суд қонунда кўрсатилган сабабларга кўра иш кўришни бошқа кунга қолдириши ҳам мумкин. Бу қоида ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек муайян суд мажлисида ишни кўриш имкони бўлмаган ҳолларда ва ҳоказо суд иш кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Судья иш кўришни кейинга қолдирар экан, навбатдаги суд мажлисининг вақтини белгилайди ва бу ҳақда ҳозир бўлган шахсларга эълон қилиб, уларнинг имзосини қўйдириб олади. Судга келмаган ва процессда иштирок этишга янги жалб қилинган шахслар навбатдаги суд мажлисининг вақти тўғрисида умумий тартибда чақирув қоғози орқали хабардор қилинадилар.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish