Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


-мавзу. АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ ВА УНИНГ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

12-мавзу. АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ ВА УНИНГ 
ОЛДИНИ ОЛИШ 
 
1.Аѐллар жиноятчилигининг ҳолати,
таркиби ва динамикаси
Умуман олганда жиноятчилик ҳар бири ўзига хос хусусият-
ларга эга бўлган айрим турларга бўлинади. Бу хусусиятлар ай-
рим турдаги жиноятларнинг криминологик тавсифи, сабабий 
боғланишларида ҳам, уларнинг олдини олиш ҳамда уларга қар-
ши кураш усулларида ҳам ифодаланади. Аѐллар жиноятчилиги 
жиноятчиликнинг ана шундай алоҳида турларидан биридир.
Жиноятчиликни жинсий белгига кўра фарқлаш, ҳеч шубҳа-
сиз, ўринлидир, чунки аѐллар жиноятчилигининг миқдор кўр-
саткичлари ҳам, сифат кўрсаткичлари ҳам эркаклар жиноятчи-
лигидан фарқ қилади. Миқдорий хусусиятлар масаласига кел-
сак, аѐллар жиноятчилиги асрлар мобайнида эркаклар жиноят-
чилигидан орқада қолиб келган. Аѐллар содир этадиган жино-
ятларнинг эркаклар томонидан содир этиладиган жиноятлар 
билан ўзаро нисбати 1:8 ни (жиноятлар умумий сонининг 12,5% 
ни) ташкил этади. Ваҳоланки, мамлакатимизда аѐллар сони эр-
каклар сонига қараганда кўпроқ.
Сифат хусусиятлари масаласига келсак, статистика маълу-
мотлари аѐллар томонидан тамагирлик ниятида ва зўрлик иш-
латиб содир этилган жиноятлар, шунингдек бошқа жиноятлар-
нинг ўзаро нисбати эркаклар ўртасида юзага келган вазиятдан 
анча фарқ қилишини кўрсатади. Аѐлларга хос бўлган микро-
муҳит ѐки шароит таъсирида муайян даврда юзага келган хулқ-
атвор тарзи ўз аксини топган жиноятлар фарқланади.
Шунингдек, аѐллар жиноятчилигининг ўзгариш хусусияти 
ҳам ўзига хос бўлиб, эркаклар жиноятчилигининг ўзгариш ху-
сусияти билан доим ҳам мос келавермайди. Масалан, аѐллар 
томонидан зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг 
ўсиши доим нисбатан суст кечади.
Аѐл жиноятчи шахсининг криминологик тавсифи ҳам ўзига 
хосдир. Одатда, уларнинг ўртасида катта ѐшдаги шахслар аниқ-
ланган эркак жиноятчилар ўртасидаги шундай шахсларга қара-
ганда кўпроқ бўлади. Сўнгги йилларда жиноятчиларнинг ѐша-
риши кузатилаѐтганига қарамай, юқорида зикр этилган тенден-
ция ҳозиргача сақланиб қолаѐтир. Аѐл жиноятчиларнинг маъ-


170 
лумот даражаси эркак жиноятчиларга қараганда доимо юқори 
бўлган, бироқ илгари аѐл жиноятчилар орасида олий маълумот-
ли шахсларнинг бундай юқори ўсиши ҳеч қачон қайд этилмаган 
эди.
Бу аѐллар жиноятчилигининг баъзи бир хусусиятлари ва 
фарқлари, холос. Сўнгги йилларда умумий жиноятчилик қатори 
аѐллар жиноятчилиги ҳам сезиларли даражада ўсди. Ўзига хос 
хусусиятларга эга эканлигига қарамай, аѐллар жиноятчилиги 
ҳам жиноятчиликнинг умумий қонуниятларини ҳамда унда юз 
берган ўзгаришларни акс эттиради. У умумий жиноятчиликнинг 
кичик тизими сифатида амал қилади ва у билан узвий боғлан-
ган.
Аѐллар жиноятчилиги эркакларникидан орқада қолиб кела-
ѐтганлигини асословчи бир нечта назария мавжуд. А.Кетле бу 
ҳодисани нафақат аѐлларнинг жисмонан заифлиги, балки жамо-
атдан узоқдалиги, оилавий мажбуриятлар доирасидан кам четга 
чиқиши билан тушунтирган. Бироқ аѐллар жамоат ҳаѐти ва 
профессионал фаолиятга тобора фаолроқ қўшилишига қараб, 
шунингдек жиноятчиликда ўсиш юз берган даврларда умумий 
жиноятчилик таркибида аѐллар жиноятчилигининг улуши дои-
мо оз бўлиб қолган. У эркаклар жиноятчилиги улушидан бир 
неча баравар кам бўлган. 
Бу ҳодисанинг бошқа бир изоҳи антроплогик мактаб намо-
яндалари – Ч.Ломброзо ва унинг Россиядаги издоши П.Н. Тар-
новская томонидан илгари сурилган. Улар аѐллар жиноятчили-
гининг фаоллик даражаси эркакларникига нисбатан пастлигини 
аѐл организмининг ўзига хосликлари, аѐл табиати ва унинг 
маълум даражада «биологик норасолиги» билан изоҳлаган.
Бироқ фаннинг кейинги ривожланиши жиноятчиликнинг са-
бабий омиллари мажмуида ижтимоий ҳаѐт шарт-шароитлари 
таъсирида шаклланувчи ҳолатлар устунлик қилишини кўрсатди. 
Аѐллар жиноий ва, умуман олганда, қонуний хулқ-атворининг 
шаклланишига айнан шу ҳолатлар айниқса жиддий таъсир 
кўрсатади. Бизнинг назаримизда, аѐллар жиноятчилигининг 
биологик сабабларини ҳам, ижтимоий сабабларини ҳам фарқ-
лаш мумкин. Айни вақтда, бу сабаблар бир-бири билан узвий 
боғлиқ.
Аѐлларга қадим замонлардаѐқ оилани тебратиш ва рўзғор 
юритиш вазифалари юкланган, эркаклар эса овчилик ѐки балиқ-


171 
чилик билан шуғулланган. Ижтимоий вазифаларнинг бундай 
тақсимланишига жисмоний тенгсизлик сабаб бўлган деб фараз 
қилиш мумкин, бироқ, маълумки, жисмоний куч жиҳатидан эр-
каклардан қолишмаган амазонкалар ҳам мавжуд бўлган. Шу 
боис, эҳтимол тутилган жисмоний тенгсизликдан ташқари, 
жинсларнинг маънавий-руҳий фарқлари ҳам эркаклар ва аѐллар 
вазифаларининг ажратилишига сабаб бўлган бўлса керак. Аѐл 
она бўлиш учун яратилади, тегишли равишда унда бунѐдкорлик 
хусусиятлари устунлик қилади, эркак эса, овчи ѐки балиқчи си-
фатида, кўпроқ агрессив хусусиятлари билан ажралиб туради. 
Бу аѐллар агрессиядан бутунлай холи, эркаклар эса бунѐдкор-
ликка қодир эмас, деган маънони англатмайди. Амалиѐтда ўзи-
нинг янги туғилган чақалоқларини тап тортмасдан ўлдирадиган 
оналар ҳам, нафақат ўз зурѐдини, балки асраб олинган болалар-
ни ҳам тарбиялаб вояга етказадиган оталар ҳам учрайди.
Гап шундаки, аксарият аѐлларда жиноят содир этишга моне-
лик қилувчи хусусиятлар устунлик қилади, чунки аѐллар хулқ-
атворини шакллантирувчи омиллар одатда оила билан боғлиқ. 
Оилани муҳофаза қилиш, унинг моддий фаровонлигини таъ-
минлаш, қулай психологик муҳит яратиш кўпинча ота зиммаси-
га тушади. Бунда оила учун масъулият юки аввало аѐл зиммаси-
га тушади. Айни шу сабабли аѐл ҳаѐти жиноий фаолият билан 
кам боғланади, чунки у фарзандлари, оиланинг фаровонлиги ва 
бутунлиги учун ўз масъулиятини ҳис этади. Агар аѐл жиноят 
йўлига кирса, у ўз оиласини хавф остида қолдиради, чунки аѐл 
бу қилмиши унинг жазога тортилиши, озодликдан маҳрум қи-
линишига сабаб бўлишини, жазони ўташ пайтида эса оиланинг 
бузилиш эҳтимоли катта эканлигини, фарзандларини тарбиялаш 
ва вояга етказиш билан ким шуғулланиши номаълумлигини 
яхши тушунади. Шунингдек, оилали одам жазодан бўйин тов-
лаши анча қийин кечади, чунки жиноят қочиб яшириниш, яшаш 
жойини ўзгартиришга аҳд қилса, оиланинг мавжудлиги бу ни-
ятни амалга оширишни қийинлаштиради. Бундан ташқари, ои-
лали одам жиноятни режалаштириш ва содир этиш учун вақт 
топиши ҳам қийин кечади, чунки оила юмушлари анча кўп 
вақтни олади. Санаб ўтилган сабаблардан ташқари, аѐл жиноят 
содир этишига тўсқинлик қиладиган бошқа омиллар ҳам мав-
жуд. Аѐллар зўрлик ишлатиб содир этадиган жиноятлардан асо-
сан эрлари, жазманлари, фарзандлари, яқин қариндошлари 


172 
жабрланиши ҳам аѐл оилага эркакларга қараганда қаттиқроқ 
боғланганлиги билан изоҳланади.
Шундай қилиб, аѐлнинг табиати унинг жамиятдаги ижтимо-
ий ролини белгилайди, бу роль, ўз навбатида, аѐллар ўртасидаги 
жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатади. Шу боис жиноят 
содир этилишига имконият яратувчи ҳолатларни белгилашда 
аѐлнинг жамиятдаги фаолиятининг хусусиятини, яъни аѐл ишда 
ва уйда банд бўлганлиги муносабати билан юзага келувчи барча 
вазиятларни ҳисобга олиш лозим. Шу ѐндашув эркаклар жино-
ятчилигини кўриб чиқишда ҳам ўринлидир. Табиатан забт этув-
чи, агрессор хусусиятларига эга бўлган эркак жамиятда ҳам 
шунга мос вазифаларни бажарадики, эркаклар жиноятчилиги-
нинг улуши аѐллар жиноятчилигидан анча катта эканлиги айни 
шу ҳолат билан белгиланади.
Сўнгги йилларда жиноятчилик, шу жумладан унинг тарки-
бий қисми саналган аѐллар жиноятчилигининг эгри чизиғи ҳам 
жадал суръатларда ўсиб бораѐтир. Бу ҳолатни аввало мамлака-
тимизнинг сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐтида юз берган ўзгаришлар 
ижтимоий кескинлик, ижтимоий можаролар ва қарама-қарши-
ликларнинг ўсишига сабаб бўлганлиги билан тушунтириш мум-
кин.
Аѐл ижтимоий мақомини тушунишда ҳам муайян ўзга-
ришлар юз бердики, бу, шубҳасиз, аѐллар жиноятчилигида, ху-
сусан, унинг миқдори ва сифатида ўз аксини топди.
Ишсизлик, реал даромадларнинг камайиши, оила аҳамияти-
нинг пасайиши, ажрашишлар сонининг кўпайиши жиноятчилик 
даражасининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатаѐтган омиллар 
сифатида қайд этилмоқда. Натижада аѐллар ўртасидаги жино-
ятларда айниқса катта ўсиш кузатилаѐтган бир неча жиноят 
турлари мавжуд. Улар жумласига оила-рўзғор муносабатлари 
замирида зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар, тама-
гирлик жиноятлари, иқтисодий жиноятлар киради.
Сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐтдаги тангликлардан ташқари, маъ-
навий инқироз ҳам кузатилмоқдаки, у одамлар, айни ҳолда – 
аѐллар мамлакатдаги вазиятнинг ўзгариши натижасида юзага 
келган қийинчиликларни енгишга қодир эмаслиги билан боғ-
лиқ. Бу ичкиликбозлик даражасининг ўсишига олиб келган 
омиллардан бирига айланди ва ўз навбатида оилада зўрлик иш-
латиб содир этилган жиноятлар сонининг кўпайишига сабаб 


173 
бўлди. Мастлик ҳолатида қариндошлар, кўпинча эр-хотин ўрта-
сида чиққан жанжаллар аксарият ҳолларда ѐ одам ўлдириш, ба-
данга ҳар хил оғирликда шикаст етказиш билан якунланади.
Ўз қобилиятини намоѐн этиш имкониятининг йўқлиги, иш-
сизлик, турмуш даражасининг пасайиши, шунингдек оилавий 
қадриятларга қизиқишнинг сусайиши шунга олиб келмоқдаки, 
аѐллар баъзан тирикчилик учун маблағлар топишга уриниб, 
жиноят йўлига кирмоқдалар. Тўғри, жиноятчи аѐллар кўпинча 
товламачилик, фирибгарлик, ўғрилик, харидорларни алдаш ка-
би жиноят турларини танлайдилар. Талончилик ва босқинчилик 
жиноятларида улар кам иштирок этадилар. Бироқ йилдан йилга 
вазият ўзгармоқда ва аѐллар эркакларни «қувиб етмоқдалар». 
Сўнгги йилларда умумий жиноятчилик таркибида аѐллар 
жиноятчилиги улушининг кўпайганлиги бошқа сабаблар билан 
бир қаторда жинсларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа жиҳат-
лардан тенглашуви билан ҳам боғлиқ. Агар аѐл жамиятда эркак 
билан тенглашса, у беихтиѐр эркакларга хос бўлган агрессив 
хулқ-атвор типини қабул қилади. Оилада зўрлик ишлатиб содир 
этиладиган жиноятларнинг ўсиши айни шу ҳолат билан белги-
ланади, чунки аѐл уйда ҳам ўзини агрессив тута бошлайди. 
Аѐллар тамагирлик жиноятларида ҳам фаолроқ ҳаракат қила 
бошламоқдалар, чунки унга табиатан хос бўлган оилани тебра-
тувчи хусусиятлари иккинчи даражали аҳамият касб этмоқда. 
Эндиликда аѐл оила учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига 
олишга ҳаракат қилмайди, у мазкур жавобгарликни эркак билан 
тенг бўлишади. Жиноий фаолиятдан тийиб турувчи асосий 
омил бўлган оила учун жавобгарлик улуши камаймоқда, бу эса 
жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлмоқда.
Айниқса, иқтисодий жабҳада жинсларнинг тенглашуви аѐл-
лар жиноятчилиги фоизининг кўпайишига таъсир кўрсатди, 
чунки аѐлларда мазкур жиноят турини содир этиш учун имко-
ният пайдо бўлди. Илгари тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланадиган аѐллар сони анча кам эди, раҳбарлик лавозим-
ларини ҳам улар кам эгалларди, аѐллар асосан иқтисодий жино-
ятлар содир этишга «мослашмаган» лавозимлар (иш жойла-
ри)да банд эди.
Шундай қилиб, эркак ва аѐл ижтимоий ролларининг арала-
шуви шунга олиб келдики, аѐл ҳам, эркак ҳам уларнинг ишда ва 
уйда бандлиги муносабати билан юзага келувчи ҳар хил вазият-
ларга тушиб қолмоқдалар. Яъни, жиноят билан якунланиши 


174 
мумкин бўлган жанжаллар, иқтисодий ѐки тамагирлик жиноят-
лари содир этиш учун имкониятларнинг юзага келиш эҳтимоли 
эркаклар учун ҳам, аѐллар учун ҳам бир хил.
Табиийки, жинсидан қатъи назар, ҳар қандай одам ҳам жи-
ноятга қўл уравермайди. Бироқ, илгари аѐл жиноят содир этиш 
учун зарур маънавий-руҳий хусусиятлар мажмуига эга бўлса, 
унинг имкониятлари шундай хусусиятлар мажмуига эга бўлган 
эркак билан бир хил бўларди. Эндиликда эркаклар ҳам, аѐллар 
ҳам ўз жиноий ниятларини амалга оширишда тенг имконият-
ларга эга. Жинсларнинг бу тенглашувига умумий жиноятчилик 
таркибида аѐллар жиноятчилиги улуши кўпайганлигининг са-
бабларидан бири сифатида қараш мумкин.


175 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish