Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

 
11.4. Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш 
 
Вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олишнинг криминологик муаммоларини ўрганиш вояга етма-
ганлар ижтимоий категориясининг мазмуни, унинг шакллани-
ши, ривожланиши ва жамиятдаги ўрни, вояга етмаганларнинг 
идеаллари, қадриятлари, мўлжаллари ва фаол ҳаѐтий позиция-
сининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омиллар, 


165 
ѐш хусусиятлари ва ҳоказоларни таҳлил қилиш билан боғлиқ 
айрим умумий методологик қоидаларни кўриб чиқишни тақозо 
этади.
Криминологияда жиноятларнинг олдини олиш деганда жи-
ноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имконият 
яратувчи сабаблар ва омилларни бартараф этиш ѐки уларни 
нейтраллаштиришга қаратилган давлат ва жамият чора-тадбир-
лари мажмуини тушуниш одат тусини олган
1

Кўпгина криминологлар жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарлик-
ларнинг умумий ва махсус профилактикасини фарқлайдилар, 
шунингдек криминологик профилактиканинг турли вазифалари 
ва даражаларини қайд этадилар
2
.
Ўтказилган тадқиқотлар аксарият вояга етмаган жиноятчи-
лар шахсининг шаклланиши йўлидаги биринчи босқич шахс 
тарбиясининг оғирлиги ҳисобланишини кўрсатади. Криминоло-
гик жиҳатдан бу тушунча ғайриижтимоий шахснинг ахлоқсиз 
шахс ҳамда қисман ҳуқуқбузар шахси каби типларига мос кела-
ди.
Тарбияси оғир ўсмир – бу ахлоқан тузатиш ва қайта тарбия-
лашга муҳтож бўлган вояга етмаган шахс. Уни ахлоқан тузатиш 
ва тарбиялаш мазкур шахс жиноятчига айланишининг олдини 
олиш, шунингдек унинг жамият билан нормал алоқаларини 
тиклаш, унда фаол ҳаѐтий позицияни шакллантириш мақсадида 
амалга оширилади.
Ҳар бир вояга етмаган тарбияси оғир шахснинг хулқ-атвори 
ўзига хосдир; у ўсмир шахси шаклланишининг объектив ва 
субъектив омиллари билан белгиланади. Бу тарбия ва профи-
лактика ишларида индивидуал ѐндашув етакчилик қилиши ло-
зимлигини англатади.
Афсуски, амалда тарбияси оғир ўсмирларга нисбатан асосан 
оғзаки таъсир кўрсатиш воситалари (танбеҳ, ҳайфсан ва ш.к.) 
қўлланилади.
Тарбияси оғир ўсмирга жуда тўғри, хайрихоҳ муносабатда 
бўлиш, унинг потенциал имкониятларига ишонч билдириш 
муҳимдир.
Мактаб болалар ва ўсмирлар ҳаѐти ва хулқ-атвори учун 
масъул педагогик марказга айланиши лозим.
1
Криминология. – М., 1996. – 203-204-б. 
2
Игошев К.Е. Социальный контроль и профилактика преступлений. –Горький, 1976. 39-40-б. 


166 
Агар жиноятларни профилактика қилишнинг ихтисослашма-
ган субъектлари зарарли таъсир манбаларини бартараф этишга 
қаратилган тарбия ва профилактика чораларини ўз вақтида 
кўрмасалар, тарбияси оғир ўсмир педагогик ва ижтимоий беқа-
рорликнинг навбатдаги босқичига ўтишига сабабчи бўладилар. 
Бу босқич ўсмирнинг оиладаги, мактабдаги, ишдаги муносабат-
лари янада ѐмонлашуви, у ижтимоий жиҳатдан ижобий муҳит-
дан узоқлашиши билан тавсифланади.
Оиладаги назоратсизлик, ўқув ѐки меҳнат жамоаси таъсири-
дан четда қолиш ўсмирда масъулиятсизлик ва бошбошдоқлик 
туйғусини мустаҳкамлайди.
Дастлабки ҳуқуқбузарликларнинг жазосизлиги қонун талаб-
ларига беписандлик, атрофдагилар фикри билан ҳисоблашмас-
лик одатини ривожлантиради.
Агар жиноий хулқ-атвор генезисининг биринчи босқичида 
жиноятларни профилатика қилишининг ихтисослашган субъ-
ектлари (вояга етмаганлар билан ишловчи комиссиялар ва ин-
спекциялар, махсус мактаблар ва ҳ.к.) тегишли чораларни кўр-
масалар, бу ўсмирнинг ғайриижтимоий мойилликларини янада 
чуқурлаштиради.
Вояга етмаганлар жиноий хулқ-атворининг этнологиясини 
ўрганиш ҳозирги шароитда вояга етмаганлар жиноятчилигига 
қарши курашда жиноятлар профилактикаси асосий ўринни 
эгаллаши лозимлигини кўрсатади.
Вояга етмаганлар жиноятчилигини профилактика қилиш – 
бу хулқ-атвори ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар чегарасидан четга 
чиқаѐтган, лекин ҳали жиноий тус олмаган вояга етмаганлар 
шахсини ахлоқан тузатиш ва қайта тарбиялаш борасидаги мах-
сус фаолият. Бу ерда ғайриижтимоий хулқ-атворнинг уч тури 
(ахлоққа зид, ғайриҳуқуқий ва жиноий хулқ-атвор)дан дастлаб-
ки иккитаси профилактика объекти сифатида амал қилади. 
Шундай қилиб, профилактика ўз мазмунига кўра барча вояга 
етмаганларга қаратилган умумий тарбиявий чоралар билан жи-
ноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жиноят-
ҳуқуқий чоралар ўртасида оралиқ бўғин ҳисобланади.
Умумий профилактика чоралари асосан беқарор оилалар-
нинг салбий таъсирини нейтраллаштириш, муҳтож ўсмирларга 
давлат ва жамоат ѐрдамини кўрсатиш (васийлик ва ҳомийлик 
ўрнатиш, меҳрибонлик уйи, мактаб-интернатга юбориш, ўқиш-


167 
га ѐки ишга жойлаштириш), вояга етмаганларга таълим-тарбия 
бериш билан шуғулланувчи муассасалар фаолиятидаги камчи-
ликларни бартараф этиш, ўсмирларнинг дам олишини оқилона 
ташкил этиш, вояга етмаганлар қонун ҳужжатларига риоя эти-
ши устидан назорат олиб бориш ва ҳоказоларни назарда тутади.
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш билан 
боғлиқ барча чоралар унинг бош вазифасини амалга ошириш – 
бошланган шахс бузилишини тўхтатишга, унинг айрим салбий 
хусусиятларига барҳам беришга, шунингдек микромуҳит кри-
миноген омилларининг таъсирига чек қўйишга қаратилиши ло-
зим. Профилактика чора-тадбирлари тарбияси оғир ўсмирлар 
ғайриижтимоий хулқ-атворнинг янада хавфлироқ шаклларига 
ўтишини тўхтатишлари, улар келажакда тўғри йўлга кириб, фа-
ол ҳаѐтий позицияни эгаллашларини таъминлаши лозим.
Жиддий камчилик шундан иборатки, вояга етмаганлар 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари-
нинг профилактик таъсири доирасига асосан ҳуқуқбузарликлар 
содир этганларидан кейин тушадилар.
Ўсмирларнинг ғайриижтимоий мойилликларини дастлабки 
босқичда профилактика қилиш чораларини қўллашга нисбатан 
юзаки ѐндашиш ҳоллари мавжудлигини ҳам қайд этиб ўтиш ло-
зим. Масалан, вояга етмаганлар билан ишлаш инспекциялари ва 
комиссиялар асосан тарбияси оғир ўсмирларнинг ўзига таъсир 
ўтказади. Уларнинг беқарор ота-оналарига нисбатан эса, нари 
борса маъмурий чоралар кўриш билан кифояланади. Ваҳоланки, 
бу чоралар ўз ҳолича ўсмирнинг микромуҳитини соғломлашти-
ра олмайди. Кўпинча бу ўсмир билан ўтказилган тарбия ишла-
рининг барча натижаларини чиппакка чиқаради.
Бу соҳада қонунийликка риоя этилиши устидан прокурор 
назорати чоралари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Назоратни ташкил 
этишга нисбатан юзаки ѐндашув шунга олиб келмоқдаки, айрим 
қарорлар бажарилмаяпти ѐки ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаяп-
ти. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратура тўғрисидаги 
қонуни прокуратура органлари зиммасига ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш органларининг жиноятчиликка ва бошқа ҳуқуқбузарлик-
ларга, шу жумладан вояга етмаганлар жиноятчилиги ва ҳуқуқ-
бузарлигига қарши кураш фаолиятини мувофиқлаштириш ва-
зифасини юклайди. Бу профилактика ишининг барча иштирок-
чилари куч-ғайратини бирлаштиришни назарда тутади ва айни 


168 
вақтда прокурорларнинг назорат функцияларини бажариш 
мажбуриятини соқит этади. Прокуратуранинг вазифаси – жи-
ноятларнинг олдини олиш, вояга етмаганларни тарбиялаш учун 
масъул ходимлар ўзларига юкланган қонуний ваколатларни 
қандай амалга ошираѐтгани устидан назоратни кучайтириш.
Вояга етмаганлар билан ишловчи комиссиялар шуғулланади-
ган муҳим масала – вояга етмаганларни ишга жойлаштириш 
масаласи ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак.
Маъруза доирасида биз вояга етмаганлар жиноятчилигининг 
энг муҳим масалаларинигина ѐритишга ҳаракат қилдик. Бироқ 
юқорида айтилганларнинг ўзидан кўриниб турибдики, профи-
лактика фаолиятини янада такомиллаштириш – ҳуқуқий жамият 
ривожланаѐтган шароитда вояга етмаганлар жиноятчилигига 
қарши курашнинг самарадорлигини оширишнинг муҳим воси-
тасидир.


169 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish