Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Иқтисодиѐт соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

 
15.3.Иқтисодиѐт соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш
Криминология фани нуқтаи назаридан жиноятларнинг олди-
ни олиш иқтисодий фаолият жабҳасида жиноятчиликнинг пай-
до бўлиши ва ривожланишини белгиловчи ѐки муайян иқтисо-
дий жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи омилларга 
уларни нейтраллаштириш ѐки уларга барҳам бериш йўли билан 
таъсир кўрсатишдан иборат. Бундай профилактика фаолияти 
турли миқѐсда, хусусан маҳаллий ва минтақавий даражаларда, 
айрим корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда амалга оши-
рилиши мумкин. Умумий (умумижтимоий) ва махсус профи-
лактика чоралари фарқланади. 


211 
Иқтисодий жиноятчиликнинг умумижтимоий профилактика-
си иқтисодиѐтдаги, жамият ҳаѐт фаолиятининг ижтимоий ва 
бошқа жабҳаларидаги зиддиятларга барҳам беришдан иборат. У 
жамият олдида турган муҳим вазифаларни ечиш йўли билан 
таъминланади. Ижтимоий ривожланишнинг мазкур босқичида 
бундай вазифалар жумласига саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришининг пасайишини тўхтатиш, сўнгра уни аста-секин 
кўтариш, инфляцияга барҳам бериш, бозор иқтисодиѐти инфра-
тузилмасини яратиш, ҳалол, инсофли рақобатни таъминлаш ки-
ради.
Иқтисодий фаолият соҳасида жиноятларнинг олдини олишга 
бевосита қаратилган махсус профилактика чораларини амалга 
ошириш субъектлари сифатида, аввало, тадбиркорлар, корхона-
ларнинг менежерлари, шунингдек иқтисодий муносабатларнинг 
бошқа субъектлари: меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари, 
ички хўжалик, аудиторлик ва давлат назорати вакиллари, ҳу-
қуқни муҳофаза қилувчи органлар, вакиллик ва ижроия ҳоки-
мияти ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ва-
киллари амал қилади.
Иқтисодий жиноятларнинг олдини олишда тадбиркорлик 
ташкилотларининг хўжалик фаолияти жабҳасида назорат вази-
фаларини бажарувчи давлат ва нодавлат тузилмалари муҳим 
роль ўйнайди. Бундай тузилмаларнинг айримлари Ўзбекистон 
Республикасида сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳуж-
жатларига биноан ташкил этилган. Масалан, 1995 йил 21 декаб-
рда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий 
банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, бу банк тижорат банкла-
ри ҳамда бошқа кредит муассасалари фаолияти устидан назорат 
олиб бориши шарт.
Бунда бош вазифаси солиқ қонунчилигига риоя этилиши, со-
лиқлар тўғри ҳисобланиши, давлат солиқлари ва бошқа тўлов-
лар тегишли бюджетларга ўз вақтида тўлиқ киритилиши усти-
дан назорат олиб боришдан иборат бўлган Давлат солиқ қўми-
таси ҳам муҳим роль ўйнайди.
Иқтисодиѐт соҳасида жиноятларнинг олдини олиш ижтимо-
ий бошқарувнинг ажралмас қисми бўлиб, ҳуқуқбузар шахсини 
тузатиш ва жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи ҳо-
латларга барҳам беришга қаратилган иқтисодий, ташкилий-


212 
ишлаб чиқариш, техник, ҳуқуқий, тарбиявий чоралар тизимини 
амалга оширишни назарда тутади. 
Шу муносабат билан умумижтимоий чоралар кўриб чиқила-
ѐтган жиноятлар турининг олдини олиш учун муҳим аҳамиятга 
эга. Улар омилкорликка йўл очиш, иқтисодий муносабатлар 
соҳасида шахс ижодий имкониятларини рўѐбга чиқариши учун 
шарт-шароит яратиш, иқтисодиѐтнинг давлат ва муқобил сек-
торларида тадбиркорлик тенг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъ-
минлаш, зарур бозор инфратузилмасини яратишни назарда ту-
тади. Ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқа-
риш асосида иқтисодий жараѐнларни тартибга солишнинг де-
мократик принципларини жорий этиш умумий огоҳлантирувчи 
аҳамиятга эгадир.
Бошқарув тизимини такомиллаштириш, мансабдор шахслар 
ва ходимларнинг ваколатлари соҳасини мувозанатга солиш, шу 
жумладан мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари 
устидан судга шикоят бериш ҳуқуқини жорий этиш чоралари 
ҳам кучли профилактик таъсирга эга.
Саноатни техник жиҳатдан модернизация қилиш, замонавий 
техника ва технологиядан фойдаланиб, фаол ривожланиш йўли-
га ўтиш, маънавий ва жисмонан эскирган ускуналарни ал-
маштириш тадбирлари ҳам хўжалик жиноятларининг олдини 
олиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.
Корхоналар, акциядорлик бирлашмалари, масъулияти чек-
ланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг раҳбарлари 
ва бошқа мансабдор шахслари, уларнинг меҳнат жамоалари, 
хўжалик бошқаруви органлари, давлат, аудиторлик ва ички 
хўжалик назорати вакиллари иқтисодий жиноятларни профи-
лактика қилиш субъектлари ҳисобланади. Хўжалик юритиш-
нинг янги шароитларида корхоналарни комплекс ривожланти-
риш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини 
ҳал қилувчи вакиллик органлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш органларининг профилактика фаолияти алоҳида 
аҳамият касб этади.
Огоҳлантириш чораларини изчил тавсифлашда қуйидаги-
ларни алоҳида қайд этиш лозим: 
1. Иқтисодий чоралар бозорга ўтишнинг умумий концепция-
сига ва иқтисодий сиѐсатнинг айрим йўналишлари бўйича мах-
сус давлат дастурларига киритилади. Булар: тадбиркорлик, шу 


213 
жумладан кичик тадбиркорликни ривожлантириш дастури, дав-
лат корхоналарини хусусийлаштириш дастури, монополистик 
фаолиятни чеклаш ва инсофли рақобат учун шарт-шароит яра-
тиш дастури, банк тизимини ислоҳ қилиш, ишлаб чиқариш во-
ситалари билан улгуржи савдо қилиш (товар-хом ашѐ биржала-
ри), қимматли қоғозлар бозори (фонд биржалари), ахборот, 
маслаҳат ва воситачилик тармоқларини шакллантириш дастур-
лари ва ҳ.к.
Иқтисодий чоралар гуруҳида давлат томонидан кафолатлан-
ган меҳнат жамоалари ва мулкдорларнинг оператив-хўжалик 
фаолиятига аралашмаслик, давлат олдидаги мажбуриятлар ба-
жарилганидан сўнг олинган даромадлар (фойда)ни эркин тасар-
руф этишни таъминлаш алоҳида ўрин тутади. Қонунчилигимиз-
да илк бор мулкдор томонидан давлат ўз ишларига ғайриқону-
ний аралашувидан кўрилган зарарни ундириш имконияти на-
зарда тутилган. Хўжаликни фаол юритишдан шахсий манфаат-
дордик ҳам хўжасизликнинг ҳар хил кўринишлари криминоген 
таъсирини камайтиришга ѐрдам бермоқда.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, шартнома 
мажбуриятлари ва давлат буюртмаларини бажариш учун ташқи 
иқтисодий операцияларни тартибга солиш механизмини яра-
тиш, муайян фаолият соҳаларини лицензиялашнинг имтиѐзли 
тартибини жорий этиш ҳам, ҳеч шубҳасиз, иқтисодий жиноят-
чилик даражасини пасайтиришга ѐрдам беради.
2. Иқтисодий жиноятларнинг олдини олишнинг ташкилий 
чоралари тадбиркорликни тартибга солиш тизимини яратиш, 
жамиятни бу соҳадаги қонунбузарликлардан ҳимоя қилишга 
қаратилган. Ушбу тоифага хўжалик-молия назорат органлари 
кадрларини касбий жиҳатдан тайѐрлаш, нархларга риоя этили-
ши, маҳсулот сифати устидан махсус назорат қилиш, истеъмол-
чиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари каби жамоат 
тузилмалари фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш тад-
бирлари ҳам киради.
Нодавлат корхоналари, ташкилотлари маълум фаолият тур-
лари билан шуғулланишини қонун йўли билан тақиқлаш махсус 
огоҳлантириш чоралари жумласига киради. Иқтисодий жиноят-
чиликка қарши курашда назорат органлари фаолиятини тако-
миллаштириш, уларга иқтисодий ривожланган илғор мамлакат-
лар тажрибасига кўра суриштирув органи ҳуқуқларини бериш 
ҳам яхши профилактик самара бериши мумкин.


214 
Назорат органларининг хўжалик ҳуқуқий муносабатларида 
қонунийликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини му-
вофиқлаштириш, иқтисодий қарорларнинг салбий оқибатлари-
ни нейтраллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, илғор 
тажрибани тарқатиш ҳам муҳим профилактик аҳамиятга эга.
Товар-моддий бойликларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш-
нинг замонавий, жаҳон хўжалик алоқаларига қўшилишга қара-
тилган чоралари ҳам иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш 
мақсадларига хизмат қилади.
3. Иқтисодий жиноятларнинг олдини олишнинг техник тад-
бирлари товар, хом ашѐни ташишнинг янада мукаммалроқ во-
ситаларини ишлаб чиқиш, ўта ноѐб хом ашѐ ва товар ресурсла-
рини жойлаштириш ва сақлаш жойларида ишончли қурилмалар 
ўрнатиш, қалбаки ҳужжатларни аниқлаш усулларини яратиш, 
сохталаштирилган маҳсулотларни шошилинч аниқлаш усулла-
рини жорий этишга қаратилган. 
Саноатни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, фан-техника 
ютуқларига асосланган ишлаб чиқаришлар ва чиқиндисиз тех-
нологияларни амалга жорий этиш ҳам иқтисодий жиноятлар-
нинг олдини олиш ғоясига хизмат қилади.
4. Ҳуқуқий чоралар иқтисодиѐтда ғайриқонуний хулқ-атвор-
ни огоҳлантиришда муҳим роль ўйнайди. Бу омил ҳозирги ша-
роитда алоҳида аҳамият касб этади, чунки ҳуқуқни таъминлов-
чи механизм хўжалик амалиѐтидан ортда қолаѐтир. Иқтисодий 
муносабатларни тартибга солиш соҳасида аниқланган камчи-
ликларни ҳисобга олиб, қонунчиликни такомиллаштириш қуйи-
дагиларни қамраб олиши лозим: 
♦ бозорда барча хўжалик объектлари учун умуммажбурий 
хулқ-атвор қоидаларини ишлаб чиқиш; 
♦ хўжалик қонунчилигини истеъмолчиларнинг манфаатлари-
га зиѐн етказадиган тарзда бузган юридик ва жисмоний шахс-
ларни моддий жавобгарликка тортиш тизимини ишлаб чиқиш; 
♦ инсофсиз рақобатнинг ҳар хил турлари учун маъмурий ва 
жиноий жавобгарликни назарда тутиш. 
Иқтисодий ислоҳот муваффақияти илгари амалда бўлган, ис-
лоҳот мақсадлари ва вазифаларига зид келмайдиган ҳуқуқий 
қоидаларни янги қабул қилинган қоидалар билан мувофиқ ҳо-
латга келтиришга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.


215 
Иқтисодий хулқ-атворнинг судхўрлик, сохта тадбиркорлик, 
сохта банкротлик, даромадларни яшириш каби хавфли шаклла-
ри учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш ҳам 
умумий огоҳлантирувчи аҳамиятга эга.
Қонун ижодкорлиги жараѐнини ислоҳ қилиш иқтисодиѐт 
соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадларига хизмат 
қилади. Қонунларнинг бажарилмаслиги кўпинча уларнинг но-
изчиллиги, қабул қилинувчи қарорларнинг салбий оқибатларига 
барҳам бермаслиги билан изоҳланади. Бу қабул қилинаѐтган 
қонун лойиҳаларининг мустақил экспертизасини жорий этишни 
тақозо қилади. Иқтисодий жиноятларнинг олдини олишда 
ҳуқуқни қўллаш амалиѐтини такомиллаштириш чоралари ҳам 
муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда хўжалик судлари ҳамда про-
куратуранинг умумий назорати алоҳида ўрин эгаллайди. Маз-
кур органлар ҳуқуқбузарликларнинг илк босқичларидаѐқ қонун-
га ҳурматсизликка йўл қўймаслик бўйича таъсирли чоралар 
кўришга қодир.
5. Тарбиявий чоралар мустабид тузум давридан қолган боқи-
мандалик кайфиятидан халос бўлиш, ташаббускорлик ва омил-
корлик хусусиятларини шакллантиришга хизмат қилади. Тад-
биркорлик алоҳида фаолият тури ва ижтимоий ҳодиса сифатида 
муайян тарихий ва ижтимоий муҳитларда тикланмоқда. Шу са-
бабли ижтимоий онгда жамиятни жипслаштириш, одамлар учун 
муносиб турмуш шароитларини яратишга қодир ўта самарали 
иқтисодиѐтли жамият қуриш ғоясини юксалтириш муҳим тар-
биявий аҳамиятга эгадир.


216 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish