Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

13.3. Оилага қарши жиноятлар 
Кўпгина халқаро ҳужжатларда
4
мустаҳкамланган қоидаларга 
кўра, оила, оналик, болалик жамият ва давлат томонидан ҳи-
мояланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси ҳам бу Кон-
1
Криминология. Учебник под ред. Кудрявцева В.Н., Эминова Е.М. –М.: Юрист, 1997. –301-б. 
2
Криминология. Учебник юрид. вузов. Под ред. А.И.Долговой. – М.: Инфра-Норма, 1997. – 
670-б. 
3
Антонян Ю.М. Преступность среди женщин. – М.: Право, 1992. – 35-б. 
4
Инсон ҳуқуқлари умумий декларацияси (16-модда); Иқтисодий, ижтимоий ва маданий 
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро битим (10, 11-моддалар); Фуқаролик ҳуқуқлари ва сиѐсий 
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро битим (23, 24-моддалар). 


184 
венцияларга қўшилиб, мазкур қоидаларни ўз қонунчилигига 
киритган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
63-моддасига биноан: «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир 
ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга». 
Асосий қонунимизнинг 65-моддасида оналик ва болалик давлат 
томонидан муҳофаза қилиниши қайд этилган. Хуллас, оилани 
муҳофаза қилиш, болалар ва ўсмирлар ҳаѐтини сақлаш, улар-
нинг жисмоний ривожланиши ва шаклланиши учун қулай шарт-
шароитлар яратиш давлат ва бутун жамият ишидир.
Оила ва болаликни давлат томонидан муҳофаза қилиш: 
1) оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва бурчларини норматив 
йўл билан тартибга солишни (ЎзР Оила кодексининг 2, 4, 5-бў-
лимлари); 
2) давлат бу ҳуқуқлар ва бурчларни амалга ошириш учун 
шарт-шароит яратишини; 
3) инсон ижтимоийлашувининг муҳим соҳаси бўлган оилага 
тажовуз қилганлик учун жавобгарликни таъминлашни
1
назарда 
тутади 
Ота-она ва болалар ўртасидаги муносабатлар асосан давлат 
Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган ахлоқий нор-
малар билан тартибга солинади. «Ота-оналар ўз фарзандларини 
вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар», 
дейилган Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонунида (64-
модда). Бу уларнинг ҳуқуқи ва бурчидир (ЎзР Оила кодекси-
нинг 73-моддаси). Айни вақтда, «Вояга етган, меҳнатга лаѐқат-
ли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга маж-
бурдирлар» (ЎзР Конституциясининг 66-моддаси). 
Аммо бу бурчлар доим ҳам бажарилавермайди. Қонунчи 
мазкур соҳанинг муҳимлигини ҳисобга олиб, оилага, ѐшларга ва 
ахлоққа қарши жиноятларни ЎзР ЖК Махсус қисмининг алоҳи-
да 5-бобида жамлаган.
Криминологик маънода оилага қарши жиноятлар деганда 
оиланинг ҳар қандай аъзоси шахси, ҳуқуқлари ва манфаатлари-
га тажовуз қилувчи ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишлар 
тушунилади. Хуллас, криминологик таъриф анча кенг бўлиб, 
оила аъзоларига қарши содир этиладиган ҳар қандай жиноят-
1
Криминология. Учебник под ред. Бурлакова В.Н., Сальникова В.П. – СПб, 1998. – 506-б. 


185 
ларни қамраб олади. Қуйида ЎзР ЖК Махсус қисмининг 5-
бобида назарда тутилган жиноятларнигина кўриб чиқамиз.
Кўриб чиқилаѐтган жиноятларнинг объектив томонини таҳ-
лил қилишда аниқланадиган фарқларга кўра уларни бир неча 
кичик гуруҳларга ажратиш мумкин: 
1)
оилавий ва тарбиявий мажбуриятларни бажаришдан 
бўйин товлаш; 
2)
вояга етмаган шахснинг ҳуқуқлари ва манфаатларига 
дахл этувчи ҳаракатлар; 
3)
ахлоққа ҳамда оилавий муносабатларнинг нормал тар-
тибига тажовуз қилувчи жиноятлар; 
4)
вояга етмаганларни ғайриижтимоий фаолиятга жалб қи-
лиш; 
5)
16 ѐшга тўлмаган шахсларнинг жинсий дахлсизлигига 
тажовуз қилувчи ҳаракатлар. 
Оилавий ва тарбиявий мажбуриятларни бажаришдан бўйин 
товлаш шахсни унга ўз қарамоғидагилар ҳақида ғамхўрлик қи-
лиш вазифаларини юкловчи ҳуқуқий қоидаларга нисбатан бе-
фарқ ҳамда масъулиятсиз киши одам сифатида тавсифлайди. 
Бундай қилмишлар жумласига вояга етмаган ѐки меҳнатга ла-
ѐқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЎзР 
ЖКнинг 122-моддаси); ота-онани моддий таъминлашдан бўйин 
товлаш (ЎзР ЖКнинг 123-моддаси) киради. 
ЎзР Оила кодексининг 96-100-моддаларида ота-онанинг во-
яга етмаган болаларига таъминот бериш мажбурияти мустаҳ-
камланган. Бунда қонун ота-онанинг вояга етмаган болаларига 
тўлайдиган алимент миқдорини белгилайди. М.Г.Масевич бу 
хусусда шундай деб ѐзади: «Ота-онанинг вояга етмаган болала-
рига тўлайдиган алимент миқдорини белгилашдан мақсад на-
фақат боланинг муҳим эҳтиѐжларини қондириш, балки имкони-
ятга қараб у ота-онасининг нормал ўзаро муносабатлари шарои-
тида эга бўлиши мумкин бўлган турмуш даражасини сақлашдан 
иборат».
1
Вояга етган, меҳнатга лаѐқатли болалар меҳнатга лаѐқатсиз, 
ѐрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар 
тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт (ЎзР Оила кодексининг 
109-моддаси). 
1
Масевич М.Г. Появление права в укреплении семьи в социалистич. обществе. –Алма-ата, 
1997. 29-б. 


186 
Моддий ѐрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ѐки меҳнатга 
лаѐқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни 
уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув 
қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами 
бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, худди 
шунингдек вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаѐқатсиз ва 
моддий ѐрдамга муҳтож бўлган ота-онани ѐки уларнинг ўрнини 
босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, 
яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал 
қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни 
жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги қо-
нунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади (ЎзР ЖКнинг 
122 ва 123-моддалари). Бўйин товлаш усули (тўғридан-тўғри 
бош тортиш, яшаш ѐки иш жойини ўзгартириш, олган маоши-
нинг ҳақиқий миқдорини яшириш ва ҳ.к.) аҳамиятга эга эмас.
Болалар ѐки ота-онани моддий таъминлашдан бўйин тов-
лашда ҳар хил шарт-шароитлар ҳисобга олинади. Масалан, 
меҳнатга лаѐқатсиз ота-она нафақат вояга етмаган болаларига, 
балки вояга етган меҳнатга лаѐқатсиз муҳтож болаларига ҳам 
алимент тўлаши шарт (масалан, пенсиясидан).
Меҳнатга лаѐқатсиз вояга етмаган бола меҳнатга лаѐқатсиз 
ота-онасига алимент тўлашга мажбур эмас. Бундан ташқари, 
суд ота-оналик бурчини бажаришдан бўйин товлаганлигини 
аниқлаган бўлса, болалар ота-онасини моддий таъминлаш маж-
буриятидан озод қилиниши мумкин.
вояга етмаган шахснинг ҳуқуқлари ва манфаатларига дахл 
этувчи ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради: 
- тамагирлик ѐки бошқа паст ниятларда қасддан болани ал-
маштириб қўйиш (ЎзР ЖКнинг 124-моддаси); 
- фарзандликка олиш сирини ошкор этиш (ЎзР ЖКнинг
125-моддаси). 
Объектив томони болани алмаштириб қўйиш, яъни бир янги 
туғилган ѐки эмизикли чақалоқни (ўғил болани қиз болага, ка-
сал болани соғлом болага ва ҳ.к.) алмаштириб қўйиш боланинг, 
шунингдек унинг ота-онасининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний 
манфаатларига дахл этади. Агар мазкур жиноят тамагирлик ѐки 
бошқа паст ниятлар (қасос, ҳасад, хусусат, душманлик ва 
ш.к.)да қасддан содир этилган бўлса, шахс ЎзР ЖКнинг 124-
моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 


187 
Бундан ташқари, бундай қилмишлар содир этган шахслар шаф-
қатсизлик, ахлоқий принципларга эга эмаслик, шахсга ва оилага 
ҳурматсизлик билан тавсифланади.
У ѐки бу сабабларга кўра ота-онадан маҳрум бўлган вояга 
етмаганлар фарзандликка олиниши мумкин. Бунда фарзандлик-
ка олинган бола билан уни фарзандликка олган шахслар ўртас-
ида ота-она ва бола муносабатлари юзага келади. Давлат ота-
онасиз болаларни фарзандликка олган одамларга имтиѐзлар бе-
ради.
Ота-она (болани фарзандликка олган шахслар)нинг манфаат-
ларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек бола ахлоқий жи-
ҳатдан нормал ривожланиши учун ЎзР Оила кодексида фар-
зандликка олишни сир сақлаш мажбурияти белгиланган (153-
модда). Фарзандликка бола олувчиларнинг ѐки васийлик ва ҳо-
мийлик органининг эркига қарши, етим ѐки ота-она ғамхўрли-
гидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олишнинг қонун 
билан қўриқланадиган сирини ошкор қилган шахслар ЎзР ЖК 
нинг 125-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилади.
ЎзР ЖКнинг 126-моддасида ахлоққа ҳамда оилавий муноса-
батларнинг нормал тартибига тажовуз қилувчи жиноят – кўп 
хотинли бўлиш учун жавобгарлик назарда тутилган. ЎзР оила 
қонунчилиги замирида бир киши билан никоҳда бўлиш прин-
ципи ѐтади. Икки ѐки кўп хотинлилик учун қонунда жиноий 
жавобгарлик белгиланган. Бунда жиноятлар умумий хўжалик 
юритиш негизида икки ѐки ундан ортиқ аѐл билан эр-хотин 
бўлиб яшашда ифодаланади.
Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга 
жалб қилиш ҳам ижтимоий хавфли қилмиш ҳисобланади. ЎзР 
ЖКнинг 127-моддасига биноан, вояга етмаган шахсни: 
а) тиламчиликка, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, 
гиѐҳвандлик ѐки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг 
ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол 
қилишга; 
б) гиѐҳвандлик воситалари ѐки психотроп моддалар ис-
теъмол қилишга;
в) жиноят қилишга жалб этиш вояга етмаган шахсни ғайри-
ижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш деб топилади. 
Ниҳоят, оилага қарши жиноятларнинг охирги гуруҳига 16 
ѐшга тўлмаган шахсларнинг жинсий дахлсизлигига тажовуз қи-


188 
лувчи ҳаракатлар киради. Булар: 16 ѐшга тўлмаган шахс билан 
жинсий алоқа қилиш (ЎзР ЖКнинг 128-моддаси); 16 ѐшга тўл-
маган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (ЎзР 
ЖКнинг 129-моддаси). 
Бундан ташқари, оилага қарши жиноятлар қаторига ЎзР ЖК 
Махсус қисмининг 5-бобидан ўрин олмаган бошқа жиноятлар, 
масалан, вояга етмаганларнинг ҳаѐти ва соғлиғига қарши жино-
ятлар ҳам киради.
Шундай қилиб, оилада, оилага қарши, унинг вояга етмаган 
аъзоларига қарши ҳар хил жиноятлар содир этилади. Қуйида 
мазкур салбий ҳодисаларга барҳам бериш ѐки уларнинг оқибат-
ларини енгиллаштириш учун қандай чоралар кўриш лозимлиги 
ҳақида сўз юритамиз.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish