Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-расм, Дастхат ҳарфларининг ѐзилиш шакллари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
17-расм, Дастхат ҳарфларининг ѐзилиш шакллари 


 
18-расм, Текширилувчи ва намуна хатларидаги ҳарфлар тузилиши 
 


 
19-расм, Текширилувчи ва намуна дастхатларидаги идентификация-
вий белгилар 
 
4-§ Хатшунослик текширувининг услубиѐти 
Хатшунослик экспертизасини ўтказишда қўлланадиган текши-
рув усуллари криминалистик диагностика ва идентификация назари-
яларининг умумий услубиѐти қоидасига асосан ўтказилади. Шу би-
лан бирга мазкур экспертизанинг моҳияти, текширилувчи объектлар-
нинг ўзига хос бўлган хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда эксперт 
зарур бўлган бошқа усулларни ҳам қўллаши мумкин. 
Текширувнинг биринчи босқичида эксперт юборилган эксперти-
за материали билан танишиб чиқади, уни тайинлаш учун қандай за-
рурат туғилганлигини, экспертиза ҳал қиладиган масалалар аниқ 
ифодаланганлиги, текшириш учун юборилган объектларнинг 
(ҳужжатларнинг) мавжудлиги ва бошқа маълумотларни аниқлайди. 
Эксперт текширувининг навбатдаги вазифаси ашѐвий далил 
бўлган ҳужжатнинг қўлѐзма матнларини (ҳарфли, рақамли) ва имзо-
ларнинг мансублик сифатлари ва хусусий белгиларини таҳлил 
қилишдир. Улар ичида бир хил ҳарфларда такрорланадиган ва 
турғунлик хусусиятига эга бўлган, мустаҳкам шаклланган белгилар 
инобатга олинади. 


Таққослаб текширишга юборилган дастхат (имзо) намуналари 
ҳам шу тариқа алоҳида-алоҳида кўздан кечирилади. Қўлѐзмани (им-
зони) бажаришда гумон қилинган шахсларнинг сонига қараб, улар-
нинг айримларини гуруҳ мансублиги асосида танлаб дастхатлардаги 
умумий ва хусусий белгиларни акс эттирадиган жадвал чизмалар 
тайѐрланади. 
Дастхат ва имзодаги белгилар ҳарфларнинг алфавит тартибида 
жойлашуви асосида таҳлил қилиниб, улардаги хусусият тегишли тар-
тибда жадвалга туширилса солиштириб текшириш босқичида бир 
мунча қулайлик туғилади. Биринчи навбатда умумий белгиларга эъ-
тибор берилади, чунки улар ѐзган шахснинг умумий ѐзиш савияси, 
дастхатнинг шаклланишидан далолат бериб, гумон қилинувчи шахс-
лар орасидан айрим шахсларнинг хатини ажратиб олиш имконини 
беради.
Алоҳида кўздан кечириш жараѐнида экспертизага тақдим этила-
диган намуналар ҳам ўзаро солиштирилади, яъни бир шахс номидан 
юборилган дастхат, имзо намуналари (эркин, экспериментал ва бошқа 
турдагилар) неча шахс томонидан бажарилгани ҳам ҳал қилинади, 
шундан сўнг уларни ашѐвий далил бўлган ҳужжатнинг қўлѐзмаси би-
лан солиштирилади. 
Тадқиқот жараѐнида текширилувчининг қўлѐзма (имзо)лардаги 
қасддан ўзгартириб ѐзилгандан ҳосил бўлган умумий ва хусусий бел-
ги аломатлари алоҳида инобатга олинади. Бу ҳолатлар хатни ѐзиш 
шароити, уни ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ҳисобланади. 
Имзоларни текширишда имзонинг ҳарфли қисмидаги умумий ва 
хусусий белгилари, ҳарфсиз чизиқлар, айланма сиртмоқсимон ѐзув-
ларнинг йўналиши, ўзаро жойлашуви имзонинг охирги якунловчи 
қисми, жимжиманинг белги хусусиятларини аниқлаб, ана шундай бе-
лги сифатларни намуна бўлган имзоларда ҳам мавжудлигини кузатиш 
лозим. Сўнгра солиштириш учун танланган белгилар жадвалга кири-
тилиб, ўхшаш ҳарфлар ва ҳарфсиз ўқилмайдиган чизиқлардаги ало-
матлар белгиланади. 
Ашѐвий далил бўлган ҳужжатдаги имзолар кўп ҳолларда уларни 
бажарган шахслар томонидан ўзгартирилиб ѐзилади. Бундай ҳолларда 
имзодаги белгилар қисман ѐки тўла ўзгариб кетиши мумкин. Ёзаѐтган 
шахснинг имзоси шаклан ўзгарсада, унинг ўзига хос бўлган ѐзиш 
услуби кўпинча имзонинг охирги қисмида сақлади, ўзгаришсиз 
қолади. 


Бу вазиятда гумон қилинувчи дастхатининг намуналаридан 
фойдаланиш, улардан солиштирув учун тегишли ҳарфларни топиб 
таққослаб ўтказиш ўз самарасини бериши мумкин. 
Баъзилар, раҳбар, мансабдор шахслар номидан қўйилган имзо-
ларни унга тақлид қилиб, ўхшатиб ѐзишга ҳаракат қиладилар, яъни 
қалбакилаштирадилар. Қалбакилаштирилганда имзонинг узун-
қисқалиги, тузилиши ва бошқа умумий белгилари тўла ѐки қисман 
ўзгаради. Бу ҳол имзонинг қалбаки эканидан хабар беради ва баъзи 
ҳолларда белгиларни сонига-сифатига қараб ким томонидан бажарил-
ганлигини ҳам аниқлаш мумкин бўлади. 
Эксперт текширувининг иккинчи босқичида алоҳида таҳлил 
қилиш натижасида кузатилган дастхат, имзо белгилари ўзаро солиш-
тирилиб таққосланади. Гумон қилинган шахсларнинг сонига қараб 
уларнинг хат намуналарини ҳар бирини текширилувчи хат билан те-
гишли тартибда навбатма-навбат солиштирилади, гуруҳ мансублиги 
асосида ўхшаш хат намуналари умумий тўпламдан ажратиб олинади. 
Текширилаѐтган ҳужжатдаги дастхат (ѐзув. имзо) билан ажратиб 
олинган намуналардаги барча гуруҳдаги белгилар солиштирилади. 
Умумий ва хусусий белгилар йиғиндиси тўлалигича текширилувчи ва 
намуна объектларидан бири иккинчисини такрорласагина айнанлик 
масаласи ҳал қилинган бўлади. Агарда умумий ва хусусий белгилар-
нинг кўпчилиги бир-биридан фарқ қилса, айнанлик инкор қилинади, 
яъни қўлѐзма (имзо)ни бошқа шахс ѐзганлиги аниқланади. Айрим бе-
лгиларнинг текширилувчи ва намуна хатлардаги умумийлиги улар-
нинг ўхшашлик хусусиятларидан дарак беради. 
Табиийки, икки ѐки ундан кўпроқ шахсларнинг хати ўхшаш 
бўлиши мумкин. Лекин ѐзган шахснинг айнанлигини, яъни текшири-
лаѐтган қўлѐзма (имзолар) айнан ―шу шахс томонидан бажарилган‖ 
деган хулоса қилиш учун идентификациявий белгиларнинг барчала-
ри, айниқса хусусий бўлган алоҳида дастхат белгилари бир хилда 
бўлмоғи лозим. 
Солиштириб текшириш натижалари экспертнинг текширилаѐт-
ган дастхат юзасидан маълум хулосаларини шакллантиради. Хулоса-
лар қатъиян тасдиқловчи, масалан, ―05.05.1995 йилда М. номидан 
ѐзилган тилхатдаги асосий матн тагида жойлашган М.номидан 
қўйилган имзо М.нинг ўзи томонидан бажарилган‖ ѐинки 
―М.номидан қўйилган имзо М.нинг ўзи томонидан бажарилмаган‖ 
каби бўлади. Текширув натижаси аниқ бирор хулоса беришга етарли 
бўлмаса, эксперт «аниқлаш иложи» бўлмаганлиги ҳақида фикр бера-


ди. Масалан, ―текширилувчи А.номидан имзо қисқа ва содда 
бўлганлиги учун (бир ҳарф ва ҳарфсиз чизиқдан иборат бўлганлиги) 
унда мос келувчи ѐки фарқ қилувчи белгилар етарли миқдорда 
аниқланмаганлиги сабабли, ушбу имзони А.нинг ўзи бажарганлиги 
ѐки бажармаганлиги ҳақида хулоса бериш иложи бўлмади‖. 
Амалиѐтда молия ҳужжатларида мавжуд бўлган мансабдор, 
моддий жавобгар бўлган шахслар номидан қўйилган имзоларни баъ-
зида жиноий мақсадда кузатув ѐрдамида, қўлни бироз машқ 
қилдириб, ўхшатиб, тақлид қилиб ѐзиш ҳоллари ҳам учраб туради. 
Шунингдек, имзоли ҳужжатни ѐруғлик манбаи остига жойлаштириб 
тагидан керакли қоғоз ҳужжатга ўткир предмет ѐрдамида чизиб изла-
ри туширилади, сўнгра қалам-ручка билан имзонинг излари устидан 
юргизилади. Мазкур ва шунга ўхшаш бошқа усулда содир 
қилинадиган қалбакилаштириш далиллари криминалистик техника 
ѐрдамида 
аниқланади. 
Бу 
ҳолларда 
кўпинча 
дастхатни 
қалбакилаштирган белгилаш иложи бўлмайди, чунки ѐзиш малакаси-
ни акс эттирадиган белги-аломатлар чизиқ, нусха қилиш, нусха ясаш 
усулларида акс этмайди. 
Экспертнинг ўтказган тадқиқоти унинг фикри бўлган хулоса-
нинг якунловчи қисмини ташкил қилади. Бу қисмда экспертизага 
қўйилган саволларга қисқа, аниқ жавоблар берилади. Жавоблар хуло-
са шаклида ѐзган шахснинг айнанлигини қатъий тасдиқловчи ѐки ин-
кор этувчи бўлиши лозим. Айрим ҳолларда қатъий тасдиқлаш иложи 
бўлмаса эксперт тахминий хулоса ҳам бериши мумкин. Экспертиза 
амалиѐтида бундай хулосалар, айниқса хатшунослик соҳасида кам 
учрайди, кўп ҳолларда масалани объектив сабабларга кўра ҳал этиб 
бўлмаганлиги ҳақида хулосалар берилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish