9-боб ҲУЖЖАТЛАРНИ КРИМИНАЛИСТИК
ТЕХНИКА УСУЛИДА ТЕКШИРИШ
1-§ Криминалистик техника текшируви тушунчаси, вазифаси ва
турлари
Ҳужжатларни техник жиҳатдан текшириш криминалистиканинг
иккинчи бўлимида мустақил ўрин эгаллайди. Криминалистик техника
баъзи табиий ва техник билимларнинг айрим тармоқларини ўз вази-
фасига мослаб, улар асосида турли қалбакилаштирилган ҳужжатлар-
ни текшириш учун махсус услубларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатларни криминалистик техника усулида текшириш фақат
жиноят ишлари бўйича масалаларни ҳал қилиш эмас, балки фуқаро-
лик судлов ишларида ҳам кенг қўлланилади.
Тергов ва суд амалиѐтида ҳужжатларни криминалистик техника
усулида текшириш масаласи кўп тарқалган бўлиб, ҳужжатлар ижти-
моий соҳаларнинг барча доираларида алоҳида ўрин тутиши, хилма-
ҳил ва кенг тарқалган материаллардан тайѐрланганлиги билан боғлиқ.
Ҳужжатларни техникавий текширув унинг олдига қўйилган ва-
зифалар билан характерланади. Криминалистик техника текшируви-
нинг объектлари:
- турли ҳужжатлардаги тадқиқот қилинувчи реквизитлар (матн,
имзо, пул-тўлов ҳужжатлари, қимматбаҳо ашѐвий бойликларни олиш-
сотиш каби ҳаракатларни ифодаловчи ҳужжатлар, шахсий
ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқалар);
- пул-тўлов ҳужжатлари, нақд пул кирими ва тўлови бўйича ту-
рли операцияларни акс эттирувчи чек дафтарчаси, кирим-чиқим ор-
дерлари, касса дафтарчаси, тўлов ҳужжатлари, турли квитанциялар,
депонент карточкалари.
Моддий бойликларнинг ҳаракатини акс эттирувчи ҳужжатларга:
юк хатлари (накладной), кирим-чиқим характеридаги барча
ҳужжатлар тўплами; шахсий ҳужжатларга шахсни тасдиқловчи ва
унинг меҳнат фаолиятига хос бўлган ҳужжатлар, паспорт, шахсий гу-
воҳнома, рухсатнома, ҳарбий билет, касаба уюшмаси билетлари,
ҳайдовчилик гувоҳномалари, дипломлар ва ҳоказолар киради.
Меҳнат фаолиятига хос бўлган ҳужжатларни, меҳнат дафтарча-
лари, меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотномалар, касаллик ва-
рақалари, қабул қилиш ва озод этиш ҳақидаги буйруқлар, шартнома-
лар, таклифномалар, шахсий варақалар, касаллик тарихи ва бошқалар
ташкил этади.
Қимматли қоғозлар заѐм облигациялари, лотерея чипталари, те-
мир йўл ва ҳаво йўл пулли чипталари, томоша ва маиший хизмат чи-
пталари, қоғоз пул банкнотлари ташкил этади.
Текширув объектларига ҳужжатлардан ташқари ѐзув восита ва
ашѐлари, ҳужжатнинг реквизитларини ва белгиларини бажаришда
фойдаланиладиган турли буѐқ воситалари, қоғоз, ѐзув қуроллари,
елим ҳамда ѐзувни айнитиш моддалари киради.
Ҳужжатларни техникавий усулда текширув вазифалари
қуйидагилардир:
1. Ҳужжатнинг тайѐрланиш услубини аниқлаш;
2. Ҳужжат мазмунини ўзгартириш усулини аниқлаш;
3. Кўринадиган ва оддий кўз билан кўринмайдиган ѐзувларни
аниқлаш;
4. Ҳужжатларнинг асил бирламчи кўринишини тиклаш;
5. Ҳужжатлар бажарилган, қўлланилган ускуналар, воситалар,
қуроллар ва материалларни идентификация қилиш;
6. Ҳужжатларни қалбакилаштиришдан муҳофаза қилиш чорала-
рини ишлаб чиқиш.
Ҳужжат материалларини текширишда ҳал қилиниши лозим
бўлган вазифалар унинг таркибини, турини, маркасини, ишлаб чиқар-
ган заводини аниқлаш, у ѐки бу ҳужжат материалларнинг аниқ
ҳажмини ва гуруҳ мансублигини аниқлашга оиддир.
Ҳар бир текширув экспертизанинг мос турини белгиловчи бир
қатор махсус вазифаларни бирлаштиради. Суд - техник экспертиза-
нинг асосий турларини қуйидагилардан иборат:
-
ҳужжатнинг бирламчи мазмуни ўзгартирилганлигини
аниқловчи экспертизалар (ўчириш, қўшимча ѐзувлар киритиш,
қўшимча белгилар чизиш, ювиш);
- ҳужжатдаги муҳр ва штамп изларини (аксларини) аниқловчи
текширув;
- матннинг машинкада ѐзилган шаклини текшириш. Бунга
бошқа қоғозга нусха кўчириш воситалари, жумладан ЭҲМ, кўпайти-
рувчи мосламаларда тайѐрланган матнлар ҳам киради;
- ҳужжатнинг давлат белгилари ва типографик бланкаларини
текшириш;
- қалбакилаштиришдан асровчи махсус воситалар билан
таъминланган ҳужжатларни текшириш;
- қайта ѐпиштирилган фотосуратларни аниқлаш;
- объектларнинг айрим қисмлари бўйича бутунни тиклаш;
- имзоларни техник қалбакилаштирилганлигини текшириш;
- куйган ҳужжатларнинг матнини тиклаш;
- ҳужжат устидан бостириб ѐзиш оқибатида қолган рангсиз
чизиқлар бўйича матн мазмунини аниқлаш;
- устидан чизиб ўчирилган, чаплаштириб юборилган, устига
модда тўкилган, ѐзувлар мазмунини тиклаш;
- ранги учиб кетган ѐзувларни тиклаш;
- кесиб ўтган чизиқлар бўйича кетма-кетлигини аниқлаш;
- ѐзув материаллари, ѐпиштириш воситалари ва қоғозларни тек-
шириш экспертизаларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |