Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Дастхатшунослик ва муаллифшунослик текширувини



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

6-§ Дастхатшунослик ва муаллифшунослик текширувини 
ўтказиш учун материал тайѐрлаш 
 
Экспертиза тайинлашнинг умумий процессуал тартиби 
ЖПКнинг 180-моддасида таъкидланган унга биноан, суриштирув, те-
ргов органи ва суд экспертиза тайинлаш ҳақида қарор ѐки ажрим 
чиқарадилар.
Қарор (ажрим)да экспертиза ўтказиш сабаблари иш учун ҳал 
қилиниши лозим бўлган масалалар, уларни ечишда қўлланадиган ма-
хсус билим соҳаси, шу билимга эга бўлган мутахассисни жалб этиш 
зарурати кўрсатилади. 
Шунингдек, экспертизага ҳужжатлар, уларни текширишга воси-
та бўлган дастхат (имзо) намуналари ва бошқа объектлар ҳам юбори-
лади. Хатшунослик экспертизасининг хулосалари тўла ва асосли 
бўлиши учун текшириладиган ҳужжатнинг қачон, қандай шароитда 


тузилганлиги, қаердан олинганлиги, матнларни ѐзишда, расмийлаш-
тиришда гумон қилинган шахслар ва уларнинг тушунтиришлари каби 
маълумотлар қарор (ажрим)да кўрсатилмоғи лозим. 
Зарур бўлган ҳолларда эксперт жиноят иши материалларининг 
экспертиза текширувига тегишли бўлган ҳолатлари билан ҳам тани-
шиб чиқиши мумкин. Бу маълумотлар экспертиза тайинлаш ҳақидаги 
қарорнинг баѐнот қисмида кўрсатилади ѐки иш материалининг теги-
шли қисми эксперт ихтиѐрига топширилади. 
Қарор, ажримда эксперт ҳал қиладиган масалалар аниқ ва равон 
саволлар тариқасида кўрсатилади. Масалан; ―15.05.1995 йилда ―М‖ 
номидан ѐзилган аризанинг чап томонидаги ―текшириб ҳал 
қилинсин...‖ - деган ѐзув ―М‖ томонидан ѐзилганми. Ёзув тагида ―Р‖ 
нинг номидан қўйилган имзони ―Р‖ нинг ўзи бажарганми? Аризанинг 
асосий матни юқоридаги буйруқни ифода этувчи ѐзув ва имзолар бир 
киши томонидан ѐзилганми? каби саволлар бўлиши мумкин. 
Эксперт ихтиѐрига юборилаѐтган ҳужжатларнинг ҳар бирининг 
номи, рақами, санаси ва бошқа реквизитлари кўрсатилади. Жиноят 
иши юзасидан ашѐвий далил бўлган объектларни олиш, расмийлаш-
тириш, сақлаш ва экспертизага юборишда қўлланадиган умумий тар-
тиб қоида, текширилувчи ашѐвий далил бўлган ҳужжатларга ҳам 
тўлиқ татбиқ этилади. 
Эксперт тадқиқотининг муваффақиятли, яъни тўлиқ, асосли ва 
объектив бўлиш солиштириб текшириш учун олинадиган дастхат - 
имзо намуналарининг сони ва сифатига боғлиқдир. 
Қўлѐзмани бажаришда гумон қилинган ҳар бир шахснинг эркин 
ва экспериментал хат намуналари етарли ҳажмда бўлиши лозим. Эр-
кин намуналар шахснинг ўқиш, хизмат ва турар жойларидан олина-
диган ҳужжатлардир. 
Терговчи намуналарни экспертизага юборишдан аввал эркин да-
стхат ва имзо намуналари ким томонидан бажарилганлигини аниқлаб 
олгач, гумон қилинувчининг тасдиқловчи ѐзуви ва имзоси билан рас-
мийлаштириб мустаҳкамлайди. Эркин намуналар имкони борича 
кўпроқ бўлиб, текширилувчи ҳужжатдан тузилиш вақтига нисбатан 
катта фарқ бўлмаслиги керак. Экспериментал дастхат намуналари 
экспертиза тайинлаѐтган ходим томонидан олиниб, гумон қилинувчи 
томонидан ѐзилади. Текширилувчи ҳужжатдаги ѐзувда мавжуд 
бўлган сўз бирикмалари, жумла, тузилишлари, рақамларнинг ѐзилиш 
хусусиятларига ўхшаш бўлган матнни таклиф қилади ѐки ўзи уни 
айтиб туриб ѐздиради.


Дастхат ва имзо эркин намуналари жиноят ишига алоқаси бўл-
маган ҳолатда ѐзилган бўлганлиги учун улардаги индивидуал айнан-
лик белги сифатлари деярли ўзгармайди, аксинча мустаҳкам бўлади. 
Шунинг учун экспертиза тайинлашда эркин намуналарга кўпроқ 
эътибор берилиши лозим.
Имзо намуналарини олишда гумон қилинувчининг қўл қўйиши-
да имзоларнинг неча турда бўлишига қараб, ўшанча вариант - турда 
талаб қилинади. Имзо намуналарини бажаришда гумон қилинувчи 
ҳар бир вараққа алоҳида ѐзиши талаб қилинади, олдинги ѐзилган им-
зосини кузатиб туриш имкони бўлмаслиги лозим. Бу дастхат (имзо) 
намуналарини бажаришда гумон қилинувчининг ўз хатини (имзоси-
ни) ўзгартириб ѐзиш имконини камайтиради. 
Экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор (ажрим)да текширилувчи 
ҳужжатлар билан бир қаторда ҳужжат реквизитлари, экспериментал 
намуналарнинг неча варақдалиги алоҳида қайд этилади. 



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish