Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚЎЛЁЗМА МАТНЛАРИНИ



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

8-боб ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚЎЛЁЗМА МАТНЛАРИНИ 
КРИМИНАЛИСТИК УСУЛДА ТЕКШИРИШ 
 
1-§ Ҳужжатлар ашѐвий далил сифатида 
криминалистик текширув объекти 
Турли жиноят ишларини тергов қилиш жараѐнида далилий ашѐ 
бўлган ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келади. Жумладан, ўзгалар 
мулкини талон-тарож қилиш, мансабни суиистеъмол қилиш жиноят-
лари, фирибгарлик, хўжалик ишларида молиявий ҳисоб-китоб 
ҳужжатлари билан бир қаторда турли ѐзма ҳужжатлар криминалистик 
текширув объекти ҳисобланади.
Ҳужжат деганда кенг маънода бирор ҳодисани ўзида ѐзма рави-
шда акс эттирувчи моддий объект тушунилади. Суд ва тергов амалиѐ-
тида ҳужжатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: қўлда турли ѐзиш во-
ситасида бажарилган имзолар, хатлар (ариза, тилхат, таржимаи ҳол ва 
ҳ.к) молиявий ҳужжатлардаги қўлѐзма ва босма матнлар; типография 
усулида ва босма асбоблар воситасида тайѐрланган ҳужжатлар, турли 
график чизмалар, режалар, (ҳужжатларнинг репродукция тасвири, 
ксерокс нусхалари ва ҳ.к;) фото-кино ҳужжатлар; турли объектлар, 
инсон ва ашѐвий далилларнинг кино-фото, видео тасвири ва фо-
ноҳужжатлар; магнит тасмасига ѐзилган турли маълумотлар. 
Криминалистик маънодаги ҳужжатлар жиноят иши бўйича маъ-
лум бир ҳодисалар ҳақида маълумот беради. Баъзи ҳужжатларни жи-
ноий мақсадда ишлатиб, ундан қурол сифатида фойдаланадилар. Фи-
рибгарлик жинояти бўйича қалбаки ҳужжат ѐрдамида маблағ унди-
риш, сохта ҳисоб рақами ва векселлар билан банкадан пул олиш ва 
шу каби ҳужжатлар иш юзасидан ашѐвий далил ҳисобланади. 
ЖПКнинг 84-моддасида ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган 
ѐки бермаганлиги, уни содир этган шахснинг айбли ѐки айбсизлигини 
ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларини 
аниқлашга асос бўладиган ҳар қандай маълумотлар жиноят иши 
бўйича далил ҳисобланади. Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланув-
чининг, гумон қилинувчи айбланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг 
хулосаси, ашѐвий далиллар овоз ѐзувлари, видео тасвирлар, фотосу-
ратлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан аниқланади. Ашѐвий да-
лиллар криминалистик маънода жиноят ишини ҳал қилувчи муҳим 
омиллар бўлиб, улар жиноий ҳаракатнинг изларини ўзида акс эттира-
ди ѐки жиноятни содир этишда қурол сифатида ишлатилади. 


Кўрсатилган сифатлар ҳужжатларга нисбатан тегишли бўлганда улар 
ҳам далилий ашѐ ҳисобланади.
Ҳужжатларни ашѐвий далил сифатида текширишда икки хил 
маълумот олиш мумкин бўлади: қўлѐзма матн, имзо, рақам ва бошқа 
ѐзувлар ким томонидан бажарилган ва иккинчиси ҳужжат асл нусха-
ми ѐки қалбакилиги, қайси қисми қандай усулда ўзгартирилган, 
ўчирилган, қўшимча ѐзувлар киритилган ва ҳоказо. 
Ашѐвий далил ҳисобланган ҳужжатларни ишга қай даражада 
молик эканлигини аниқлаш учун терговчи уларни кўздан кечириб, 
умумий ва индивидуал хусусиятларини аниқлайди ва тегишли тарти-
бда расмийлаштиради. 
Ашѐвий далил хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар криминалис-
тик фаолиятда икки хил текширувга боғлиқ: 1. хатшунослик текши-
руви, яъни қўлѐзма матн, (имзо, рақам, турли белгилар, чизмалар ва 
ҳ.к.) ким томонидан ѐзилган ѐки бажарилганлигини аниқлаш. 
2. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш учун уни кримина-
листик техника усулида тадқиқ этиш.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish