Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
5-§ Криминалистик диагностика 
 
Бирор объект қидирилаѐтган нарса, ҳужжат ѐхуд шахснинг ай-
нан ўзи эканлиги аниқланмаса, текширилаѐтган объектлар жиноятга 
алоқадор бўлиши мумкинлиги, қидирилаѐтган объектга ўхшашлиги 
тўғрисида хулосага келинади. Бу ҳолда гуруҳ ўхшашлиги аниқланади 
ва шу гуруҳга кирадиган объектлар орасидан жиноятга алоқадорини 
аниқлаш вазифаси келиб чиқади. Гуруҳга мансуб объектлар ўз хусу-
сиятлари билан бири жиноятга жуда алоқадор, иккинчисининг бун-
дай алоқаси асло йўқ эканлиги объектни қидиришга катта ѐрдам бе-
ради. Масалан, иш бўйича барча ―Тико‖ машиналари эмас, балки 
фақат оқ рангли, бамферининг чап томони шикастланган, чироғи син-
гани қидирилиши кераклиги вазифани анча енгиллаштиради. Ана шу 
шикастланган автомашинани бошқа шу гуруҳдагиларидан фарқлаш 
криминалистик диагностика таълимотига оиддир. 
«Диагностика» сўзи грекча бўлиб, «фарқлаш», «аниқлаш» деган 
маънони англатади. Медицинада касалланишнинг одатий, унга ўх-
шаш симптомларга эга бўлган бошқа формаларидан ажратилганда 
диагностика тушунчаси ишлатилади. Криминалистикада бу текшири-
лаѐтган ҳолатни одатий ҳолат билан ўхшашлигини аниқлашдан 
ташқари фарқлаш, яъни шу ҳолатни унга ўхшаш ҳолатлардан ажра-
тиш, дифференциялаштириш тушунилади.
Криминалистик диагностиканинг умумий вазифаси объектив 
ҳақиқатни объектнинг хусусиятлари ва ҳолатларини ўрганиш орқали 
аниқлашдир. Бинобарин, диагностика замирида умумий воқеалар ва 
уларнинг натижалари бўйича таниб олиш жараѐни ѐтади. 
Диагностика мураккаб суд–исботлов тизимининг усулларидан 
бири сифатида ҳақиқатни аниқлаш умумий қонун-қоидаларига тўла-
лигича мос келади. 
Криминалистик диагностиканинг асосий вазифалари қуйидаги-
лардан иборат: 
1) жиноят содир этилган вазиятни ўрганиш (жиноят қаерда, 
қандай вазиятда содир этилган, мавжуд изларнинг қайси бири жино-
ятга алоқадор); 


2) ҳодисанинг турли босқичига оид механизмни ўрганиш 
(тўсиқни бузиб ўтишнинг хусусияти ва йўналиши, транспорт восита-
ларининг тўқнашувдан олдин ва ҳодиса пайтида ўзаро жойлашуви, 
қалбаки пул белгилари тайѐрлашнинг усуллари ва ҳоказо); 
3) ҳодиса юз берган жойдаги буюмларнинг алоҳида белгиларини 
аниқлаш (уларнинг ҳолати ва хусусиятлари, жиноят қуролини тан-
лашга, жиноятчи ва унинг кийимида из қолдиришга, жиноятни яши-
ришга алоқадорлик); 
4) жиноий ҳодисанинг вақтга оид хусусиятларини ўрганиш 
(қачон юз берган, уни амалга ошириш учун қанча вақт кетган бўлиши 
мумкин, қайси излар аввал, қайсилари кейинроқ пайдо бўлган ва 
ҳоказо); 
ҳаракатда бўлган объектларнинг миқдори ва хусусиятларини 
аниқлаш (жиноят иштирокчилари нечта бўлган; қулфни очган шахс 
профессионал маҳоратга эга бўлганми, ўқ отиш қуроли ѐки портлов-
чи моддаларни тайѐрлашда қандай мосламалар ишлатилган ва ҳока-
зо). 
сабабли боғланишни ўрганиш (маълум бир хатти-ҳаракатлар ва 
келиб чиққан натижа ўртасида сабабли алоқалар борми, ѐнғиннинг 
сабаби, тепкини босмай юз берган ўқ отилишининг сабаби нима ва 
ҳоказо). 
Баѐн этилганларни инобатга олган ҳолда криминалистик диа-
гностикани объектнинг (вазиятнинг) хусусиятлари ва ҳолатларини 
унда юз берган ўзгаришларни аниқлаш мақсадида текшириш, ушбу 
ўзгаришларнинг сабабини ва уни содир этилган жиноят билан 
алоқасини аниқлаш деб таърифлаш мумкин. 
Диагноз тушунчаси дастлаб тиббиѐт билан, касалликни аниқлаш 
билан боғлиқ бўлган. Фан ва техниканинг ривожланиши, билим ва 
усулларнинг бирлашуви, уларнинг бир соҳадан иккинчисига ўтиши 
сайин диагностиканинг техник, ботаник, зоологик, психологик ва 
бошқа тушунчалари пайдо бўлди ва татбиқ этила бошлади.
Масалан, психологик диагностика суд-психологик экспертиза-
сида кенг қўлланилиб, инсоннинг руҳий хусусиятлари ва ҳолатини 
аниқлаш усулларини ўз ичига олади: индивидуал фарқланиш, бола-
лар ва ўсмирларнинг шахс сифатида ривожланиши, интеллект, ақлий 
заифлик ва ҳоказо. Техник диагностика суд-автотехника экспертиза-
сида кенг қўлланилади. 
Криминалистик диагностиканинг илмий асосларини яратиш 
учун алоҳида объектларнинг ва бутун бир жиноий вазиятларнинг ху-


сусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини ифодаловчи катта ҳажмдаги 
кўп учрайдиган белгиларни таҳлил қилиш ва уларни бир тизимга со-
лишга тўғри келади. Булардан келиб чиққан қонунийликлардан фой-
даланилади. 
Криминалист-трасолог излар классификациясига асосланиб, 
ҳодиса рўй берган жойда изларнинг пайдо бўлиш шароитларини 
аниқлаш бўйича диагностик вазифани ечади: аввал ҳар бир изни 
алоҳида, сўнгра бир турдаги излар гуруҳини, ундан сўнг ҳар хил из-
лар гуруҳини ва уларнинг бирикмаси таҳлилига асосланиб бутун бир 
вазиятни диагностика қилишга ўтади. 
Идентификацияда объектнинг белгилари бир-бирига мос кел-
ганда қидирилаѐтган объект деб эътироф этиш учун изда акс этти-
рилган белгилар билан солиштирилади. Диагностиканинг мақсади 
маълум, лекин ягона бўлмаган белгиларни аниқлашдир. Бу ерда 
қиѐсий усул акс эттирилган тасвирлар орқали ўрганилаѐтган объект-
ни такрорланувчи белгилари билан солиштириш учун ишлатилади. 
Ҳар қандай диагностиканинг (тиббий, техник ѐки криминалистик) 
асоси ўхшашлик билан таққослашдир. Ўхшашликлари орқали 
таққослаш усули ѐрдамида эҳтимоллик даражаси, ўхшашлик ало-
матлари сони ва уларнинг муҳимлигига боғлиқ бўлган хулосага ке-
лиш мумкин. 
Криминалистик идентификация назариясида объектлар иденти-
фикациялаштирилувчи ва идентификациялаштирувчи, изланаѐтган ва 
текширилаѐтган турларга ажратилади. Бундай классификация диа-
гностикада ҳам мавжуд. Бунда объектлар диагностикалаштирилувчи 
ва диагностикалаштирувчи, изланаѐтган ва ўрганилаѐтганга ажрати-
лади. Диагностикалаштирилувчи - бу объектнинг ҳолати, хусусиятла-
ри, ҳодиса механизмидир. Диагностикалаштирувчи эса, ҳолат, ху-
сусият, механизмни моддий акс эттирувчи излар, аломатлардир.
Кўпинча, диагностикалаштирилувчи объект сифатида қандайдир 
конкрет нарса, диагностикалаштирувчи сифатида эса турли хил 
маълумот: қолип, нусха, тергов ҳаракатлари баѐнномаларидаги тав-
сиф, схемалар, режалар, кўрсатув фото-кино-видеотасвирлар учрай-
ди. Конкрет объектни диагностикалаш, юқорида келтирилган маълу-
мот билан чекланмай, алоҳида тергов ҳаракатлари; тергов экспери-
менти, ҳодиса юз берган жойни қайта кўздан кечириш, экспертиза 
ўтказишни талаб қилади. 
Маълумотнинг ишончлилиги ва етарлилигига баҳо бериш жуда 
муҳимдир. У етарли ѐки ишончли бўлмаса, яна қандай манбалардан 


ва қандай воситалар ѐрдамида текшириш, тўлдириш мумкинлигини 
аниқлаш лозим.
Ҳозирги пайтда диагностикани криминалистик экспертиза жа-
раѐнида ишлатиш ривожланган. Бунда қуйидаги вазифалар ҳал эти-
лади. 
Объектнинг бевосита хусусиятлари ва ҳолатини ўрганиш, шу 
жумладан, маълум бир андозага мос келувчи хусусиятларни ўрганиш 
муҳим аҳамият касб этади. Масалан, объект ўқ отиш қуролими, маз-
кур кукун гиѐҳвандлик воситасими? Объектнинг асл ҳолати қандай 
бўлган, ҳужжатнинг бошланғич матнига қандай ўзгаришлар кири-
тилган; одам қўлѐзма ѐзаѐтганда қандай ҳолатда бўлган; матнга хи-
миявий таъсир кўрсатилганми, ювилганми, кийимдаги қон излари-
нинг шакли ва жойлашишига қараб уларнинг пайдо бўлиш механиз-
мини аниқлаш мумкинми; мазкур ҳужжат бланкини тайѐрлашда мах-
сус қоидалардан четга чиқишларга йўл қўйилганми, деган саволларга 
жавоб олиш имконияти бор.
Ҳаракат вақтини, кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса жойидаги 
изларга кўра, жиноятчи қандай ҳаракат қилгани ҳақида хулоса 
чиқариш мумкин. 
Терговчи алоҳида изларни аниқлаш ва уларни пайдо бўлиш са-
бабларини тушунтиришдан (сабаблари ва ўзаро алоқалари) бир хил 
излар гуруҳини ўрганишга ўтади ва сўнгра уларнинг аломатлари асо-
сида жиноят ҳодисаси ҳақида муайян бир тахминни олға суради. Бу 
тахминни асослашда криминалистик диагностика пайтида аниқланган 
сабаб-натижа алоқалари муҳим аҳамиятга эга. 
Криминалистик диагностиканинг элементлари бошқа тергов 
ҳаракатларини ўтказганда ҳам яққол кўзга ташланади. Терговчининг 
тинтув қилинаѐтган, сўроқ қилинаѐтган шахснинг хулқ-атвори, сўроқ 
пайтидаги реакциялари устидан кузатуви диагноз схемаси бўйича 
амалга оширилиши керак: белгилар таҳлили, тахмин қилиш, уни тек-
шириш ижобий роль ўйнайди. 


Идентификациялашга имконият бе-
рувчи шарт-шароитлар 
Идентификация
объектлари 
Моддий дунѐдаги 
предметлар ва ѕоди-
саларнинг ўзига хос-
лиги, уларнинг 
такрорланмаслиги 
Моддий дунѐ объ-
ектларининг ўзаро 
алоєадорлиги, ўзаро 
бо¦лиєлиги, акс этиш-
га лаѐєатлилиги 
Акс этиш шаклига 
кўра
Моддий дунѐ объ-
ектларининг нис-
бий ўзгармаслиги 
(барєарорлиги) 
Улардаги
ўзгаришларнинг 
ишончли таѕлил 
єилиш
имконияти 
Моддий єайд єилин-
ган
Психофизиологик 
(тасаввурдаги образ 
бўйича) 
Єўлланиш соѕаси 
бўйича 
Процессуал
фаолиятда 
тергов ѕаракати ша-
клида, суд экспертиза-
си шаклида, процессу-
ал бўлмаган фаолиятда 
Субъектлар бўйича 
терговчи, суришти-
рувчи, суд, эксперт, 
тезкор ходим 
Идентификация 
єилинув-чи 
(ўхшати-
лаѐтган) 
Идентифика-
ция єилинув-чи 
(ўхшатди-ган) 
Якуний натижа бўйича 
Идентификация 
Гуруѕ мансублигини аниєлаш 
Идентификация єилувчи бўйича 
одамлар
ѕужжатлар 
предметлар
жараѐн ва
ѕодислар 
ѕайвонлар 
ашѐларнинг 
мажмуи 
бинолар 
бирламчи
ашѐлар 
жойнинг 
моддалар 
учаскалари 
Идентификация єилинаѐтган объ-
ект бўйича 
бутуннинг єисмлари 
моддий єайд єилинган акс этиш 
тавсифи 
тасаввурдаги образлар 
кимѐвий тузилма 
физик хусусиятлар тизими 
Идентификация 
турлари 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish