Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Идентификациявий тадқиқот жараѐни



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

4-§ Идентификациявий тадқиқот жараѐни 
 
Криминалистик идентификациявий тадқиқот жараѐни тўрт 
босқич: дастлабки текширув, алоҳида-алоҳида ҳолда ва қиѐсий 
тадқиқот, шунингдек, уларнинг натижаларини баҳолашдан иборат. 
Дастлабки тадқиқот босқичи бир қатор тайѐргарлик ишларини 
кўришни талаб этади: тадқиқот учун зарур бўлган материалларни из-
лаш, уларни текшириш методикасини танлаш, тегишли илмий техни-
ка воситалари ва асбобларини тайѐрлаш, идентификациянинг процес-
суал шаклларини аниқлаш, тақдим этилган тадқиқот материаллари 
миқдори ва сифатига баҳо бериш, уларни тадқиқот ўтказиш учун 
қанчалик яроқлилигини белгилаш.
Қидирилаѐтган ва қидиришга ѐрдам берувчи объектларнинг хос-
саларини алоҳида-алоҳида тадқиқ этганда, масалан, ҳодиса содир 
бўлган жойдан олинган из, уни қолдирган предмет ѐки махсус тайѐр-
ланган из, сохта қўлѐзма, дастхат намунаси ва бошқалар топилиши 
мумкин. Алоҳида-алоҳида анализ қилинганда уларнинг барча белги-
лари ўрганилади. Масалан, хатнинг матни дастлаб шошилмай ѐзилга-
нлиги, аммо кейин шошиб ѐзилган қисми аниқланади, бунда дастхат 
сунъий равишда ўзгартирилган, деган хулоса чиқариш ҳам мумкин. 
Объектларнинг қиѐсий тадқиқи босқичида уларга хос белгилар-
нинг ўзаро фарқи ва мос тушиши аниқлаб олинади. Қиѐсий объектлар 
моҳиятидан келиб чиқиб, қиѐслашнинг у ѐки бу техник усуллари тан-


лаб олинади, ўлчов, оптик воситалар ѐрдамида объективлик, аниқлик 
ва тўла-тўкисликка эришилади.
Идентификациявий тадқиқот жараѐнининг охирги босқичи 
унинг натижаларини баҳолаш ҳисобланади. Ўхшашлик бор ѐки 
йўқлиги ҳақида охирги хулосани чиқариш учун қўлга киритилган ба-
рча тадқиқот материалларини таққослаб кўриш, алоҳида-алоҳида 
анализ қилинганда объектлар ҳолатига ва алоҳида белгиларига уму-
мий баҳо бериш, баъзи белгиларнинг мос келиш даражаси, уларнинг 
аҳамияти, мос келадиган ва келмайдиган белгиларнинг ўзаро 
алоқалари ва ҳ.к. Амалиѐтда таққосланаѐтган объектларнинг қиѐсий 
белгилари камдан кам мос келади. Кўпгина муҳим белгилари мос ке-
лган ҳолда ҳам, айрим деталлари тасодифий вазиятлар туфайли мос 
келмай қолади. 
Идентификациявий тадқиқот жараѐнида эксперт изларда аниқ ва 
тўла-тўкис тасвирланган белгиларни етарли миқдорда аниқлаб, 
ўхшашлик бор-йўқлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилган бўлса, бу 
ҳақда қатъий хулоса чиқаради.
Ўз-ўзидан маълумки, қатъий ва тахминий хулосалар ўртасида 
катта фарқ бор. Биринчиси, қатъий тасдиқни англатади, масалан, жа-
саддан олинган ўқ мазкур қуролдан отилган. Иккинчи ҳолда излар 
аниқ ва тўла ифодаланмагани сабабли уларни тадқиқ этишда катта 
қийинчиликлар туғилса, белгилар мослиги ѐки фарқи ҳақида эксперт 
тахминий хулоса чиқаради: мазкур матн фуқаро Иванов томонидан 
ѐзилган бўлиши эҳтимол.
Тахминий хулоса, унинг номидан ҳам кўриниб турибдики, фак-
тни аниқ эмас, балки тахминий баҳолайди. Шу боис экспертнинг бу-
ндай хулосасини терговчи ва суд айблов учун асос қилиб олмаслиги 
лозим. Тахминий хулосани бошқа далиллар ѐрдамида синчковлик би-
лан текшириш керак. Одатда, экспертнинг тахминий хулосаси терго-
вчи учун у ѐки бу версияни олға суриш имкониятини беради, 
қўшимча далиллар излашда янги қулайликлар яратади. 
Баъзи бир ҳолатларда экспертлар қўйилган саволларга аниқ жа-
воб бера олмай, уни ҳал қилиш имконияти бўлмади, деб хабар 
қилади. Экспертнинг бундай жавобини экспертиза ўтказишга етарли-
ча тайѐргарлик кўрилмаганлиги, саволлар нотўғри қўйилганлиги, то-
пилган изда индивидуал белгилар етарли ифода топмаганлиги, у ѐки 
бу масалани ҳал қилиш учун илмий асослар етишмаслиги билан 
изоҳлаш мумкин. Бундай ҳолларда терговчи юқоридаги тўсиқларни 


бартараф этиши ѐхуд иш юзасидан чиққан муаммоларни бошқа тер-
гов ҳаракатлари ѐрдамида ҳал қилиши лозим.
Юқорида таъкидланганидек, терговчи идентификациянинг энг 
фаол субъекти бўлиб, ўзи ҳам мазкур вазифани мустақил ҳал қилиш 
имкониятига эга. 
Терговчининг идентификациявий ҳаракатлари деганда, шундай 
тергов ҳаракатлари тушуниладики, у ўз мазмунига кўра, объектнинг 
қиѐсий тадқиқоти асосида ўхшашлик ѐки айнанлик мавжудлиги ѐки 
мавжуд эмаслиги тўғрисида якун чиқаришга қаратилган фаолиятни 
амалга ошира олади.
Таниб олиш билан тергов идентификацияси ўтказиш терговчи-
дан идентификация назарияси талабларига риоя қилишни талаб эта-
ди. Терговчи ўзи мустақил идентификация ҳаракатлари ўтказишдан 
ташқари кўп ҳолларда идентификация вазифаларини турли ихтисос-
даги эксперт-криминалистларга топширади. Бу идентификация 
тадқиқоти ўтказиш учун фан, техника, санъат ва ҳунармандчилик 
соҳасида махсус билимлар талаб қилинган ҳолатларда амалга ошири-
лади. 
Криминалистик экспертиза тайинлашга терговчи бошқа процес-
суал ҳаракатлар каби жиддий тайѐрланиши керак. 
ЖПКнинг 125-моддаси иш бўйича сўроқ қилинганларга таниб 
олиш учун шахсни ва предметни кўрсатишни назарда тутади. Уни 
амалга ошириш учун терговчи қуйидаги вазифаларни бажариши ло-
зим: 
таниб олиш учун кўрсатиладиган объект тўғрисида идентифи-
кациявий ахборотни йиғиш, идентификация қилинадиган объектни 
излаш; бир қанча объектлар орасида таниб олиш учун кўрсатилиши 
лозим бўлганларни аниқлаб олиш; 
таниб олиш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тайѐрлаш; 
таниб олишга имкон берувчи усул ва воситаларни аниқлаш, жу-
младан, овоз ва функционал белгилари асосида таниш учун имкония-
тлар яратиш; 
таниш натижаларини баҳолаш, тўғрилигини ва ўзига хос томон-
ларини текшириш; 
5) ўхшашликнинг мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги тўғрисида 
хулосага асос бўладиган идентификациявий белгилар тасвири билан 
таниб олиши учун шароитларни ҳозирлаш. 


Экспертизанинг муваффақияти эксперт хулосасининг далиллик 
аҳамияти унга тақдим қилинган материаллар қанчалик яхши танлан-
ганлигига ва экспертнинг малакасига боғлиқ. 
Идентификациявий экспертиза учун материаллар тайѐрлашга 
бир қанча талаблар қўйилади; 
экспертиза тайинлашнинг процессуал асосланганлиги; 
экспертиза ўтказиш қанчалик зарурлиги ва экспертга топшири-
ладиган ҳақиқий вазият нақадар аниқлиги; 
тадқиқ қилинадиган объектларнинг келиб чиқишига оид маълу-
мотлар тўғрилиги. 
Криминалистик идентификациявий экспертизани тайинлашнинг 
процессуал асосланганлиги жиноий-процессуал қонун талабларидан 
келиб чиқади. У фақат жиноят ишлари юзасидан суриштирувчи тер-
говчи, прокурор ѐки суд томонидан тайинланиши мумкин. Жиноят 
иши қўзғатилган бўлмаса-да экспертиза тайинлаш қонунга кўра мум-
кин (ЖПК 329-м.). Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда тер-
говчи қандай экспертиза ўтказиш кераклигини кўрсатади: дастхатшу-
нослик, дактилоскопик, баллистик, портретга оид ва қисмларнинг ил-
гари бир бутун эканини аниқлаш бўйича экспертизалар шулар жум-
ласига киради.
Агар бунга зарурат туғилган бўлса ва барча керакли материал-
лар йиғилган бўлса, ўз вақтида экспертиза тайинланиши, бу ҳақда те-
гишли қарор қабул қилиниши лозим. 
Экспертга берилган саволлар аниқ, экспертиза предметига те-
гишли бўлиши, ишдаги маълумотлар ва экспертиза тайинлаш билан 
боғлиқ шарт-шароитлар тўғрисида экспертга етарли ахборот бериш 
керак. Нотўғри ахборот эксперт хулосасининг шаклланишига салбий 
таъсир қилади. Терговчи тақдим қилинган намуналар сифати учун 
жавоб беради, шу сабабли у материалларни синчиклаб ўрганган ҳол-
да тайѐрлаши зарур. Ашѐвий далиллар бўйича эксперт тадқиқоти-
ўхшашлик мавжудлиги ѐки мавжуд эмаслиги тўғрисида далилларга 
эришиш мақсадида моддий қайд қилинган излар-тасвирлар, одамлар 
ва буюмларни қиѐслаш, ўхшашлик ѐки айнанликни аниқлашнинг асо-
сий ва энг ишончли усулдир.
Умумий қоидага кўра эксперт идентификацияни тўрт асосий 
босқичда амалга оширади: 
дастлабки тадқиқот – объектларни кўздан кечириш; 
идентификация объектларини алоҳида-алоҳида тадқиқ этиш; 
уларни қиѐсий тадқиқ этиш; 


қиѐсий натижаларни баҳолаш. 
Текширилаѐтган объектларни индивидуаллаштириш жараѐнида 
аввал қидирилаѐтган ва текширилаѐтган объектнинг гуруҳга хос бел-
гилари аниқланади, сўнгра уларнинг индивидуал белгилари ўрга-
нилади. 
Идентификация жараѐнида эксперт объектларни синчиклаб 
тадқиқ қилади, судлов-тадқиқот фотографиясининг турли усуллари-
ни, физик ва кимѐвий методларини қўллайди.
Бундан ташқари, объектларни алоҳида-алоҳида тадқиқ қилганда 
белгиланган идентификация алоқаларини тўла ва ҳар томонлама ўр-
ганиш мақсадида изларни кўпинча экспериментал тайѐрлаш зарур 
бўлади. Масалан, қиѐсий микроскоп ѐрдамида ўқотар қуролнинг ўқи 
ва гильзаси бўйича идентификация қилишда эксперт қуролдан экспе-
риментал отиб кўриш воситасида идентификация белгиларини ўрга-
нишга киришилади. 
Қиѐсий тадқиқот-эксперт идентификациянинг ҳал қилувчи 
босқичидир. Бу босқичда эксперт объектларни қиѐслашнинг учта асо-
сий усулидан фойдаланади: таққослаш, устма-уст қўйиш ва белги-
ларни бирга қўшиш. Тасвирларни таққослаш усули ўзининг соддали-
ги ва қулайлиги билан кенг тарқалган бўлиб, криминалистик иденти-
фикациянинг барча турларида қўлланилади. У таққосланаѐтган 
тасвирни бир-бирига яқин қўйиб ягона кўриниш майдонини пайдо 
қилади. Бунда таққосланаѐтган тасвир имкон борича ойдинлаштири-
лади ва катталаштирилади. Таққослашга энг яхши шароитлар яратиш 
мақсадида қиѐсий микроскоп қўллаш мумкин. 
Таққосланаѐтган объектни фотосуратга олиш ва қиѐслашни ен-
гиллаштирадиган қўшимча ишлов бериш мумкин (қиѐсий тўр, гео-
метрик шакл, чизиқ ва ҳ.к.). Бундай ишловларнинг аҳамияти шунда-
ки, улар баъзи белгилар ўртасидаги нисбатни билиш, гуруҳга хос то-
монларини таққослаб кўриш ва шундай қилиб янги белгиларни кашф 
қилиш имконини беради. 
Устма-уст қўйиш усули таққосланаѐтган тиниқ тасвирни 
бошқасини устига қўйиб, белгилари тўғри келса, ягона тасвир ҳосил 
қилишга ѐрдам беради. Агар таққосланадиган тасвир тиниқ бўлмаса, 
масалан, картон қоғозга туширилган бўлса, улардан диопозитив тай-
ѐрланади ѐки махсус оптик асбоблардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Белгиларни қўшиш усулида таққосланганда тасвир шундай 
жойлаштириладики, бунда тасвирдаги бирор белги мос келиб қолган-
да табиий равишда бошқасининг давоми кўзга ташланади. 


Бир-бирига ѐндош қўйилган тасвирлар таққосланаѐтган тасвир-
нинг таркиб топиш механизмидан анча фарқли бўлса-да, катталашти-
риб фойдаланиш имкониятини беради. Кесилиш, ишқаланиш ва 
бошқа усулда ҳосил бўлган мураккаб изларни таққослашда бу усул 
муҳим аҳамият касб этади.
Тасвирни қиѐслаш мақсадида ҳар хил оптик асбобларни, асосан 
турли микроскопларни қўллаш мумкин. 
Фотосуратлар бўйича тасвирларни бир-бирига қўшиб аниқлаш 
кенг ѐйилган. Шу мақсадда суратлар шундай қирқилсинки, кесишган 
чизиқ тасвирнинг характерли томонларини кўпроқ қамраб олсин. 
Номлари келтирилган қиѐсий тадқиқотнинг ҳар бир тури қиѐслаш-
нинг хусусий усулидир. Алоҳида-алоҳида ва қиѐсий тадқиқот 
натижасида олинган маълумотлар мажмуига баҳо бериш, яъни қиди-
рилаѐтган объектлар ўхшашлиги ѐки фарқли экани тўғрисида эксперт 
хулосаси - эксперт идентификация жараѐнининг охирги босқичини 
ташкил этади.
Қиѐсий тадқиқот натижаларини баҳолаш аввалги босқичларда 
ўтказилган тадқиқот жараѐнининг мантиқий давоми деса бўлади. 
Объектларни кўздан кечиришдаѐқ шаклланган версиялардан би-
ри сифатида ўхшашлик ѐхуд фарқ тўғрисида фикр юритиш, иденти-
фикация белгиларини қиѐслаш босқичида мустаҳкамланади, иденти-
фикация тугаши билан эса узил-кесил ҳал этилади. Масалан, эксперт 
бармоқ изи бўйича шахсни топишда бармоқ излари белгиларини 
кўздан кечириб, таққослашни бошлайди, издаги мавжуд барча аниқ 
ифодаланган ва ўзаро боғлиқ томонларни белгилаб олади. 
Гуруҳга ажратилган бармоқ излари ѐки уларнинг келиб туташ-
ган жойи ўхшаш экани тўғрисида хулоса чиқариш учун эксперт 
қиѐсий тадқиқот ўтказади. Белгилар комплексининг кўпчилиги тўғри 
келган бир вазиятда баъзи фарқлар чиқиб қолганда иш анча муракка-
блашади. Бундай ҳолда эксперт тадқиқотнинг аввалги босқичларига 
мурожаат қилиб қиѐсланаѐтган объектнинг ҳар бирига хос идентифи-
кациявий белгиларни тўла таҳлил этади. Бунинг натижасида илгари 
кузатилмаган белгилар келиб чиқиши мумкин. 
Баъзи ҳолларда қиѐсланган натижаларга баҳо бериш босқичида 
идентификацияланадиган ва идентификациялайдиган объектлар бел-
гиларини яна таққослаб ва қиѐслаб қўшимча экспериментлар ўтка-
зишга тўғри келади. Дастлаб қиѐсий тадқиқотдаги фарқлар аниқла-
ниб, унга баҳо берилади. Бундай баҳолашнинг асосий вазифаси бўлиб 
ўтган ҳодисага аниқлик киритиш, яъни айнан ўша объектнинг ўзи-


даги ўзгаришлар сабабли икки объектдаги фарқлар юз бермадими, 
деган саволга жавоб олишдан иборат. 
Хоссаларнинг тасвири бир хил бўлмаганлиги билан боғлиқ бел-
гилардаги фарқ билан қиѐсланаѐтган объект хоссаларида мавжуд 
бўлган фарқни аралаштирмаслик керак. Қиѐсланаѐтган дастхат бел-
гиларидаги фарқ имзолашнинг бир хил шароитда бажарилмаганлиги; 
қурол изларидаги фарқ уларнинг вужудга келиш механизми бир хил 
бўлмаганлиги, фотосуратдаги фарқ суратга олиш шароитлари бир хил 
бўлмаганлиги сабабли юз берган бўлиши мумкин. 
Бундай фарқларни қиѐсланаѐтган объектларнинг ўз хоссалари-
даги фарқ билан аралаштирмаслик керак. Агар айнан қиѐсланаѐтган 
объект хоссаларида фарқ сезилса, қидирилаѐтган объект ўтган анча 
узоқ давр ичида ўзгарганидан дарак бериши мумкин. Масалан, ѐзув 
машинкаси фойдаланиш жараѐнида шикастланган, оѐқ кийим тагчар-
ми кийиб юриш жараѐнида ѐки таъмирлашдан кейин ўзгарган бўлиши 
эҳтимол. Одам қариганда, жароҳат олганда, касалланганда ѐки опера-
ция натижасида ташқи кўриниши ўзгаради. Объектнинг ўзгариши 
идентификациядан қочиш мақсадида манфаатдор шахс томонидан 
атайлаб қилинган бўлиши мумкин. 
Топилган фарқни тўғри баҳолай олиш учун ўрганилаѐтган 
предметдан фойдаланиш, таъмирлаш, сақлаш, тозалаш режимини, 
текширилаѐтган шахснинг ѐши, патологик ва бошқа ўзгаришларини 
ўрганиш талаб этилади. 
Агар топилган фарқ объект ўзгаргани оқибатида юз бермаган 
бўлса, бинобарин, қидирилаѐтган ва текширилаѐтган объект хоссала-
ри бир-бирига тўғри келмаса, ўхшашлик тўғрисидаги масала инкор 
этилади. Тўғри келмаслик қиѐсланаѐтган объект хоссаларининг гу-
руҳли фарқларига ҳам тааллуқли. Қидирилаѐтган оѐқ кийими ва қўлга 
олинган шахснинг оѐқ кийими размеридаги катта фарқ; шикаст етка-
зишда фойдаланган ва тинтув вақтида топилган турли кўринишдаги 
тиғли буюм (масалан, болта, ҳанжар) ҳам шулар жумласига киради. 
Эксперт белгиланган ҳодисаларнинг жамини баҳолар экан, улар 
индивидуалми ѐки ўхшашми деган саволга жавоб беради. Агар мос 
келиш йиғиндиси унинг турли объектлардаги такрорланиш имкония-
тини инкор этмаса, бунда объектлар ўхшаш ѐки бир турдаги ҳодиса 
сифатида талқин этилади. Агар мос келиш йиғиндиси индивидуал 
бўлса, турли объектларда такрорланмаса, қидирилаѐтган ва текшири-
лаѐтган объект айнан ўша, деб қабул қилинади. Мос келиш индиви-
дуал мажмуини баҳолашда индентификация тадқиқоти ва идентифи-


кация хоссалари ва уларни қўшиб такрорлаш сони устидан эксперт 
кузатуви катта аҳамиятга эга. Фарқлар ва мос келишларнинг натижа-
ларини таққослаш асосида объектлар ўхшашлиги тўғрисида хулоса 
чиқарилади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish