Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Одамларнинг портретлари асосида ўтказиладиган идентифи-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

4-§ Одамларнинг портретлари асосида ўтказиладиган идентифи-
кациявий текширув 
Мазкур идентификация икки кўринишда бўлиши мумкин: 
1. Экспертиза шаклида ўтказилиб, унинг натижаси тергов иши 
юзасидан далил бўлиб хизмат қилади, иккинчиси тезкорлик текширу-
ви бўлиб, унинг натижаси далил бўлмасада, экспертиза тайинлашга 
ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказишга асос бўлади. Эксперти-
за текширувига объектлар одамнинг ташқи тузилишини акс эттиради-
ган фотосуратлари, уларнинг кўчирмалари, юзнинг айрим 
қисмларининг қолиплари, бош суяги (чаноғи) ва уларнинг рентген 
нурларида олинган тасвирлари юборилади. Экспертизага рассомчи-
лик, чизмачилик ва йиғма (сунъий портретлар) ҳам юборилиши мум-
кин. Лекин булар юзасидан ўтказиладиган экспертиза текширувининг 
натижалари бир мунча чекланган бўлади. 
Экспертизага юбориладиган фотопортретларни тадқиқ этиш, 
уларни кўздан кечириб умумий хусусиятини қайд этишликдан 
бошланади. Чунончи, портретнинг шакли, ўлчови, қандай ѐзувлари 
борлиги, тасвирланган шахсларнинг жинси, тахминий ѐши, фотосурат 
ишланган вақт ва бошқалар аниқланади.
Текширилувчи шахснинг фотопортрети билан шунга ўхшаш 
бўлган ѐки намуна вазифасини бажарувчи фотопортретларни тадқиқ 
этиш, уларда тасвирланган битта шахснинг айнанлигини аниқлаш 
услуби, умумий экспертиза текшируви услубиѐтидан бир мунча ўзига 
хос бўлган хусусиятлари билан фарқланади. Жумладан, қиѐсий-
услубий моделлаштириш, портретларни бир-бирига устма-уст туши-
риш, бирлаштириш ва бошқа техник усуллар билан амалга оширила-
ди. Ташқи тузилиш аломатларининг бир-бирига нисбатан қўзғалмас 


белгилари бўйича айни бир хил ўлчамга келтирилган таққосланаѐтган 
тасвирларни бирлаштириш (монтаж) усуллари ҳам мавжуд. Ҳозирги 
кунда фотопортрет текширувларида ўлчаш услублари ҳам кенг 
қўлланилмоқда. Жумладан, айрим анатомик нуқталар ўртасидаги 
бурчак катталиклари оддий транспортир асбоби билан ѐки унинг 
қўшимча қўшилмаси бўлган доиравий шаклдаги махсус асбоб ѐрда-
мида ўлчанади. 
Бир хил шаклда тайѐрланган фотопортретлардаги тасвирларни 
таққослашда график ясаш услуби ҳам самаралидир. Таққосланаѐтган 
объектлардаги бир гуруҳга тегишли белгилар аниқланиб, улардаги 
учбурчак, ромб, трапеция ва бошқа геометрик шаклларнинг (бир-
бирига тўғри келиши) тенглиги расмдаги шахслар тасвири мазкур из-
ланувчи шахснинг тасвири эканлиги, яъни айнанлиги аниқланади. 
Шунингдек, график идентификациялашнинг алгоритмларини тузиш 
услуби ҳам мавжуддир. Бу услуб текширилаѐтган объектнинг ўзига 
хос бўлган нуқталари, белгилар тизими, истиқболли мувофиқлик ѐки 
аксини кузатиш учун тавсия қилинган.
Экспертиза текширувига одам мурдасининг суяк қолдиқлари 
(асосан бош чаноғи) юборилиб, унинг шахсини аниқлаш зарур бўлса, 
экспертизага шубҳаланган шахснинг ҳаѐтий давридаги фото ѐки 
бошқа портретлари юборилади. Шу билан бирга иложи бўлса, ўлган 
шахснинг рентген сурати, кўздан кечиришда тайѐрланган фотосурати, 
қўлда чизилган бошқа турдаги портретлари ҳам юборилади. Бу экс-
пертизани ўтказишда криминалистлар билан бир қаторда тиббиѐт 
соҳасидаги мутахассислар ҳам жалб этилади. 
Мазкур экспертиза турини ўтказишда маълумотларни ўзида акс 
эттирувчи манба объектлар ҳам юборилиши мумкин. Шулардан энг 
кўп тарқалган тури, одам қиѐфасини сўз-нутқ ѐрдамида тасвир-
лашдир. Сўз ѐрдамида тузилган портретлар турли процессуал ҳуж-
жатларда (баѐнномалар, сўроқ кўрсатувларида) рўйхатга олиш карта-
ларида ва тегишли мутахассис томонидан тузилган маълумотларда 
акс эттирилган ҳолда тасвирланади. Сўз ѐрдамида тузилган портрет 
асосан анатомик белгилар асосида шаклланадиган, баъзида унга ин-
соннинг айрим анатомик ва функционал белгилари билан бир қаторда 
алоҳида аломатлар (холлар-чандиқлар, касаллик аломатлари) ҳам ки-
ритилади. Бундай маълумотлар тергов ҳаракатларининг (сўроқ, 
кўздан кечириш, гувоҳлантириш, таниб олиш учун кўрсатиш) баѐн-
номаларида, жиноий рўйхат карталарида ва бошқа ҳужжатларда 
бўлиб, улардан экспертиза ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин.


Экспертиза текшируви дастлаб портретларни алоҳида-алоҳида 
ўрганишдан бошланади, сўнг ҳар бир текширилаѐтган портретдаги 
ташқи қиѐфа белгилари аниқланиб, ўзаро ўхшаш белги-тузилиш ху-
сусиятлари солиштирилиб таҳлил қилинади. Белгиларнинг ўзаро ўх-
шашлиги ѐки аксинча хар хил бўлиши шарҳланиб ўхшашлик ѐки ўх-
шамаслик сабаблари асослантирилади. Портретлардаги тасвирланган 
шахслар қиѐфаси бир одамга тегишлими ѐки ҳар хил ўхшаш бўлган 
шахсларнинг тасвирими - бу ҳақда хулоса қилинади. Текширилаѐтган 
портретлардаги умумий ва хусусий белгилар йиғиндиси бир-бирини 
такрорласа (бир хилда эканлиги кузатилса), портретлардаги тасвир 
битта шахсга тегишли эканлиги, яъни қидирилаѐтган одамнинг ай-
нанлиги тасдиқланади. Белгиларнинг баъзилари ўхшаш бўлсаю, 
баъзилари мутлоқ бошқа шакл, ўлчов ва ҳоказо билан тасвирланса, 
айнанлик масаласи инкор қилинади. 
Идентификациянинг асосий босқичи текширилаѐтган портрет-
даги инсоннинг индивидуал ўзига хос бўлган ва ўзгармайдиган бел-
гиларини қайд этиб уларни таққослаб текшириш ва натижасини 
баҳолашдир. 
Портретда ташқи қиѐфа белгиларининг барчаси акс этмаслиги, 
уни тайѐрлашда ѐруғликнинг турли шароити, фотосуратнинг сифати 
каби ҳолатлар идентификация учун зарур бўлган йиғиндисини бир 
мунча чеклаб қўяди. Мана шу сабабли идентификациянинг мазкур 
босқичини ўтказишда турли оптик асбоблар, ѐруғлик шароитини мо-
словчи қурилмалар қўлланилади. 
Экспертиза текширувида одам калласининг рентген сурати ҳам 
ишлатилади. Бошнинг ўнг ѐки чап қияси томонидан олинган шаклида 
айниқса юмшоқ тўқима соясида пешона, бурун, лаб ва бошқа баъзи 
нуқталари аниқ ифодаланади. Рентген сурати бошнинг тўғри (фас) 
ҳолатида олинса унда юзнинг шакли, ўлчови бош чаноғининг шакли - 
ўлчови каби белгилар ифодаланади. Ўлган одамнинг суяк қолдиқла-
ридан турли қолиплар ҳам ясалиб текширувга юборилиши мумкин. 
Уларга калла суягига гипс ѐки бошқа юмшоқ моддадан қолиплар ясаб 
унинг шакли - тузилиши тикланади. Бундай ҳолларда марҳумнинг 
тишларидан қолип олиш ҳодисалари ҳам учраб туради ва мазкур объ-
ектлар комплекс текширувга юборилади. 
Одамнинг ташқи қиѐфа тузилиши уни кўрган, билган айрим 
шахсларнинг хотирасида сақланиб, хаѐлий портрети тикланиши мум-
кин. Баъзи тергов ҳаракатлари, хусусан таниб олиш ана шу хаѐлий 
тасвирлаш усулига асосланади. Идентификациявий текширувда ҳаѐ-


лий портрет одамнинг фото ѐки бошқа турдаги портрети билан 
қиѐсланади. 
Одамларнинг ташқи қиѐфа белгилари асосида ўтказиладиган 
баъзи бир текширувларни криминалистлар билан суд-тиббиѐт 
соҳасидаги (анатом, антрополог) мутахассислар ҳамкорлигида ўтка-
зилади. 
Экспертиза ҳал қиладиган масалаларни тўғри ва аниқ тузили-
шини таъминлашда, шунингдек, керакли намуна, нусха қолипларини 
тайѐрлашда мутахассиснинг иштироки ва ѐрдами беқиѐсдир. 



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish