Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб ОДАМЛАРНИНГ ТАШҚИ ҚИЁФА БЕЛГИЛАРИ



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

10-боб ОДАМЛАРНИНГ ТАШҚИ ҚИЁФА БЕЛГИЛАРИ 
АСОСИДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ ЎТКАЗИШ 
 
1-§ Одамнинг ташқи қиѐфаси-идентификация объекти: тушун-
часи ва илмий асослари 
Тергов ва тезкор-қидирув амалиѐтида қидирувдаги, текширила-
ѐтган, ўлган одамларнинг ташқи қиѐфа белгилари асосида идентифи-
кация ўтказиш кўплаб учраб туради. Одамнинг ташқи қиѐфа белгила-
ри асосида унинг шахси айнанлигини аниқлаш одамнинг портрети-
фототасвири орқали амалга оширилади. Идентификация объектлари 
сифатида тирик одам, мурда, мурда қолдиғи (скелети) текширилади. 
Ҳар бир шахс социал ва жисмоний хусусиятларга, алоҳида ин-
дивидуалликка эга бўлиб қатор эга. Социал хусусиятларга инсоннинг 
исм-шарифи, насл-насаби, касб-ҳунари, бошқалар билан муносабати 
ва ҳоказолар киради. Жисмоний аломатларга - жинси, ѐши, ташқи 
қиѐфа тузилиши кабиларни киритиш мумкин. 
Идентификация ўтказишда одамнинг ўзи эмас, унинг чизилган, 
бўѐқ билан тасвирланган ѐки фотографияда акс этган суратлари 
таққослаб текшириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ҳолларда 
инсоннинг ташқи тузилиши сўз орқали тасвирланиб, шу асосда чизи-
лган тахминий расм орқали текширув ўтказилиши мумкин. 
Одамнинг ташқи қиѐфа белгилари асосида идентификация 
ўтказишнинг илмий асослари қатор фанларнинг (анатомия, физиоло-
гия, суд-тиббиѐти ва бошқалар) ривожланиш омилларига ва 
ютуқларига таянган ҳолда шаклланади, тергов, тезкор-қидирув ва эк-
спертиза фаолиятида кенг қўлланилади.
Идентификациявий - текширув услубиѐти одам ташқи тузили-
шининг информатик ва мустаҳкам белгиларига асосланади. Инсон-
нинг ташқи қиѐфа тузилишига оид маълумотлар XIX аср охирида илк 
бор француз криминалисти А.Бертильон томонидан бир тизимга со-
линиб, жиноят содир қилган шахсларни рўйхатга олишда ишла-
тилган. Бунда одам гавдасининг умумий тузилиши, айрим қисмлари 
ҳар хил бўлиши (бошнинг, қўл-оѐқнинг, қулоқ супрасининг, кўкрак 
қафас ҳажми ва ҳоказонинг) ва уларнинг ўлчовлар йиғиндиси айнан 
бир одамга хос бўлиб, иккинчисида такрорланмаслиги таъкидланган. 
А.Бертильон ишлаган ўлчовлар таснифи асосида немис криминалист-
лари Р.А.Рейсс, россиялик олимлар. Н.С.Бокариус, С.М.Потапов, 
И.Н.Якимов ва бошқалар одам ташқи қиѐфаси белгилари турларини 


маълум тизимларини экспертиза идентификациясида, айримларини 
(юз тузилиши портретини) тезкор-қидирув фаолиятида қўллаш услу-
биѐтларини ишлаб чиқдилар. 
Ҳозирги кунда одамнинг ташқи тузилишини информатик ва му-
стаҳкам аломатлари асосан тергов, тезкор-қидирув фаолиятида, беда-
рак йўқолган ва жиноий жавобгарликдан қочиб яшириниб юрган 
шахсларни қидиришда, шунингдек, шахси номаълум бўлган одамлар 
ва уларнинг мурдаларини аниқлаш учун тегишли ҳужжатлар орқали 
текширишда қўлланилади. 
Амалиѐтда баъзи тергов ҳаракатларини ўтказишда (масалан: та-
ниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш каби) тирик шахсларни ва 
мурдаларини кўздан кечиришда, уларнинг ташқи тузилиш хусусияти 
бўйича шахси аниқланиб, тегишли маълумотлар олинади. 
Одамларни ташқи тузилиш хусусиятлари бўйича идентифика-
ция қилиш - айнанлигини белгилаш имкони инсоннинг анатомик ва 
информатик аломатларининг йиғиндиси индивидуал бўлганлиги ва 
уларни иккинчи шахсда такрорланмаслик таълимотига асосланади. 
Бу индивидуаллик хусусияти амалий ва назарий жиҳатдан кримина-
листик фаолиятда йиллар давомида ўз исботини топган. Одам дунѐга 
келиб йил сайин ўсади, бетоб бўлади, қарийди, турли сабабларга кўра 
унинг танасида ўзгаришлар ҳосил бўлади, шунга қарамай тананинг 
асосий кўриниш хусусиятлари сақланади. Йиллар давомида ҳосил 
бўладиган ўзгаришлар тананинг айрим қисмларининг ўлчови, шакли 
ва туси нисбий мустаҳкамликка эгадир.
Одамнинг ташқи тузилишини ифода этувчи белгилар, унинг сўз 
билан таърифланган тасвирий портретини ташкил этади. Ташқи қиѐ-
фа белгилари тушунчасига одамнинг умумий гавда тузилиши, бўйи, 
айрим тана аъзолари (қўл, оѐқ, юз, бурун кабилар)нинг ўлчов ва шакл 
хусусиятлари, яъни анатомик сифат белгилари, юриш, қадам ташлаш, 
овоз, нутқ ва турли ҳаракатдаги аломатларидан иборат функционал 
белгилари киради. 
Инсоннинг фото ѐки бошқа тасвирлари идентификация объекти 
сифатида текширилганда, уларда одамнинг акс эттирилган қисмлари-
гина эътиборга олинади. Фотосуратлар инсоннинг бўй-бастини акс 
эттирган бўлса, бу ҳолда белгилар йиғиндиси тўлароқ бўлиб иденти-
фикация учун аҳамиятли бўлади. 
Тезкор-қидирув ишларида текширилаѐтган шахснинг устидаги 
кийимларининг хусусиятлари, индивидуаллик аломатлари, хусусан 
кийимнинг тури, материал сифати, шакли, бичими, ўлчови, кийим-


нинг ишлатилиш (эскириш, тўзиш) даражаси турли моддалардан 
қолган доғлари ва ҳоказолар ҳам идентификация қилишда аҳамиятли 
бўлиб, информатик вазифаларни амалга оширишга ѐрдам беради. 
Кийимлар қаторига одамнинг баъзи тана аъзоларидаги одат бўлиб 
қолган буюмлар ва тақинчоқлар ҳам киради. Булар қидирилаѐтган 
одам билан шахси номаълум мурдаларни идентификация қилишда 
қўшимча омил бўлиб хизмат қилади. 
Одамнинг ташқи қиѐфасини акс эттирувчи портретлар асосида 
идентификация қилишда асосан улардаги анатомик белгилар ишла-
тилади. Процессуал тергов ҳаракати бўлган таниб олиш учун кўрса-
тишда одамнинг функционал белгилари (юриши, нутқи ва бошқалар) 
ҳам инобатга олинади. 
Инсоннинг ташқи қиѐфаси тузилишидаги белгилар кўпчилик 
одамларда учраб турса, уларнинг индивидуаллик қиймати паст бўлиб, 
асосан гуруҳ мансублигини белгилашда хизмат қилади. Айрим белги, 
тузилиши хусусияти кам учрайдиган бўлса унинг индивидуаллик ху-
сусияти аҳамиятлироқ бўлади. Масалан, ташқи тузилишдаги умумий 
нормадан ташқари бўлган белгилар, хусусиятлар, (қошнинг қуюқ-
қалин бўлиши, аѐлларда лаб усти тукларининг қалин ва узунлиги, со-
чларининг оқ бўлиши ва х.к) фақат айрим шахсларга тегишлидир. 
Инсоннинг индивидуаллик хусусиятини тасвирловчи (алоҳида белги-
ларини) идентификация ўтказишда жуда аҳамиятлидир. Буларга жуда 
кам, фақат айрим шахсларда учрайдиган туғма камчиликлар, жисмо-
ний мажруҳлик, хирургия даволашдаги қолган излар (чандиқлар), та-
туировка ва бошқа аломатлар киради. Кўрсатилган алоҳида гуруҳ 
белгилари ҳам индивидуаллик хусусиятини тасвирловчи белгилар 
йиғиндиси билан биргаликда баҳоланади. 
Одамнинг ташқи қиѐфа тузилиш хусусиятларининг яна бир 
қимматли томони уларнинг нисбий ўзгармаслиги ва мустаҳкамлиги-
дадир. Нисбийлик тушунчаси инсон умрининг маълум вақт орасидаги 
ўзгармас хусусиятидир. Шунинг учун маълум вақт оралиғидаги нис-
бий мустаҳкамликка эга бўлган белги хусусиятлар ҳам шу текшири-
лаѐтган вақтнинг шарт-шароитлари ва ҳолатига кўра баҳоланади. Ма-
салан: 10 йил давомида инсоннинг ҳаѐти давомида бирор сабабларга 
кўра муҳим ўзгаришлар юз бермаган бўлса, унинг ташқи қиѐфаси шу 
вақтга нисбатан мустаҳкам ҳисобланади. Инсоннинг ѐши, ривожла-
ниш, ўсиш хусусиятига қараб баъзи тана қисмлари ўзгариши мумкин. 
Баъзи қисмлари эса умр бўйи шаклининг асосий хусусиятини йўқот-
майди. Масалан, юз тузилиши инсоннинг 20-25 ѐшларида шаклланиб 


бўлади ва турғунлик хусусиятига эга бўлади, қулоқ супраси эса умр 
бўйи шакли, асосий тузилишдаги мутаносиблиги ўзгармайди. 
20-расм, Одамнинг ташқи қиѐфа белгилари (Бош ва юзнинг тузилиш 
белгилари) 
21-расм, Қулоқ супраси ва қош кўзнинг тузилиш аломатлари 
22-расм, Бурун шакли ва ўлчов белгилари 


23 расм, Жабрланувчи марҳум И.нинг бош суяг ва ҳаѐтий фотосура-
тини қоплаш услуби 
24-расм, Бедарак йўқолган М.нинг ҳаѐтий фотосурати билан бош суя-
гига солиштириб идетификация қилиш 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish