Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

 
Экспертиза тайинланганда гумон остига олинган ѐки айбланаѐ-
тган хорижлик фуқаро қарорларнинг таржимаси билан танишиш имкония-
тига эга бўлиши керак, унга албатта унинг ҳуқуқларини тушунтириш ке-
рак, у арз қилган илтимослар диққат билан кўриб чиқилиши керак. Худди 
шу тартибда эксперт (мутахассис)нинг хулосаси билан таништириш ва 
қўшимча ѐки қайта экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоси ҳуқуқини ун-
га тушунтириш керак. 
Айбланадиган хорижлик фуқарони тугалланган ишнинг 
ҳужжатлари билан таништириш умумий қоидалар асосида таржимон иш-
тирокида амалга оширилади.


38-боб КОМПЬЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ БИЛАН БОFЛИҚ 
ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ 
 
1-§ Компьютердан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларнинг 
криминалистик тавсифи 
 
90-йилларнинг биринчи ярмида бошланган ѐппасига компью-
терлаштириш (АҚШ ва Fарбий Европадагидан кечроқ) компьютер ва 
дастурлар билан таъминлаш бозорини ривожлантиришга, фойдаланувчи-
нинг профессионал тайѐргарлигини ўсишига, ташкилотларда маълумот-
ларни технологик ишлаб чиқаришни такомиллашиши ва ўсишига олиб 
келди. Кенг фойдаланиш тармоқларига тобора кўпроқ уланаѐтган ЭҲМ 
татбиқ қилиш соҳасини сезиларли кенгайтирди. Бухгалтерлик ва бошқа 
ишлаб чиқариш ҳужжатларидан, «қоғозсиз» автоматик фойдаланиш жо-
рий этилмоқда. Компьютерда сақланаѐтган маълумотлар кўпинча қоғозда 
сақланмайди. Компьютер амалда нафақат раҳбарларнинг, ҳатто оддий хо-
димлар иш столининг таркибий қисмига айланмоқда. 


Бу жараѐннинг натижаларидан бири компьютер маълумотла-
рини ишлатиш соҳасида жиноий хатти-ҳаракатлар юз бера бошлади, бу 
эса мана шу соҳада содир этилган жиноятлар учун жиноий жавобгарликни
қонун асосида қатъий белгилаб қўйишга сабаб бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 191-моддасига 
биноан сир тутиладиган фан-техника, ишлаб чиқариш, иқтисодиѐт, савдо-
га оид ѐки шу каби ахборотларни рухсатсиз тўплаш ва ошкор қилиш, шу-
нингдек бунинг орқасида кўп миқдорда зарар етказиш учун жиноий жа-
вобгарлик белгиланган. ЖКнинг 174-моддасига биноан компьютер тизим-
ларида сақланаѐтган маълумотлар ѐки дастурларни ўзгартириш мақсадида 
тегишли рухсатсиз компьютер вируслари ѐки дастурларини ишлаб чиқиш 
ва тарқатиш, шунингдек, рухсати бўлмагани ҳолда ахборот тизимидан 
фойдаланиш маълумотларининг бузилиши, олиб ташланиши, йўқ қилиб 
юборилиши ѐки бу тизимнинг ишдан чиқишига сабаб бўлиш учун жиноий 
жавобгарлик белгиланган.
Компьютердаги маълумотларни кўпинча «анъанавий» бўлиб қолган 
ўзлаштириш, фирибгарлик, қалбаки пул ясаш, сохта ишбилармонлик ва 
бошқаларда қўллайдилар, масалан: тўлов ҳужжатларини соҳталаштириш; 
ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан нақд ва нақд бўлмаган пул маб-
лағларини ўғирлаш; пулларни ўзлаштириши (ошкоралаш); тегишли пул-
ларни иккинчи маротаба олиш; қалбаки ѐки ўғирланган электрон тўлов 
воситалари ѐрдамида (кредит карта) харидлар қилиш; махфий маълумот-
ларни сотиш ва бошқалар учрамоқда. 
Компьютерда шахслар, ашѐлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жа-
раѐнлар ҳақидаги маълумотлар тўпланади ва тизимга солинади. 
ЭҲМдаги, ЭҲМ тармоғидаги – компьютер маълумоти ҳам жи-
ноят содир этилиши объекти (компьютернинг ўғирланиши, машина 
вақтидан ноқонуний фойдаланиш) ѐки воситаси (ЭҲМдан маълумот 


йиғиш учун, ҳужжатларини қалбакилаштириш учун) фойдаланиш 
бўлганда ҳам тергов қилиш жараѐнида аҳамиятга эга бўлиши мумкин. 
Программалаштирилган маҳсулотлар жиноят объекти сифатида ҳам 
(ноқонуний кўчириш, бузувчи программалар - вируслар ѐрдамида зарар 
етказиш), жиноят содир этиш қуроли сифатида ҳам (тармоққа рухсатсиз 
кириш, маълумотларни бузиш ва қалбакилаштириш) ишлатилиши учрай-
ди.
Компьютер маълумоти бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: ма-
шинкада босиб чиқарилган; магнит, оптик ва бошқа омиллардаги 
тўплагичлар; ЭҲМ хотирасидаги тезкор маълумотлар баъзаси. ЭҲМга ма-
ълумот стандарт (клавиатура ва тўплагичлар), эластик ва қаттиқ магнит 
дисклари ҳамда ностандарт («сичқон», диджитайзер, сканер, ўхшашлик 
асосидаги рақамли ўзгартиргич) мосламалар орқали киритилади. 
Маълумотни чиқариш мосламасининг блоки компьютер ишининг 
натижаларини истеъмолчи учун одатий мосламалари - монитор (дисплей), 
принтер, модем, плоттер (графоқурувчи) ва бошқалар қабул қилиш имко-
нини яратади. Маълумотларни узоқ муддатли ва ишончли асраш учун 
кўпгина мосламалар ишлаб чиқилган: магнит ва магнитооптик диск 
тўплагичлар ва ҳоказо. 
Компьютерда жиноят содир этиш усулларини қуйидаги гуруҳларга 
ажратиш мумкин: 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish