Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ўзбекистон орқали ўтиб кетаѐтган, бошқа давлат дипломатик ва-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

3. Ўзбекистон орқали ўтиб кетаѐтган, бошқа давлат дипломатик ва-
колатхоналарининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ва диплома-
тик курьерлари; 
4. Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган ѐки ҳудудимиз орқали 
ўтиб кетаѐтган хорижий парламент ва давлат делегацияларининг ходим-
лари; 
5. Халқаро давлатлараро ташкилотларнинг ходимлари. 
Дипломатик ва консуллик муассасаларида хизмат қилувчи ходимла-
рининг имтиѐзлари ва дахлсизлигининг ҳажми, қоида бўйича, ўзаро тарзда 
аниқланади. Масалан, консулликнинг мансабдор шахслари йўл транспорт 
ҳодисалари натижасида етказилган зарарни тўлаш давосидан озод этил-
майдилар. 
Юқорида кўрсатилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда ЖПК 
шундай қоида ўрнатганки, бу қоидага мувофиқ «дипломатик дахлсизлик 
ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан процессуал хатти-ҳаракатлар шу 
шахсларнигина илтимоси ѐки уларнинг розилиги билан амалга оширила-
ди. Бундай хатти-ҳаракатларнинг амалга ошириш розилиги Ташқи ишлар 
вазирлиги орқали сўралади» ЖПК қўшимча равишда ваколатхоналарда ва 
консуллик жойларида олиб қўйиш ва тинтув пайтида, албатта ТИВнинг 
вакили ва прокурор бўлиши шартлигини талаб қилади (ЖПК 165-
моддаси).
Дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахс жиноят ҳақида арз қилса, буни 
унинг иштирокида барча зарур тергов хатти-ҳаракатларини олиб бориш 
илтимоси ѐки розилиги деб баҳолаш керак эмас, айниқса бундай арз 
оғзаки равишда ифодаланган бўлса. Бундай илтимос ѐки розилик ѐзма ра-
вишда ифодаланиши керак. Терговчи бу ҳақда ички ишлар органлари ѐки 
прокуратура раҳбарияти орқали Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)нинг теги-
шли муассасаларига маълум қилади. Бундай илтимос ѐки розилик 


бўлмаганда, терговни кечиктириб бўлмаса, дипломатик дахлсизликка таъ-
сир этмасдан хориж фуқаросининг иштирокисиз зарур тергов хатти-
ҳаракатларини амалга ошириш зарур, баѐнномада сабаби кўрсатилган 
ҳолда эса қайд этиш шарт. Алоҳида ҳолларда хорижий дипломат томони-
дан оғир жиноят содир этилганда, тергов манфаати шошилинч хатти-
ҳаракатлар амалга оширилиши талаб этилганда (жиноят қуролини олиб 
қўйиш, айбдорни суд-тиббиѐт экспертизасидан ўтказиш ва бошқалар) 
ҳодиса жойига ТИВнинг вакилини, у орқали эса тегишли элчихона ѐки 
консуллик вакилини чақириш тавсия этилади. 
Кейинги тергов ҳаракатлари масаласи элчихона ѐки консуллик хо-
димлари келганидан сўнг ҳал қилинади ва агар уларда бундай 
ҳаракатларни амалга оширишни илтимос қилиш ѐки розилик билдиришга 
ҳақли бўлсалар, тегишли баѐнномада бу ҳақда қайд этилади, шахсларни 
мансабини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда уларнинг 
имзолари билан тасдиқланади. 
Шуни ҳисобга олиш керакки, юқорида айтиб ўтилган хориж 
фуқароларининг баъзи тоифалари дахлсизликка ўз хизмат вазифасини ба-
жараѐтгандагина эга бўладилар. Булар – дипломатик вакилликнинг хизмат 
кўрсатувчи, маъмурий-техник ва консулликда хизмат қилувчи ва баъзи 
бошқа ходимлар. Шунинг учун, жиноий тажовуз ўз хизмат вазифасини 
ўтаѐтганда содир этилганлигини аниқлаш зарурияти туғилганда ТИВга 
хориж фуқароси ва жиноят тафсилотлари ҳақидаги маълумотлар баѐн эти-
лган ѐзма сўров йўлланади. Ватанимизга турист сифатида ѐки спорт мусо-
бақалари, фестиваль, конкурс ва бошқаларда иштирок этиш учун, шунин-
гдек илмий конференция, симпозиум қатнашчилари, аспирантлар, талаба-
лар, практикантлар, хорижий банк, фирма, корхоналарнинг ходимлари, 
мутахассис ва ишчилари ҳеч қандай имтиѐзга эга эмаслар ва суд қилиш 
дахлсизлигига эга эмаслар. Улар бизда содир этилган жиноятлари учун 


жиноий жавобгардирлар ва Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда 
жиноий-процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish