Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

2-§. Дастлабки тергов ҳаракатлари 
 


Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг асосий вазифаси жиноят ва уни 
содир этган шахсга оид маълумотлар, у ҳодиса жойидан қайси тарафга 
қочганлиги, жиноятчи óîéäàëàìãàì òðàìðïîðò âîðèòàëàðèни аниқлашдан ибо-
рат. Бу маълумотлар жиноятчини, транспорт воситасини таъқиб этиш ва 
ушлаш, ўғирланган мол-мулкни излаб топишни ташкил этиш учун зарур. 
Маълумотларни зудлик билан тўплаш, йўлни тўсиш ҳамда қидирув тадби-
рлари режасини ишга тушириш мақсадида ички ишлар органи навбатчи 
қисмига етказилади. Қидирув тадбирларига, одатда, патрул - пост хизмати 
нарядлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙХХХ), транспорт мили-
цияси бўлинмалари ва бошқалар жалб қилинадилар. Бу ишларнинг барча-
си навбатчилик қисми ва ички ишлар органи бошлиғи раҳбарлигида 
ҳодиса жойини кўздан кечириш билан бирга қўшиб олиб борилади. 
Кўздан кечириш вақтида унинг ҳар бир иштирокчиси бўлиб ўтган 
ҳодисанинг умумий тасвирини тиклашга кўмаклашиши, тегишли суд экс-
пертизаларини ўтказиш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни 
аниқлаши лозим. Тезкор ходим бу вақтда жабрланувчи ва гувоҳларни 
аниқлаб олади ва айбдорларни излаш учун муҳим шарт-шароитлар бўйича 
савол-жавоб қилади ва бу тўғрида кўздан кечириш раҳбарини хабардор 
қилади. 
«Èçлар босилмай туриб» экспертиза тайинлашда ҳам ўзига хос вази-
фалар ҳал этилади. Экспертиза ўтказиш йўли билан қуйидаги масалалар 
ҳал этилади: 
- ҳодиса хусусида, унинг жиноий таърифи, íåõàìèçíè òўғðèðèäà 
áîøëàнғич маълумотга эга бўлиш; 
- íñàéÿì øàõðìèìã íàçêñð æèìîÿòãà àëîқàäîð ѐки àëîқàäîð ýíàðëèãè 
õñðñðида маълумот олиш; 
- зудлик билан махсус илмий дарслар ѐрдамида пайдо бўлган гумон-
ни текшириб кўриш, гумон остидаги шахсни излаб топиш ва тутиб келти-


риш учун талаб этилган маълумотларни олиш; 
- жиноий ҳодисани кейинчалик тадқиқ этиш, шунингдек гумон ости-
даги шахслар ѐки дастлабки кўздан кечиришда олинган далилий ашѐларни 
қиѐслаш талаб этилган янги излар пайдо бўлганида янгидан экспертизалар 
ўтказиш, «изларга оид маълумотлар базасини» мустаҳкамлаш ва кенгай-
тириш; 
- гумон остидаги шахс томонидан (айнан шу йўл билан, ана шу 
қуроллардан фойдаланган ҳолда ва ҳоказо) содир этилган бошқа жиноят-
ларни ҳам аниқлаб, бундан қатор ходимлар ва ҳатто турли тергов ва даст-
лабки тергов органларининг мазкур жиноятларни очиш йўлидаги 
ҳаракатларини бирлаштириш учун фойдаланиш. 
Жиноятчининг шахси ва жиноят қуролларига оид маълумотларни 
ички ишлар органларидаги криминалистик ва тезкор ðўéõàòлар бўйича те-
кшириш ҳодиса жойидаги изларга кўра, улар ҳақидаги маълумотлар бирор 
турдаги рўйхатда мавжуд бўлса, шахсини аниқлаш имконини беради; 
ўқлар гильзотекаси бўйича текширув ўқотар қуролнинг айнан шу нусхаси 
бошқа жиноятлар содир этишда қўлланилган-қўлланмаганлигини очишга 
кўмаклашади. Ҳисоб-рўйхатга олиш маълумотларидан шу билан бирга 
қидирув ишлари жараѐнида ҳам тезкорлик билан фойдаланиш даркор. 
Жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиш бу босқичда, бошқа тергов 
ҳаракатлари каби биринчи навбатда қидирув ишлари учун маълумот 
йиғиш мақсадига хизмат қилади. Сўроқ мазмуни қуйидагича бўлади: 
жиноий тажовузкорлик қачон, қаерда ва қандай қилиб содир этил-
ган, у нимадан иборат бўлган ва нима мақсадда амалга оширилган; 
жиноятни ким амалга оширган, жиноятчилар қанча бўлган, уларнинг 
ташқи кўринишидаги белгилари, чизгилари; улар ўртасида роллар қандай 
тақсимланган, ким раҳбарлик қилган; жиноятчилар бир-бирига қай тарзда 
мурожаат қилишган, улардан бирортасида овоз ѐки нутққа оид хусусият-


лари (шевага хос сўзлаш, «c» ни айтолмаслик, дудуқланиш, жиноятчилар 
шевасида сўзлаш) бор-йўқлиги; 
жиноятчиларнинг транспорт воситалари бўлганми, қандай, уларнинг 
белгилари, рақамли белгилари ѐки бирор хусусияти, уларни ким 
бошқарган; 
нима ўғирланган, ўғирланган буюмларнинг номи ва белгилари; 
қимматбаҳо буюмларнинг тавсифи ва уларнинг қиймати; ўғирланган пул 
миқдори ва номинали; 
гумон остидагилардан бирортаси жиноят содир этилган жойда у со-
дир этилгунга қадар бўлмаганми, нима сабабдан ѐ қандай баҳона билан, 
нималар билан қизиққан; 
ким жиноят қилганликда гумон қилинади, нима асос бор, жиноятчи-
лар ўғирланган буюмлардан қай тарзда фойдаланишлари мумкин; жабр-
ланувчилар турар жойини сотиш, айирбошлаш, буюмлар сотилиши, хиз-
матлар таклиф қилиб эълон бермаганмилар ва бошқа шу кабилар. 
Жабрланувчи ѐки гувоҳлар томонидан жиноятчиларнинг ташқи бел-
гилари тасвирлаб берилганидан сўнг кўп ҳолларда уларнинг синтетик су-
ратлари тайѐрланиб, қидирув гуруҳлари жиноятчиларни улар пайдо 
бўлиши мумкин бўлган жойлардан излаш ишларини ташкил этиб, бу иш-
га жабрланувчи ва гувоҳлар жалб этиладилар. 
Жиноятчилар томонидан ўғирланган ѐки улар фойдаланган автомо-
билни қидириш ЙҲХХ ходимлари билан биргаликда амалга оширилади. 
Автокорхона гаражлари, пулли тўхташ жойлари òåêøèðèëàäè, автомобил 
яширилиши ѐки уни қайта бўяш, эҳтиѐт қисмларга ажратиш мумкин 
бўлган ҳовли, боши берк кўчалар ва бошқа жойлар кўздан кечирилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish