Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Экспертиза тадқиқотининг имкониятлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/242
Sana20.06.2022
Hajmi3,61 Mb.
#682057
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   242
Bog'liq
kriminalistika

3-§. Экспертиза тадқиқотининг имкониятлари 
 
Юқорида мазкур тоифа ишлари юзасидан ашѐвий далил йиғиш 
бўйича мутахассиснинг иштирок этиши нақадар катта аҳамиятга эга экан-
лигини айтиб ўтгандик. Лекин унинг бўлғуси таҳлили, эксперт 
тадқиқотлари жараѐнида далилларни текшириш янада муҳимдир.
Мазкур ишларда ўтказиладиган экспертизаларнинг асосий тури - 
компьютер-техник экспертизасидир. Бу турдаги экспертизалар ичида ула-
рнинг вазифаларига ва тадқиқ этиш объектларига боғлиқ равишда яна ик-
ки кўринишини ажратиш мумкин: 
- компьютерлар ва уларнинг эҳтиѐт қисмларининг техник эксперти-
заси, компьютернинг конструктив хусусиятлари ва унинг ҳолатини, унинг 
периферия мосламалари, магнит ташувчилари ва ҳоказолар, компьютер 
тармоқлари ҳолатини, шунингдек ишда нуқсонлар пайдо бўлиши сабабла-
рини ўрганиш мақсадида ўтказилади; 
- маълумотлар ва дастурий таъминот экспертизаси, компьютерда ва 
магнит ташувчилардаги ахборотни ўрганиш мақсадида амалга оширилади. 
Компьютер-техник экспертиза ҳал қилиши зарур бўлган масалалар-
ни ҳам икки гуруҳга ажратиш мумкин. Компьютерлар ва уларнинг бут-
ловчи қисмларининг техник экспертизаси томонидан ҳал қилинадиган 
(диагностик) саволлар: 
1) 
тадқиқ этишга компьютернинг қайси модели тақдим этилган; 
унинг тизим блоки ва периферия мосламаларининг техник тавсифи; маз-
кур ҳисоб тармоғининг техник тавсифи; 
2) 
мазкур компьютер ва унинг бутловчи қисмлари қачон ва қаерда 
тайѐрланган ва йиғилган; компьютер завод шароитида йиғилганми ѐ хона-


ки шароитдами; 
3) 
компьютер ва перифериясининг ички тузилиши илова қилинган 
техник ҳужжатларга мувофиқми; компьютер конструкциясига ўзгаришлар 
киритилмаганми (масалан, қўшимча ўрнатилган мосламалар, қаттиқ дис-
клар, тезкор хотирани кенгайтириш, оптик дискларни кўчириб олиш мо-
сламалари ва конфигурациянинг ўзгаришлари); 
4) 
компьютер ва унинг бутловчи қисмлари созми; уларнинг ишла-
тилганлик даражаси; компьютер ва периферия мосламалари носозлиги-
нинг сабаблари; магнит ахборот ташувчиларнинг жисмоний нуқсонлари 
йўқми; 
5) 
компьютер ўзига хос фойдаланувчилар (чапақай, кўзи ожиз ва 
бошқа) ишлаши учун мосланмаганми; 
6) 
ахборотни қабул қилиш, йиғиш ва узатишга мослашган бошқа 
электрон воситаларининг (пейджер, электрон ѐн дафтарча, телефон серве-
ри) техник тавсифи; бу воситалар созми; носозлигининг сабаблари. 
Маълумотлар ва дастурий таъминот экспертизасига ҳал этиш учун 
тақдим этиладиган диагностик масалалар: 
1) 
компьютерда қандай операция тизимидан фойдаланилган; 
2) 
ички ва ташқи магнит ташувчилардаги ахборот мазмуни нимадан 
иборат, шу жумладан у ерда қандай дастурий маҳсулотлар жойлашган; 
дастурий маҳсулотлари нимани кўзлаган; уларнинг ишлаш алгоритми, ах-
боротни киритиш ва чиқариш услуби қанақа; мазкур компьютер дастури, 
маълумотлар базаси ишлаганида маълумотлар киритилиб, натижалар 
намойиш этилгунига қадар қанча вақт ўтади; 
3) 
мазкур дастурий маҳсулотлар стандарт тизимларнинг лицензияли 
(ѐки рухсат этилмаган) нусхасими ѐ ўзига хос (оригинал) ишланмами; 
4) 
ушбу тизим маҳсулоти дастурларига баъзи операцияларнинг (қай-
си) бажарилишини ўзгартирадиган бирон ўзгаришлар (қандай) киритил-


маганми; 
5) 
мазкур ўзига хос компьютер маҳсулоти техник вазифага мувофиқ 
келадими; уни ишлатишда барча кўзда тутилган функцияларининг бажа-
рилиши таъминланадими; 
6) 
àõáîðîòäàì óîéäàëàìèøìè ÷åêëàø ñ÷ñì ïàðîëëàð, ÿøèðèì óàéëëàð, ҳèíîÿ 
äàðòñðëàðè âà бошқаëàð қўëëàìãàìíè; яширин ахборотнинг мазмуни нима-
дан иборат; пароль танлаб кириш, ҳимоя воситаларини бузиш ва бошқа 
рухсат этилмаган йўллар билан ахборотга эга бўлиш ҳаракат қилинганми; 
7) 
ўчирилган файлларни, нуқсонли магнитли ахборот ташувчиларни 
тиклашнинг имконияти борми; тикланган файлларнинг мазмуни қандай; 
8) 
êîðõîìà è÷êè (локал) ҳисоблаш тармоқлари, глобал тармоқлар ва 
маълумотларнинг тақсимланган базаларидан ахборот кетиб қолишининг 
сабаблари, механизми; 
9) 
компьютер, алоҳида дастурлар фаолиятида нуқсонлар мавжудми; 
ушбу нуқсонларнинг сабаби нимада; компьютер фаолиятидаги нуқсонлар 
қандай вируснинг таъсири туфайли юз бермаган; вируснинг салбий таъси-
ри кўпчилик дастурларга тарқаладими ѐ фақат айрим дастурлар билан 
чекланадими; вирус шикастлаган мазкур дастур (матн файли) фаолиятини 
тўлиқ ҳажмда тиклаш имкони борми; 
10) 
пейжер, электрон ѐн дафтарчадаги маълумотларнинг мазмуни 
нималардан иборат; дафтарчада яширин маълумот борми ва унинг мазму-
ни; 
11) 
мазкур файлга қачон сўнгги бор тузатиш киритилган ѐки дасту-
рий маҳсулот қачон амалга оширилган; 
12) 
мазкур ҳаракатларни амалга оширган шахснинг дастурлаштириш 
ва компьютер техникаси билан ишлаш соҳасида маҳорати қай даражада 
бўлган. 
Компьютер-техника экспертизалари ѐрдамида баъзи қиѐслашга оид 


масалалар ҳам ҳал қилиниши мумкин: 
1) 
компьютернинг бутловчи қисмлари (печат платалари, магнит та-
шувчилари, дисководлар ва ҳоказо) бир жойда ишлаб чиқарилганми; 
2) 
мазкур компьютер дастури муайян шахс томонидан ѐзилмаганми 
(компьютер-техника ва муаллифлик экспертизаларини ўтказишда бирга-
ликда ҳал қилинади). 
Компьютер-техника экспертизаси объектлари қуйидагилардир: 
éèғèëãàì ҳîëäàãè êîíïüþòåðëàð, ñëàðìèìã òèçèí áëîêëàðè; 
периферия мосламалари (дисплейлар, принтерлар, дисководлар, мо-
демлар, клавиатуралар, сканерлар, «сичқон» типидаги манипуляторлар, 
жойстиклар ва ҳоказо), компьютер ва ҳисоблаш тармоқларининг комму-
никацион мосламалари; 
магнит ахборот ташувчилар (қаттиқ ва флоппи-дисклар, оптик дис-
клар, тасмалар); 
дастурий ва матн файлларининг ѐзма баѐнлари; 
тизимлар 
қидирув 
белгиларининг 
луғатлари 
(тезауруслар), 
таснифлагичлар ва бошқа техник ҳужжатлар, масалан техник вазифа ва 
ҳисоботлар; 
электрон ѐн дафтарчалар, пейжерлар, харфли ѐки рақамли матнлар 
ахборотларнинг электрон ташувчилари, уларнинг техник ҳужжатлари. 
Мазкур тоифа ишлари юзасидан бошқа синфларга оид ва кўри-
нишдаги: трасологик - бузиб кириш изларини, дактилоскопик - компью-
терларнинг ҳам ташқи, ҳам ички юзасидаги қўл изларини таҳлил қилиш 
учун экспертизалар тайинланиши ҳам мумкин. Суд-иқтисодий, хусусан, 
молия-иқтисодий ва бухгалтерия экспертизалари, мисол учун, компьютер 
ахборотлари ҳаракати соҳасидаги жиноятлар кредит-молия соҳасидаги 
жиноятлар билан боғлиқ бўлганда тайинланади. Компьютердан қалбаки 
ҳужжат, қалбаки пул билетлари тайѐрлаш мақсадида қўлланганида тех-


ник-криминалистик экспертизалардан фойдаланиш кенг тарқалган. Овоз 
(суҳбат)ни яширин эшитиш воситаларидан фойдаланилганида фоноскопик 
экспертиза ўтказилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish