Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш дастурлари.
Услу-
биѐтнинг бу бўлимида тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув ва қонунда на-
зарда тутилган бошқа чораларнинг мақбул кетма-кетлигини танлаш
бўйича тавсиялар баѐн қилинади. Тергов қилиш дастурлари услубиѐтлар-
нинг энг муҳим қисмларидан бўлиб, типик тергов вазиятлари ва версияла-
рини ҳисобга олган ҳолда, босқичма-босқич асосда (айниқса жиноят
пайқаб қолингани тўғрисидаги дастлабки ахборот олинган пайтдан эъти-
боран тергов қилишнинг дастлабки босқичи учун батафсил) тузилади.
Жиноятчи аниқланмаган; жиноятчи жиноят устида қўлга туширил-
ган; жиноят иши тезкор-қидирув фаолияти жараѐнида аниқланган маълу-
мотларни ҳисобга олган ҳолда қўзғатилган; жиноятчи айбини тан олиб ке-
лган ва бошқа шу сингари тергов вазиятлари учун тергов қилиш дастурла-
ри криминалистика адабиѐтларида айниқса кўп келтирилади.
Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш учун айниқса хос
бўлган дастлабки ва ундан кейинги тергов ҳаракатларига тайѐргар-
лик кўриш ҳамда уларни ўтказиш тактикаси ўзига хос хусусиятлари-
нинг тавсифи.
Умумий тактик қонун ривожлантирила бориб, бу ерда ма-
зкур турдаги жиноятларни тергов қилиш учун айниқса хос бўлган тергов
ҳаракатларини ва қонунда назарда тутилган бошқа чораларга тайѐргарлик
кўриш ҳамда уларни ўтказиш тактикаси ўзига хос хусусиятларининг тав-
сифи берилади.
Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда терговчилар ва
суриштирувчиларнинг жиноятларни олдини олишга доир фаолияти-
га тайѐргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш ўзига хос хусусиятлари-
нинг тавсифи.
Жиноят судлов ишларини юритишнинг асосий вазифала-
ридан бири бўлгани ҳолда, жиноятларнинг олдини олиш жиноий
ҳуқуқбузарликларни тергов қилиш чоғида ҳам амалга оширилади. Жиноя-
тларни очиш ва тергов қилишни амалга оширувчи терговчилар ва суриш-
тирувчиларнинг иш юритувидаги жиноят ишларида қидирувни ташкил
этишни профилактикадан (олдини олиш тадбирларидан) фарқлаш, давом-
ли жиноятнинг пайини қирқишни айбдорнинг қилмишини фош этувчи да-
лилларни тўплашдан ажратиш нафақат қийин, балки баъзан имконсиз
ҳамдир.
Шу сабабли мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда жиноятла-
рни олдини олишга доир тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уларни
ўтказиш хусусиятларининг тавсифи криминалистик услубий тавсиялар-
нинг якунловчи қисми ҳисобланади.
Шу тариқа, хусусий криминалистик услубиѐтлар ҳар хил турдаги
жиноятларни тергов қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича на-
зарий қоидалар ҳамда амалий тавсиялар мажмуидан иборатдир. Бироқ
улар муайян жиноятни тергов қилиш учун маслаҳатлар бермайди ва бера
олмайди, яъни улар ҳаѐтдаги барча ҳолатлар учун андоза эмас. Уларда
жиноятларнинг бирон-бир турини (кўринишини) очиш, тергов қилиш ва
уларнинг олдини олишда терговчи фаолиятининг хусусиятларини акс эт-
тирувчи умумий тавсияларгина мавжуд бўлади.
Хусусий криминалистик услубиѐтлар жиноятларнинг имкони борича
самаралироқ тергов қилинишига кўмаклашиши учун терговчилар тергов-
нинг мумкин қадар тўлиқ, тезкор ва холисона бўлишига эришган ҳолда
ишлаб чиқилган тавсиялардан ижодий фойдалана олишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |