Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

 
 
2.3-§. Ногиронлиги бўлган ёшларни олий таълим орқали қамраб 
олишнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари ҳамда уларнинг устувор 
жиҳатлари. 


85 
 
Бугунги кунда таълим соҳаси орқали ёш авлодларни қамраб олиш 
Ўзбекистон ёшларига оид давлат сиёсатининг марказий масаласи 
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида ҳар ким эркин билим олиш 
ҳуқуқига эга эканлиги, таълим олиш имкониятининг давлат томонидан 
ҳуқуқий жихатдан кафолатланиши ва назорат қилиниши ёш авлодларнинг 
мустаҳкам билим олишида муҳим аҳамият касб этади
99

Бизга маълумки, руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳамда манан етук ёшлар 
давлат тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу маънода, 
Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга 
мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга 
қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини 
мустаҳкамлаш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. 
Ўзбекистонда 30 июн − “Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Турли 
соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларимизни 
рағбатлантириб бориш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти
ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди. 
Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, 
уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар 
ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш 
вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббус амалга оширилмоқда. 
Бундан ташқари, ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний 
манфаатлари соҳавий ташкилотлар ваколатлари доирасида тизимли равишда 
изчил ижтимоий-юридик жихатдан таъминланмоқда. 
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш олий таълим тизимида ҳам 
мунтазам давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикасида олий таълимни 
99
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституцияси // Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси 09.02.2021-й., 03/21/671/0093-сон. 


86 
тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий 
билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган 
юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга 
кўтариш, 
олий 
таълимни 
модернизация 
қилиш, 
илғор 
таълим 
технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт 
тармоқларини ривожлантириш мақсадида консептуал аҳамиятли ислоҳотлар 
амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Жумладан, Ёшларни олий таълим 
муассасаларига талаба сифатида ўқишга қабул қилиш ҳамда уларни сифатли 
таълим олишини ҳуқуқий жихатдан кафолатлашда қабул квоталари сони 
сезиларли оширилмоқда. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни олий 
таълим муассасалаида билим олишларини янада оптималлаштириш мақсадида 
қўшимча грантлар жорий қилинаяпти. Ўз навбатида, кейинги йилларда олий 
таълим муассасаларига қабул масалалари бўйича кенг қамровли ислоҳотлар 
ўтказилаяпти. Зеро, давлат раҳбаримиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, 
«Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор 
қаратилади. Кейинги йилдан бошлаб, олий таълимга ажратиладиган давлат 
грандлари сони камида 25% га оширилади»
100

Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, 
шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг 
ҳуқуқлар кафолатланади. 

таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллаб-
қувватлаш ва ўқув дастурларини инновацион технологияларни 
қўллаган ҳолда амалга ошириш;

ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда 
(сиртқи, кечки, масофавий) таълим олишни ташкил этиш; 

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш; 
100
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига 
мурожаатномаси (2020 йил 29 декабрь). – Т.: Ўзбекистон, 2021.


87 

умумий ўрта, ўрта махсус таълимни ва бошланғич профессионал 
таълимни бепул олиш; 
оилада ёки мустақил ўқиш орқали таълим олган фуқароларга, 
шунингдек умумий ўрта таълим олмаган шахсларга аккредитациядан ўтган 
давлат таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш 
ҳуқуқини бериш орқали таъминланади. 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган 
шахслар таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг 
ҳуқуқларга эга
101

Юқорида келтирилган таълим тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасида қайд 
этилганидек, таълим олиш ҳуқуқи барча шахслар учун тенг бўлиб, 
Конституцион тартибда таъминланади. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар 
таълими ҳам махсус соҳавий қонунчилик асослари ёрдамида юридик 
жихатдан тартибга солинади. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълими 
олий таълим муассасаларида ва ташкилотларида амалга оширилади. 
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълимдан кейинги таълими олий 
таълим ва илмий ташкилотларда олиниши мумкин
102

Шу маънода, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим 
муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан 
ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота 
ажратиш тартиби жорий этилди. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда 
бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018-йилнинг 1-апрелига қадар 
олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни квота асосида 
101
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сенятябрда қабул қилинган

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish