Иккинчи боб бўйича хулосалар
Юқорида санаб ўтилган таълим ўқув жараёнлари босқичларида
жисмоний имконияти чекланган ўқувчи ёшларнинг тўла ҳуқуқли субъект
сифатида қатнаша олиш имконига эга бўлишлари алоҳида аҳамиятга эга.
Махсус интернат-мактаблар ёрдамида бўлсада, ногиронлиги мавжуд ўқувчи
ёшларни таълим ўқув жараёнларига жалб этилишлиги уларга функционал
имкониятларни тақдим этади. Бу тоифа шахслар учун таълим соҳаси
114
Аверина Е.А. Интеграция инвалидов в общество: теоретическое осмысление проблемы /Е.А. Аверина
//Вестник Томского государственного университета. Философия, социология, политология. —2011. — № 1.
— С. 5—11.
99
доирасида бир қатор имтиёз ҳамда имкониятларнинг яратилиши уларнинг
жамият ҳаётида ўз ўринларини топишларида муҳим омил бўлиб хизмат
қилади. Конститутцион қонунчиликка мувофиқ жисмоний имконияти
чекланган шахслар таълими тартибга солинар экан, пировардида, физиологик
чекланиб қолган инсонлар эркин таълим олиш мухитига эга бўлишмоқда.
Очиқ тан олиш керакки, ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшларни таълим
жараёнларига жалб этиш оддий масала эмас. Махсус мактабгача таълим
муассасаларидан токи, таълимнинг кейинги босқичларигача бу жараёнларни
ташкилий-хуқуқий ва ижтимоий жихатдан тартибга солиш комплекс
ёндашувларни талаб этади. кўплаб вилоятларимизда ногиронлиги бор болалар
учун махсус шарт-шароитларга эга муассасаларнинг етарли эмаслиги
масаланинг нақадар жиддий эканлигини кўрсатади. Шунингдек, жисмоний
имконияти чекланган ўқувчи ёшларга таълим олиш шаклини мустақил танлаш
хуқуқининг кафолатлаб берилмаётганлиги сохада эътибор қаратилиши лозим
саналган ҳолатлар мавжуд эканлигини билдиради. Сохавий қонунчилик
асосларига кўра, бу тоифа шахсларнинг маҳсус интернат мактабларда тахсил
олиши ёҳуд инклюзив шароитларда таълим олиш танлови ўзларига
қолдирилган. Бироқ, бугунги кун амалиёти бўйича, улар интернат мактабга
боришлари мақбул кўрилади. Вахоланки, инклюзив тартибда таълим олиш
имконига хам эгалар. Инклюзив таълим амалиёти Республикамизда босқичма
босқич йўлга қўйилмоқда. Шу сабабли инклюзив таълим тўғрисидаги
қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш хам бизнинг фикримизча хаётий
заруратга айланмоқда. Демоқчи бўлганимиз, инклюзив таълим жараёнлари
ногиронлар таълимининг таркибий бир қисмига айланмоғи лозим. Олий
таълим муассасаларида хам бу тоифа талабаларнинг самарали ўқув
жараёнларини ташкил этишда, моддий техник таъминот ва аудио, брайл
ёзувидаги ўқув дастурий ресурслар билан таъминлаш масаласи алоҳида
устуворлик касб этади. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, таҳлил жараёнида
қуйидаги жихатларга эътибор қаратилди:
100
1.
Ўзбекистон шароитида ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшларни
таълими масалаларини тартибга солишда мавжуд қонунчилик
тартиб таомилларини юридик жихатдан таҳлил қилиш;
2.
Жисмоний имконияти чекланган шахслар таълимига оид
муносабатларнинг
ташкилий-ҳуқуқий
томонларини
янада
мустаҳкамлаш;
3.
Таълим қонунчилик асосларининг амалиётда қўлланилиш
даражасини ошириш;
4.
Ногиронлиги бўлган шахслар таълими сифат самарадорлигини
оширишнинг методологик ҳамда педагогик жихатларини
такомиллаштириш;
5.
Жисмоний имконияти чекланган ўқувчи ёшлар таълимининг
узлуксизлигини кафолатлаш.
Қисқа қилиб айтганда, қўшимча эҳтиёжли ўқувчи ёшларнинг
таълимнинг барча босқичларида ҳукумат томонидан қўллаб қувватланиши
давлат таълим сиёсатининг бу борада қай даражада амалиётга тадбиқ
этилаётганлигини билдиради.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |