Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети исмоилов бекжон салихович


III БОБ.  НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ТАЪЛИМИНИ САМАРАЛИ



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/25
Sana25.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#462110
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
диссертация БекжонИсмоилов февраль2022

III БОБ. 
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ТАЪЛИМИНИ САМАРАЛИ 
ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚОНУНЧИЛИК АСОСЛАРИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
 
3.1-§. Ногиронлиги бўлган ўқувчи ёшлар таълимини ижтимоий-
ҳуқуқий жихатдан тартибга солишда оила, маҳалла, мактаб 
ҳамкорлигининг концептуал аҳамияти 
Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, 
бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини 
ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури 
ва дунёкарашини юксалтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат 
туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш - давр талабидир
115

Дарҳақиқат, жамият маънавий муҳитини барқарорлаштиришда 
баркамол авлодлар салоҳиятининг юксаклиги алоҳида аҳамиятга эга. Бизга 
маълумки, ёш авлодларнинг баркамол бўлишлиги давлат тараққиётида муҳим 
рол ўйнайди. Ана шундай манан бой, кучли салоҳиятли ўқувчи ёшларни 
тарбиялаб вояга етказишда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги тизими ўзига 
хос устуворлик касб этади. Шу маънода, оилаларнинг бу борадаги вазифалари 
бир қадар масъулиятли саналади. Қайсики маънода, ота-оналар ўз 
фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга 
мажбурдирлар
116

Ҳеч кимга сир эмаски, фарзанд оилада дунёга келар экан, унинг 
келажагига жиддий эътибор қаратиш ота-оналарнинг зиммасидаги 
машаққатли бурч ҳисобланади. Агарки оиладаги фарзанд ногиронлиги бўлган 
инсонлар сирасига кирадиган бўлса, ота-оналарнинг зиммасидаги 
вазифаларнинг кўлами янада кенгаяди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, 
ногиронлиги мавжуд ўқувчиларга бериладиган эътибор ўзида бир қадар 
мураккабликни намаён этади. Сабаби, ногиронлиги мавжуд болаларда ҳам 
соғлом шахсларда кузатилганидек, дастлабки тарбия кўникмалари оила 
115
Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “Oʻzbekiston” нашриёти, 2021. – Б. 73.
116
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддаси // 
https://lex.uz/docs/20596
  


102 
муҳитида шаклланади. Бу жараённинг мураккаблиги, жисмоний имконияти 
чекланган болаларда хусусан кўзи ожизларда маълумотларни визуал қабул 
қилиш мураккаб кечади. Табиийки, бу ҳолат ота-оналардан қўшимча 
салоҳиятни талаб этади. Т.В. Лозанинг фикр билдиришича, оилада 
ногиронлиги бўлган боланинг туғилиши хар қандай ота-онада тушкунлик 
ҳолатини келтириб чиқаради. Бу жараён оила хаётини мутлақо салбий томонга 
ўзгартириб юбориши мумкин. Сабаби, аксарият оилалар бундай холатни 
одатда объектив қабул қилиша олмайдилар
117
. Оилада ногиронлиги мавжуд 
боланинг дунёга келиши ўша оиланинг аксарият вазиятларда бузилиб 
кетишига олиб келади. Бу эса, жисмоний имконияти чекланган шахснинг 
болалигидан хаётий қийинчиликларга дуч келишини тақозо этади. Бу холатда 
мавжуд масалани ижобий ҳал этишнинг энг тўғри йўли хуқуқшунос ҳамда 
психологларга мурожаат қилишдир
118
. Ўз-ўзидан тушунарлики, оилада 
ногиронлиги мавжуд боланинг тарбия масалалари тўғри йўлга қўйилмас экан, 
бу тоифа шахсларнинг таълим олиш имкониятлари ҳам ҳаминқадар 
кўринишга келиб қолади. Бу ҳолат эса, ногиронлиги мавжуд боланинг таълим 
олиш ҳуқуқидан фойдалана олмаслик вазиятларини келтириб чиқариши 
мумкин. Мана шундай ногиронлиги бўлган фарзандларнинг ҳуқуқий 
жихатдан чекланиб қолиш ҳолатларини олдини олишда ота-оналар ёки 
уларнинг ўрнини босувчи шахслар жавобгар ҳисобланишади. Вояга етмаган 
таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг 
ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши 
учун масъулдир. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи 
бошқариш органлари ва таълим ташкилотлари вояга етмаган таълим 
олувчиларни тарбиялашда, уларнинг жисмоний ҳамда руҳий соғлиғини 
муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашда, шунингдек индивидуал қобилиятларини 
117
Т.В. Лоза Стили семейного воспитание в семьях, имеющих детей с ограниченными возможностьями 
здоровья 2012. 
118
Рубинштейн, С.Л. Основы общей психологии. – СПб., 2000). 


103 
ривожлантиришда уларнинг ота-онасига ҳамда бошқа қонуний вакилларига 
кўмаклашади. Бизнинг назаримизда, ногиронлиги мавжуд фарзандларга 
давлат томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрлик билан биргаликда ота-
оналарнинг бериши зарур хисобланган тарбияси нихоятда мухим. Аксарият 
вазиятларда оилада жисмоний имконияти чекланган боланинг туғилишини 
айрим ота-оналар оила шаънига салбий таъсир этадиган воқелик деб қабул 
қилишади. Шунинг учун айрим оила аъзолари ногиронлиги бор бола 
жавобгарлиги ва масъулиятини ўз зиммаларига олишни исташмайди
119

Оқибатда бу тоифа болаларнинг мактабгача бўлган даври жамиятдан узилган 
бир вазиятда уй режимида кечади. Вахоланки, жисмоний имконияти 
чекланган болаларнинг ота-оналар бу борада қонунан белгилаб қўйилган 
ҳуқуқ мажбуриятларга эгалар. 
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний 
вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
- жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган 
болаларга, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга оилада 
таълим олиш имкониятини бериш; 
- оилада таълим олаётган боланинг фикрини инобатга олган ҳолда унинг 
ўқишини таълимнинг ҳар қандай босқичида таълим ташкилотида давом 
эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш; 
- таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, таълим-тарбия 
жараёнини такомиллаштириш, моддий-техника базасини ривожлантириш, 
таълим ташкилотларига хайрия ёрдами кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш; 
- таълим ташкилотининг устави ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжати, 
лицензияси, давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификати, давлат таълим 
стандартлари, давлат таълим талаблари, малака талаблари, ўқув режалари ва 
ўқув дастурлари билан танишиш; 
119
Журавлева, Н.А. Динамика ценностных ориентаций личности в Российском обществе. – М., 2006. 


104 
- таълимнинг мазмуни, қўлланилаётган таълим ва тарбия усуллари, 
таълим технологиялари билан, шунингдек ўз болаларининг ўқув фанларини 
ўзлаштириши натижалари билан танишиш; 
- таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилиш; 
- таълим ташкилотини бошқаришга доир масалаларни муҳокама 
қилишда иштирок этиш. 
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний 
вакиллари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши 
мумкин. 
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари: 
-
ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, 
маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш 
руҳида тарбиялаши; 
-
болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич 
профессионал таълим олишини таъминлаши; 
-
болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва 
ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;
ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши 
учун шарт-шароитлар яратиши шарт. Н.И.Лапиннинг тушунтиришича, ўз 
манавий қиёфаси хамда кенг дунёқарашга эга шахс ногиронлиги мавжуд 
фарзанди олдидаги масъулиятнинг залворини ҳис этган ҳолда вазиятга 
вазиятга реал баҳо беради. Нуқсонли боланинг ақлий ва жисмоний 
ривожланиши учун зарурий чора-тадбирларни амалга оширади
120
. Вояга 
етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари 
зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши 
мумкин
121

120
Лапин, Н.И. Социальные ценности и реформы в кризисной России // Социологические исследования. – 
1993. – № 9. 
121
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 51-моддаси // 
https://lex.uz/docs/5013007
  


105 
Тўғри, ота-оналарнинг масъулиятларини белгилаб берувчи жамият 
олдидаги бир қатор умумий типдаги вазифалари мавжуд. Хусусан: 
- оилада соғлом муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини 
ҳисобга олиш, фарзандлар учун ота-она ҳар томонлама ўрнак бўлиши, 
фарзандларнинг ота-онасига, Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, 
ўзаро ғамхўр бўлишни таъминлаш; 
- оилада ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, оила аъзоларининг ўз ҳуқуқ ва 
бурчларини англаб етишларини ва уларга риоя қилишларини таъминлаш; 
- фарзандларига чуқур дунёвий билим асосларини бериш, маърифатли 
ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш; 
- бозор муносабатларига мос бўлган касб-ҳунар ўргатиш, иқтисодий 
тушунчаларни фарзандлар онгига сингдириш; 
- болаларнинг маънавий баркамол ва жисмонан соғлом бўлишлари учун 
иқтисодий ва ижтимоий муҳитни яратиш; 
- болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ғоялари ва миллий 
мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш; 
- болаларнинг бўш вақтларини педагогик нуқтаи назардан келиб чиқиб 
унумли ташкил қилиш, уларга қўшимча таълим бериш; 
- фарзандларида мавжуд бўлган истеъдод куртакларини ривожлантириш 
учун зарур шароитларни яратиш; 
- ўз фарзандларининг мактаб, маҳалла, давлат ва жамият олдидаги 
бурчларини тўла адо этишлари учун оилада масъулиятли бўлиш; 
- ота-оналар ўзларининг педагогик ва психологик билим савияларини 
доимо ошириб бориши; 
- болаларда тежамкорлик ва ишбилармонликнинг маънавий ахлоқий 
томонларини шакллантириш; 
- оилада миллий ва умуминсоний тарбиянинг барча йўналишларини 
уйғун ҳолда босқичма-босқич амалга оширишга масъулликни таъминлаш; 


106 
-санитария-гигиеник, экологик кўникмаларни сингдириш, диний 
ақидапарастлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка қарши тарбияни амалга 
ошириш ва ҳаказо
122

Ногиронлиги мавжуд шахслар таълими ва уларнинг таълим соҳаси 
орқали жамиятга интеграциялашуви борасида мулоҳаза юритар эканмиз, 
оиладаги манавий соғлом муҳитнинг бу тоифа ўқувчи ёшлар доирасида ҳам 
ижобий таъсири ниҳоятда катта эканлигини таъкидлаб ўтишимиз зарур. Бизга 
маълумки, таълим соҳаси ислоҳотлари тизимли равишда амалга оширилади. 
Айнан мана шу жараёнларнинг узлуксизлиги ҳамда узвийлигини 
таъминлашда оила ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органларининг ҳам вазифавий 
ваколатлари алоҳида ўрин тутади. Бизга маълумки, ижтимоий ҳимоя тизимида 
ўзини-ўзи бошқариш органлари жуда катта аҳамиятга эга, чунки айнан 
маҳалла институти фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши ва яшаш 
шароитидан биринчи хабардор ижтимоий институт ҳисобланади. Яъни 
маҳаллаларда истиқомат қилаётган инсонларнинг ижтимоий аҳволи, уларнинг 
таъминланганлик даражаси ўзини-ўзи бошқариш органларининг назоратида 
туради. Шу маънода, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини қамраб 
олишда маҳалла институти муҳим ўрин тутади. Фуқаролик жамиятлари 
институтларини шакллантириш ва ривожлантириш учун шароитлар яратиш 
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор 
вазифаларидан бири саналади.
Бугунги кунда мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз 
фаровонлигини ошириш, фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги 
кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича 
олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг 
энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти 
тобора ортиб бормоқда. 
122
Баркамол авлод орзуси // Тузувчилар: Ш. Қурбонов, Қ. Саидов, Р.Ахлиддинов. Тўлдирилган 2-нашри. – 
Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2000. 248-б.


107 
Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва 
ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни 
асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни 
тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг 
яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади
123

Айнан ана шу устувор вазифаларни тўлақонли амалга оширишда 
маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек маҳалла институти катта рол 
ўйнайди. Улар ўз ваколатлари асосида концепцияда белгиланган оила, 
маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг тизимли йўлга қўйилишини таъминлайди. 
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни таълим босқичлари 
орқали тўла-тўкис қамраб олиш масалаларида қуйидаги вазифаларни ўз 
зиммаларига олишади: 
- ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилаларни аниқлаш;
- ота-оналар ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахсларга ногиронлиги 
мавжуд болаларнинг ҳам таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги борасида 
тушунтириш ишларини олиб бориш;
- жисмоний имконияти чекланган ўқувчининг ногиронлик ҳолатидан 
келиб чиққан ҳолда унинг инклюзив таълим олиши ёки махсус интернат-
мактабда тахсил олиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- қўшимча эҳтиёжли ўқувчиларни таълим муассасаларига жойлаштириш 
бўйича зарурий чора-тадбирларни кўриш;
- ўз ҳудудида истиқомад қилаётган ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг 
узлуксиз таълим билан таъминланганлик даражасини назорат қилиб бориш. 
Бундан ташқари, бу борада ўзини-ўзи бошқариш органлари зиммасида 
эътибор қаратилиши лозим бўлган бир нечта жихатлар бўлиб, айнан мана шу 
чора-тадбирлар ёш авлодлар маънавиятини янада мустахкамлашда катта роль 
ўйнайди; 
123
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда 
маҳалла институтининг мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сон Фармони // 
https://lex.uz/docs/4268084
  


108 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёев 
таъкидлаганларидек, давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун 
Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислохотлар, авваламбор, халқ 
билан мулоқот принципига ғоят уйғун ва ҳамоханг бўлиб, ўзини-ўзи 
бошқариш органларининг хам фаолиятини самарадорлигини янада оширишга 
хизмат қилади
124

маҳалла фаоллари томонидан тарбия муассасалари билан биргаликда 
таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни 
муҳокама қилишда қатнашиши ва оқилона ечимларини топишда фаоллик 
кўрсатилиши; 
- маҳалла ўз ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий ёрдамга муҳтож 
оилаларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаб ва фарзандларининг билим 
ҳамда тарбия олишларига бошқош бўлиши; 
- маънан носоғлом оилаларни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, 
уларга нисбатан жамоатчилик чораларини кўриш; 
- маҳалла ҳудудидаги ўқув-тарбия муассасаларига иқтисодий ва 
ижтимоий ёрдам кўрсатилишини қўллаб-қувватлаш; 
- ота-оналар орқали болаларни ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, 
миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий одоб байналмилаллик каби 
ҳислатларини сингдиришни ҳар томонлама рағбатлантириш; 
- улуғ аждодларимизнинг тарбиявий ўгитларини сингдириб боришга 
жамоатчиликни сафарбар қилиш; 
- маҳалла йиғинларида миллий давлатчилик ва миллий мафкура 
ғояларини, Республикамизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришилган 
ютуқлар тарғиботини амалга ошириш борасида турли тадбирлар ташкил 
қилиш; 
124
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси. 2017. 


109 

маҳалла 
ҳудудидаги 
ишлаб 
чиқариш 
корхоналари 
ва 
ташкилотларинингимкониятларини ўқув-тарбия муассасалари моддий 
негизини мустахкамлашга жалб қилиш; 
- маҳалла ҳудудида ўқув-тарбия муассасалари билан биргаликда турли 
кўриктанловлар, спорт мусобақалар анжуманлар, байрам ва беллашувлар 
ташкил қилиш; 
- турли йўналишда иқтидорли бўлган ўқувчи болаларни мактаблар 
тавсиясигакўра ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш; 
- илғор педагогик ходимлар, тарбиячиларга маҳалла имкониятларидан 
келибчиқиб, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш; 
- фарзандларига таълим ва тарбия беришда ижобий натижаларга 
эришаётган, намунали оилалар ҳаёт тажрибасини оммалаштириб, маҳалла 
ҳудудида “Оиласабоқлари” машғулотларини ташкил қилиш; 
- маҳаллада истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, зиёлилар 
вабарча ижод вакилларининг имкониятларидан фойдаланиб, турли тўгарак ва 
“Уста-шогирд” русумида билим ва касб бериш фаолиятини ташкил қилиш; 
- маҳалла ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 
маҳалладаистиқомат қилаётган ва моддий қийналган ёшлар учун иш жойлари 
квотасинингажратилишига эришиш; 
- ҳар бир ёш фуқарода Ўзбекистонга, унинг табиатига муҳаббат, 
тарихигақизиқиш, маҳалла ободончилиги, аҳиллиги учун жавобгарлик руҳини 
шакллантириш. 
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг 
энг муҳим бўғини бу таълим муассасаларидир. Зеро, Ш.М.Мирзиёев 
таъкидлаганларидек, халқимизда “Таълим ва тарбия - бешикдан бошланади”, 
деган хикматли сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни 
тараққиётга етаклайди. Шу сабабли мамлакатимизда таълим сохасидаги 
давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланган, бола 
туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-


110 
қувватлай оладиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган, 
яхлит ва узлуксиз тизим яратишга ҳаракат килинаётгани бежиз эмас. 
Буюк юнон олими, Шарқда “Биринчи муаллим” деб улуғланадиган 
Арестотелнинг “Ватан тақдирини ёшлар тарбияси қал қилади”, деган сўзлари, 
милоддан 350 йил аввал айтилган. Демак, инсоният онгли ҳаёт кечира 
бошлаган даврдан буён таълим ва тарбия масаласи, доимо долзарб аҳамият 
касб этиб келмокда. Биз мактаб муаммосига биринчи даражали масала, деб 
қарашни давом эттиришимиз лозим, мактаб – фақатгина таълим берадиган 
маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни 
болаликдан касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарур
125

Шу маънода, мактаб таълими, таълим босқичлари тизимида энг муҳим 
вазифалардан бирини бажаради деб айтсак, асло муболаға бўлмайди. Мактаб 
таълимининг мазмуни жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти 
эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг талабалардан 
келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: жамиятнинг ижтимоий 
ривожланиши, шу жамият аъзоларини тарбиялашнинг мақсадини, тарбиянинг 
мақсади эса ўз навбатида мактаб таълимнинг мазмунини белгилашга асос 
бўлади. Яъни бу:
ўқувчиларда билим, малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш, уларда 
дунёқараш, фикр ва эътиқодларни шакллантириш, ўқувчиларнинг ўқимишли, 
маданиятли, маънавиятли бўлишга эришиш, уларнинг билиш қобилиятларини 
ўстирадиган жараёнлардан иборат. 
Таълим жараёнининг икки томонлама ҳарактери қуйидаги жихатлар 
билан изоҳланади. Ўқитиш жараёни икки фаолиятни яъни ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятини ўз ичига олади. Ўқитувчи фаолияти ўқув материалларини баён 
қилишдан, ўқувчиларда фанга қизиқишни таркиб топдиришдан, уларнинг 
мустақил ишларига, кўникмаларни ҳосил қилдириш, уларни текшириш, 
125
Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “Oʻzbekiston” нашриёти, 2021. – Б. 224.


111 
ўқишга хоҳишини уйғотиш, рағбатлантириш каби бутун фаолиятини холис 
баҳолашдан иборатдир. 
Ўқитиш жараёнининг иккинчи томони ўқувчининг фаолияти бўлиб, у 
ўқув фани материалларини ўзлаштиришдан иборат. Таълимнинг асосий 
мақсади ўқувчиларни илмий билимлар, кўникма ва малакалар билан 
таъминлашдан иборатдир. Булар асосан ўқувчиларда кузатувчанлик, 
тафаккур, хотира каби билиш қобилиятларини ўстириб боради, уларда 
эътиқод тарбияланади. 
Мактаб таълими учта функцияни бажаради. Яъни, биринчи функцияси 
ўқувчиларга бирор-бир фандан тегишли маълумот беради. Бу ҳар бир фаннинг 
хусусияти ва мазмунидан келиб чиқади.
Иккинчи функцияси ўргатаётган, бераётган маълумот мазмунига мос 
тарзда ўқувчиларни тарбиялайди яъни, илмнинг амалдаги аҳамиятини, унга 
ўқувчининг муносабатини, кишиларга хос инсоний фазилатларни таркиб 
топтиради, хуллас инсон шахсини шакллантиради. Учинчи функцияси, 
таълимнинг маълумот ва тарбияловчи функциялари ўқувчи шахсини 
ривожлантиради, умуман етук шахсни шакллантиришга йўналтиради
126

Ўз-ўзидан маълумки, ўқувчи ёшларни юксак маънавиятли этиб 
тарбиялашда мактаб таълим муассасаларининг ўрни беқиёс саналади. Шу 
билан биргаликда, таълим даргоҳларида ўқувчи ёшлар ўқув таълим 
жараёнларининг маълум босқичлар кесимида ташкил этилиши бу борада ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга. Шу ўринда, умумий ўрта таълим босқичлари 
қуйидагилардан иборат эканлигини қайд этиб ўтишимиз лозим. 
Бошланғич таълим (I-IV синфлар). Бу таълим умумий ўрта таълим олиш 
учун зарур бўлган билим, кўникма асосларини, саводхонлик таркиб 
топтиришга қаратилгандир.
Бошланғич таълимга болалар 6-7 ёшдан қабул қилинади. Бу масалани 
тиббиёт, рухшунос ва ўқитувчилардан ташкил топган ҳайъат ҳал қилади. Агар 
126
Ўтанов Ў. «Умумий педагогика назарияси ва амалиёти» фанидан маърузалар матни. 2016. – Б. 45. 


112 
боланинг жисмоний, ақлий ва руҳий томондан ривожланиши ўқиш 
фаолиятини давом эттиришга имкони бўлса, ундай болани 7 ёшдан қабул 
қилинади. Э. А. Иртуганова, С. Ю. Гармонов, А. В. Кочергинларнинг 
айтишича, таълим сохаси ногиронлиги бўлган шахслар миқёсида комплекс 
чора тадбирларга асосланган реабилитацион жараёндир. Бу тоифа 
инсонларнинг сиёсий-хуқуқий маданиятини ҳамда ижтимоий фаоллигини 
таъминлаш таълим сохаси негизида шакллантирилгани мақбул саналади
127

Таълимнинг исталган босқичида жисмоний нуқсони мавжуд ўқувчи ёшларни 
таълим орқали қамраб олиш алоҳида мазмун касб этади. Бошланғич таълим 
ўқувчиларни мактабда ўқишнинг илк тайёргарлигини амалга оширади. 
Умумий ўрта таълим билимларнинг зарур ҳажмини (бошланғич таълимда 
ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, ҳикоя қилиш, расм чизиш, кўникмаларини бажаришга 
ўргатиш билан умумий таълимда ўқишга тайёрлайди). Мустақил фикрлаш, 
ташкилотчилик 
қобилияти 
ва 
амалий 
тажриба 
кўникмаларини 
ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришда ва таълимнинг 
навбатдаги ўрта махсус, касб-ҳунар босқичини танлашга ёрдам беради. Тўққиз 
йиллик ўқишдан иборат умумий ўрта таълим мажбурийдир. Бу ҳам 
болаларнинг қобилиятини ривожлантириш учун ихтисослаштирилган 
мактаблар ташкил этилиши назарда тутилади. Масалан спорт, санъат, мусиқа 
ва бошқа фанлар бўйича ҳам мактаблар ташкил этилиши мумкин. 
Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги тизимининг энг муҳим бўғинларидан 
бири саналувчи умумтаълим мактаблари борасида сўз борар экан, шу ерда 
уларнинг таълим соҳасидаги вазифаларига таҳлилий ёндошишни мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Боиси, умумтаълим мактаблари фаолияти асосини 
ташкил этувчи белгилаб берилган вазифаларнинг тўла-тўкис бажарилиши ёш 
авлодлар келажагининг мустаҳкам бўлишига улкан ҳисса қўшади.
127
Э. А. Иртуганова, С. Ю. Гармонов, А. В. Кочергин Модель полуфункционального образовательно 
реабилитационного комплекса для инвалидов в сфере высшего профессионального образование.


113 
Дархақиқат, инсонларнинг жисмонан чекланиши таълим ўқув 
жараёнларининг хам тўлақонли амалга оширилишига ҳалақит беради. Бу 
борада ижтимоий-ҳуқуқий таҳлил олиб борар эканмиз, умумтаълим 
муассасаларининг вазифаларига бевосита эътибор қаратишни лозим деб 
топдик. Умумий ўрта таълимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
-
ўқувчилар томонидан мунтазам билимлар олинишини таъминлаш, 
уларда билим олиш; 
-
эҳтиёжини ривожлантириш, тарбиялаш, касб танлашга ва атроф-
оламга онгли муносабат ҳосил қилиш; 
-
миллий ва умубашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида 
ўқувчиларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, ўз 
Ватанига ва халқига содиқ фуқароларни шакллантириш; 
-
таълимнинг узлуксизлигини ва изчиллигини, мактаб ўқув 
дастурининг кейинги босқичдаги ўқув дастурлари билан узвий ўзаро 
боғланишни таъминлаш ва ҳоказо. 
Давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларни ўқитиш ва 
тарбиялаш ҳамда шахснинг таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш умумий 
ўрта таълимнинг мақсади ҳисобланади. А.Ч.
Будаеванинг айтишича, таълим 
жараёнларини илмий ва методологик жиҳатдан самарали ташкил қилиш 
мураккаб жараён саналади. Шу билан бирга Умумтаълим жараёнларини 
комплекс стандартлаштиришда тизимли ёндашувларнинг йўлга қўйилиши 
мақсадга мувофиқдир. Таълим бошқарувининг дастурий принциплари 
функционал мақсади халқ таълими режаларини ўзида намоён этиши зарур
128
.
Шу маънода, Умумий ўрта таълим халқ таълими ўқув жараёнлари 
тартиботини белгилайди, ўқувчиларда ташкилотчилик қобилиятлари ва 
амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки касб 
йўналишини ва таълимнинг кейинги босқичини танлашга кўмаклашади. 
Умумий ўрта таълим тугаллагандан кейин таълим фанлари ва улар бўйича 
128
Будаева Татьяна Чагдуровна статья: Теоретические аспекты развития региональной системы общего 
образования в условиях применения программно-целевого метода управления 2004. 


114 
олган баҳолар кўрсатилган ҳолда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги 
аттестат берилади.
Умумий ўрта таълимнинг янги тизими ва мазмунини шакллантириш 
учун қуйидагилар зарур: 
-
юқори малакали педагогик ва кадрлар тайёрлаш; 
-
ҳудудларнинг жўғрофий ва демографик хусусиятларига мос таълим 
муассалари тармоқларини ривожлантириш; 
-
ўқувчиларнинг қобилият имкониятларига мувофиқ равишда 
табақалаштирилган ёндашувни жорий қилиш; 
-
илғор педогог технологияларини, ўқув-услубий мажмуаларни 
дидактик талаблар асосида яратиш;
-
ўқувчилар касб-ҳунар танлайдиган ва психологик-педагогик 
маслаҳатлар оладиган марказлар ташкил этиш ва ҳоказо. 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта 
таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг 
йўналишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга. 
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари эгалланган касб-ҳунар 
бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимнинг 
навбатдаги босқичида давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими беради. 
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат 
ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танлаган касблар бўйича бир ёки бир 
неча ихтисос олишни таъминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув 
юртидир. Академик лицей давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус 
таълим беради. Ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга 
олиб, уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, 
табақалаштирилган касбга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди. 
Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаган йўналиши бўйича 
(гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) билим савияларини ошириш 
ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касб-ҳунар кўникмаларини 


115 
ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўладилар. Бу кўникмаларни 
ўқишни муайян олий таълим муассаларида давом эттириш ёки меҳнат 
фаолиятида рўёбга чиқаришлари мумкин
129

Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги борасида мулоҳаза юритганимизда, 
бу ҳамкорликнинг самарадорлигида соҳавий тамойилларнинг тутган ўрни ҳал 
қилувчи аҳамият касб этишлигини таъкидлаб ўтишимиз зарур: 
- таълим ва тарбия соҳасида ҳамкорлик жараёни иштирокчилари 
ҳаракатларининг иш бирлиги; 
- тарбияланувчига ҳурмат ва талабнинг уйғунлиги;
- ҳамкорлик жараёни субектларининг тенг ҳуқуқлилиги ва юксак 
масъулияти; 
- фаолият жараёнида миллат ва давлат манфаатлари устуворлиги; 
- ҳамкорликнинг илмий асосланганлиги каби жихатлар умумтаълим 
ўқув жараёнларининг пойдевори хисобланади. 
Замонавий педагогика мухим илмий салохиятга эга минтақавий тизимни 
ривожлантириш ва модеринизация қилиш муаммоларини ўрганиш, таълим 
тизимини янада тараққий топтириш учун инновацион ёндашувларни тадқиқ 
этишни ўз фаолиятининг бош мақсади деб қарайди. Шу маънода бир қатор 
мутаҳасислар умумтаълим тизимини илмий-услубий жиҳатдан тадқиқ этишни 
долзарб деб хисоблашади. А. И. Авдяков, Т. О. Толстых, Г. В. Севастьяновалар 
умумтаълимнинг ижтимоий ҳусусиятларига алохида эътибор қаратишади. Т. 
М. Давыденко, А. Е. Капто, В. С. Лазарев, А. М. Моисеев, М. М. Поташник, П. 
И. Третьяковлар эса, умумтаълим ўқув жараёнларининг илмий-услубий 
жиҳатлари ёшларни сифатли таълим билан таъминлашда устувор аҳамиятга 
эга деган фикрни илгари суришади
130

Бизнинг фикримизча, ногиронлиги бўлган ёш авлодларни сифатли 
таълим ўқув жараёнлари билан қамраб олишда дарсларнинг методологиясини 
129
Ўтанов Ў. «Умумий педагогика назарияси ва амалиёти» фанидан маърузалар матни. 2016. – Б. 29. 
130
Репин С. А. Программно-целевой принцип управления // Вестник ЮжноУральского государственного 
университета. Сер. Образование. Педагогические науки. — Челябинск, 2009. — Вып.1. — С. 32–34. 


116 
инновацион техник имкониятлар асосида мустахкамлаб бориш бу борада ҳал 
қилувчи ахамият касб этади. 
Юқорида келтирилган ва муҳокама қилинган вазифалар ижроси бўйича 
Республикамизда Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги маркази ташкил 
қилинган бўлиб, соҳа доирасидаги ислоҳотларда бу ташкилот етакчи 
ҳисобланади. “Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик маркази” (кейинги ўринларда 
“Марказ”деб ёзилади) мустақил, демократик, тарбиявий, маънавий-маърифий 
жамоатчилик ташкилоти ҳисобланиб, ўз фаолиятини ўқувчи – ёшлар, ота-
оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида олиб боради ва шу асосда педагоглар 
раҳбарлигида 
бошқарилади. 
Марказ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси, амалдаги қонунчилик асосида фаолият кўрсатиб, унинг 
фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Халқ таълими вазирлигининг 2004 йил 26 
февралдаги Ҳайъат мажлисининг қарори билан тасдиқланган “Баркамол 
авлодни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги Концепцияси” 
дастуриламал қилиб белгиланади. (Е. П. Голубков, Л. С. Пекарский, Б. А. 
Райзберглар хар қандай таълим муассасаси фаолияти илмий жиҳатдан 
асосланган пуҳта ишлаб чиқилган методологик таминотга эга бўлишини 
таъкидлашади
131

Шу маънода, Биз сўз юритаётган Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги 
маркази фаолияти хам аниқ ишлаб чиқилган услубий ёндашувларга 
асосланади. Марказ умумий ўрта таълим мактабларида жамоатчилик асосида 
фаолият кўрсатади. Марказнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан 
иборат: 
-
ўқувчи-ёшлар тарбияси йўлида оила, мактаб ва маҳалланинг доимий 
ва самарали ҳамкорлигига эришиш; 
131
Бондаренко О. А Использование программно-целевого подхода в современных условиях развития 
муниципального образования [Электронный ресурс]. — URL: http://www.scienceforum.ru. 


117 
-
ўқувчи-ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқат 
руҳида тарбиялаш, онги ва қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, 
халқпарварлик, келажакка ишонч ва интилиш, меҳнатсеварлик, 
бунёдкорлик, маърифатпарварлик каби эзгу ғоялар ва фазилатларни 
сингдириш, уларда фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий 
иммунитетни мустаҳкамлаш орқали бузғунчи ғояларга қарши 
курашчанлик салоҳиятини ўстириш; 
-
вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган нохуш 
ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини 
бойитиш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ўстириш; 
-
ноқобил оилалар фарзандларига ҳаётда тўғри йўлни танлаши, билим 
олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун ҳар томонлама кўмак бериш; 
-
ўқувчи-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳалла ва жамиятдаги 
ўзаро 
муносабатларнинг 
илк 
ва 
асосий 
кўникмаларини 
шакллантириш ҳамда ривожлантириш; 
-
жамият, маҳалла, оила ва шахснинг узвий бирлиги тамойили асосида 
ўқувчи ёшларнинг умумжамият манфаатлари йўлидаги ижтимоий 
фаоллигини ошириш; 
-
маҳалланинг бугунги институционал имкониятларидан унумли 
фойдаланган ҳолда, ўқувчи-ёшлар ҳаёти билан боғлиқ ижтимоий-
иқтисодий муаммоларни бамаслаҳат ҳал этиш, мавжуд шарт-
шароитларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни 
амалга ошириш; 
Дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари, айниқса, ёшлар таълим-
тарбиясига масъул вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар, ота-оналар, 
маҳаллалар фаоллари, қўни-қўшни, таълим муассасалари ўқитувчи ва 
мураббийлари ҳамда жамоатчилик зиммасига катта масъулият юклайди. Зеро, 
эртамиз эгаларини юртпарвар, инсонпарвар, юксак маънавиятли, улуғ 
аждодларимизга муносиб ворислар қилиб вояга етказиш бугунги кунда 
муҳимдир. 


118 
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол 
авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб 
хизмат қилаётир. Бинобарин, мазкур ҳужжат асосида Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлигида ташкил этилган “Оила — маҳалла — 
таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши, Қорақалпоғистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар халқ 
таълими бошқармалари, шунингдек, халқ таълими муассасалари фаолиятини 
методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, умумтаълим 
мактаблари ҳузуридаги ҳудудий жамоат кенгашлари изчил фаолият 
юритаяпти. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан оила, мактаб, ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими муассасалари, фуқаролар йиғинлари ўртасида ҳамкорлик 
тобора мустаҳкамланиб бораётир. Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги 
ролини ошириш ҳамда ёшлар тарбиясига оид ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, 
физиологик билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, таълим-
тарбия сифатини ўрганиш, уни янада яхшилаш, ёшларнинг дарс жараёнига 
тўла қатнашишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш 
борасида ҳам муҳим чоралар кўрилмоқда
132
.
Бугунги кунга келиб маънавий соҳадаги воқелик ва жараёнларни 
ҳуқуқий тартибга солиш ишларини янги босқичга кўтариш ва бунда замон 
талабларини, Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини қўйиш 
эҳтиёжларини ҳисобга олиш зарурати мавжуд. 
Шу муносабат билан мамлакатимизнинг кейинги даврга мўлжалланган 
тараққиёт стратегиясида албатта маънавий- маърифий ислоҳотларга алоҳида 
бўлим ажратилиши даркор, деб хисоблайман. 
Бу муҳим вазифа, ўз навбатида, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт ва 
бадиий 
ижодиёт 
соҳаларининг 
маънавий-маърифий 
тараққиётдаги 
132
З.Худойшукуров мақоласи: оила, махалла, таълим муассасаси хамкорлиги 07.10.2016 ҳалқ сўзи газетаси. 


119 
таъсирчанлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирларни тақозо 
этмокда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш нуқтаи назаридан бундай жараён 
жамият маънавий ҳаётининг бир босқичидан иккинчисига ўтиш даври бўлиб, 
бу борадаги ўзгаришларнинг бир сифат ва мазмундан иккинчи сифат ва 
мазмунга айланиши билан боғлиқ, ишларни тизимли ва янада самарали 
бажаришимиз лозим
133

Давлат тараққиётимизнинг кейинги босқичида мамлакатимизда 
баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан 
соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол 
иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга 
оширилмоқда. 
Жумладан, мактабгача таълимнинг замонавий тизими, 11 йиллик 
умумий ўрта таълим жорий қилинди. Замонавий олий таълим муассасалари 
ҳамда нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилди. 
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига 
кенг жалб қилиш бўйича ишларни мутлақо янги тизим асосида ташкил этиш 
ва амалга ошириш мақсадида “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури қабул 
қилинди. Р.Турдибоевнинг ёзишича, жамиятни модернизация қилиш ва 
янгилаш шароитида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш 
муаммолари долзарб ахамиятга эга. Ёшлар хуқуқий маданияти уларнинг 
манавий қиёфаси ва таълимий салохиятлари асосида шаклланади
134

Ёшлар билан доимий мулоқот қилиш мазкур соҳадаги долзарб 
муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда давлат органлари ва жамоат 
ташкилотлари фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. 
Шу билан бирга, амалга оширилган ишларнинг таҳлили бу борада айрим 
муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан: 
133
Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “Oʻzbekiston” нашриёти, 2021. – Б. 272. 
134
Турдибоев Р. Жамиятни модернизация қилиш ва янгилаш шароитида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини 
янада ошириш муаммолари. с.ф.н.и.д.олиш учун тайёрланган дисс. -Т.:2008. 


120 
биринчидан, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун 
дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий 
таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган 
чора-тадбирлар етарли даражада самара бермаяпти; 
иккинчидан, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний 
бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, шунингдек, 
экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизликни 
шакллантириш юзасидан давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг 
фаолияти ҳамон талаб даражасида эмас; 
учинчидан, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш 
учун зарур бўлган маданий-кўнгилочар объектлар, мактабдан ташқари таълим 
муассасалари, шу жумладан, жойларда турли ижодий ва таълим тўгараклари, 
спорт 
секцияларининг 
етишмаслиги 
болаларнинг 
соғлом 
руҳда 
тарбияланишига ва тўғри ҳаёт йўлини танлашига салбий таъсир кўрсатмоқда; 
тўртинчидан, ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқейи ва 
нуфузи пасайиб кетганлиги, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш 
тизими бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаслиги ёш авлодни ўқитиш 
ва тарбиялаш ҳамда мустақил дунёқарашини шакллантириш борасида жиддий 
муаммоларни келтириб чиқармоқда; 
бешинчидан, ёшларнинг олий таълим муассасаларига қамраб олиниш 
даражаси пастлиги, етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро 
ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги малакали кадрларнинг 
етишмаслигига ва олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсадга тўлиқ 
эришилмаслигига сабаб бўлмоқда; 
олтинчидан, соҳада қонун бузилиши ҳолатларининг сақланиб 
қолаётганлиги, шу жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган 
маблағларнинг мақсадли сарфланишида назоратнинг етарли даражада 
эмаслиги тизимли муаммоларни юзага чиқармоқда.
Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга 
эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва 


121 
ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини 
тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат 
сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади
135

Бизнинг фикримизча, санаб ўтилган соҳа доирасидаги айрим 
муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий 
позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни 
тарбиялаш; 
ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва 
умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро 
тотувлик руҳида тарбиялаш; 
педагог ходимларнинг қадр-қиммати ва нуфузини ошириш, уларнинг 
моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш; 
ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида 
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш; 
ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун 
шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини 
шакллантириш; 
ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд 
оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда катта рол 
ўйнайди
136

Айни пайтда маънавият соҳасидаги ички ва ташки таҳдид ҳамда хавф-
хатарларга карши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни 
мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини 
самарали мувофиқлаштириш масалалари янада долзарблашмокда. 
Яқин йилларда мамлакатимизда янги маънавий маконни ва 
халқимизнинг янги тафаккурини шакллантириш бўйича ишлар самарасини 
135
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6260-сон Фармони ёшларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 
13.07.2021. 
136
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва 
жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга 
кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон Қарори // 
https://lex.uz/docs/3864155
  


122 
юксак даражага кўтариш ва бу борадаги фаолият тизимини янада 
такомиллаштириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқдир: 

маънавият ва маърифат соҳасида давлат сиёсатининг устувор 
йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини кенг 
жамоатчиликка етказиш ишларини самарали ва тизимли 
ташкил қилиш; 

оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида 
ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга 
қаратилган фаолиятни тизимли ташкил этиш, “маҳалла-туман-
вилоят-Республика” принципи асосида ҳудудлар кесимидаги 
ижтимоий-маънавий муҳитни оптималлаштириш харитасини 
шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг жорий этиш; 

“Жахолатга қарши - маърифат” ғояси асосида жамиятда 
узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот 
ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, 
таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш 
ва уларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўриш; 

аҳоли, айникса, ёшларимиз онгига салбий таъсир этувчи, 
уларни ғоявий жиҳатдан қарам қилишга йўналтирилган 
ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш ҳамда 
иродали, фидойи, ватанпарвар ва ўз мустақил фикрига эга 
авлодни тарбиялаш бўйича ҳар бир йил учун аниқ чора-
тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга 
ошириш; 


123 

оилавий қадриятларга беписанд ва ёшлар тарбиясига 
масъулиятсиз қараш каби иллатларга барҳам беришга 
йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш
137

Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда 
қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. Айтиб ўтиш жоизки, оила, маҳалла, 
мактаб ҳамкорлиги тизимининг самарали йўлга қўйилиши ўқувчи ёшлар 
маънавиятининг соғлом фикрлар асосида янада мустаҳкамланишига имконият 
яратади. Бу тизимли ҳамкорлик натижасида ногиронлиги мавжуд ўқувчи 
ёшларнинг узлуксиз таълим билан таъминланиши кафолатланади. Жисмоний 
имконияти чекланган ўқувчи ёшлар доирасида ҳам сифатли таълим 
беришнинг самарали усул ва методлари амалиётга киритилади. 
Умумлаштириб айтганда, таълим соҳаси доирасида амалга оширилаётган 
тизимли ислоҳотлар бу борада ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish