Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

 
Суд нотиқлиги
8
. Юристнинг нутқ одоби 
Юридик диалог табиатан зиддиятли эканига қарамасдан, унинг 
самарадорлиги мунозара олиб боришда асослаш, мантиқийлик ва бошқа 
мантиқий мезонлар тизимига ҳам, кишининг хушмуомалалиги, ўзини тута 
билиши ва ахлоқий меъёрларга риоя қилиш қобилиятига ҳам боғлиқдир. 
Юридик амалиётда одобсизлик қилиш ва ахлоқий меъёрларга амал қилмаслик 
кўпинча диалог олиб боришни бузади, унинг самарасиз якунланишига олиб 
келади.
Суд мунозараларини олиб боришда хушмуомалалик, айниқса, муҳимдир, 
чунки суд диалогини олиб бораётган томонлардан бирининг одобсизлиги охир-
оқибатда суднинг қарорига таъсир кўрсатиши ва сўзсиз равишда, у суд одобини 
бузган томон зарарига ҳал бўлиши мумкин. Ҳуқуқий маслаҳат жараёнида 
ҳуқуқий маслаҳатчининг касб одобини бузиши мижознинг ишончсизлигига 
сабаб бўлади ва бу ҳуқуқий масалани муҳокама қилишни қийинлаштиради. 
Омма олдидаги сиёсий мунозарада ёки хизмат юзасидан бўлаётган муҳокамада 
иштирок этаётган шахснинг одобсиз хулқи мунозарани йўққа чиқариши 
мумкин. 
Мунозара олиб бориш – бу зиддиятли диалог шароитида юзага келадиган 
хулқ меъёридир, чунки ҳар қандай одам ҳам қарашлар курашида ақлий ва 
ҳиссий юкни кўтаришга қодир эмас. Ҳуқуқий изланишлар амалиёти доирасида 
юридик диалог олиб бориш одоби қатъий белгилаб, баъзан эса процессуал 
жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Айнан ана шу ахлоқ асосида юрист одоби, 
суд этикаси, иш юзасидан фикр алмашиш одоби, ва ниҳоят, ҳуқуқ этикаси 
вужудга келган. 
8
Суд нотиқлиги билан боғлиқ 7-бобнинг 5-7-§лари М.Г. Воинованинг “Культура речи 
юриста” китобидан ўзбек тилига эркин таржима қилинди. Баъзи ўринларда ўзгартиришлар 
киритилди. 


105 
Касбий алоқа қилиш одоби, энг аввало, қатнашувчининг тингловчилар 
шахсиятига ҳурмат билан қарашини назарда тутади. Диалогни қўполлик, 
ўринсиз ва таҳқиромуз сўзлар билан беҳуда жанжалга айлантирмаслик лозим. 
Хушмуомалалик, ўзини тута билиш ва майин оҳангда гапириш фақат ўз нуқтаи 
назарини ҳимоя қилишни кучайтиради. Ишонч ва ўзаро хуш-феъллик баҳснинг 
боришига яхши таъсир кўрсатади. Диалогда аудитория ёки суҳбатдошнинг 
ўзига хос руҳиятини инобатга олиб, иложи борича тушунарли ва мантиқан 
изчил даражада гапириш лозим. 
Диалог қатнашчиларига ҳурмат кўрсатиш, эшита олиш, суҳбатдошини ва 
ўзини ҳам тинглай билиш, унинг келтираётган исбот-далилларини таҳлил қила 
билишда кўринади. Руҳшунослар тинглай билишни самарали алоқа қилишнинг 
энг муҳим воситаси деб ҳисоблашишади. Тинглай билиш - алоқа қилиш 
жараёнида суҳбатдош билан ўзаро ҳамкорлик қилишга қулайлик туғдиради. Бу 
самара, айниқса, сўроқ олиб бориш чоғида, ҳуқуқий маслаҳат ёки хизмат 
юзасидан суҳбатлашилаётганда яққол кўзга ташланади. 
Диалог олиб бориш одоби ва унинг ахлоқий жиҳати диалогдаги икки 
муҳим ҳолатдан сақланишни назарда тутади. Биринчидан, суҳбатдошининг 
аниқ ёки исботланган далилларини ўжарлик билан қабул қилмаслик ахлоқий 
жиҳатдан номақбул ва аксар ҳолларда тактик жиҳатдан нотўғри ҳисобланади. 
Бундай тактика, ҳатто, судланувчи, гувоҳ ёки гумон қилинувчини сўроқ қилиш 
чоғидаги оператив-тактик масала нуқтаи назаридан ҳам мутлақо нотўғридир.
Баъзан диалогда оппонент келтирган далилларни тан олиш ёки унинг 
асосли танқидини қабул қилиш жуда тўғри ва мақсадга мувофиқ бўлади. Бу 
баҳслашувчилар шахсиятига нисбатан ишонч ва ҳурматни орттиради, бундан 
ташқари, ҳимоячининг қабул қилган далиллаш меъзони ҳисобига ўзининг 
далиллаш меъзонини кенгайтиради. 
Иккинчидан, ҳимоячи келтирган далилларни осонлик билан қабул қилиш, 
муҳим ва мураккаб муаммоларни муҳокама қилиш чоғида муросасозлик 
қилишдир. Кўпинча оппонентнинг далиллари етарли даражада асосли ва қатъий 
туюлади. Ҳимоячининг далиллари нотўғри эканлиги аён бўлганда эса, ўз 
сўзини қайтиб олишга интилиш одобсизлик бўлиб кўриниши мумкин. 
Этикада ҳам, мунозара тактикасида ҳам нутқ маданияти муҳим аҳамиятга 
эга. Чунки диалогда нафақат сўзларнинг мазмуни, балки ифода усулининг ҳам 
ўз ўрни бор. Ўринли танланган оҳанг, тўғри қўйилган урғу, шаблонларнинг 
йўқлиги, ғайриоддий нутқ ҳаракати, нутқ даражаси ва суҳбатдош тажрибасини 
ҳисобга олиш – буларнинг бари муҳокама жараёнида иштирок этувчиларнинг 
руҳияти билан боғлиқ бўлиб, диалог жараёнидаги ортиқча ҳиссиётга 
берилишнинг 
олдини 
олишга 
имкон 
беради. 
Бунда 
диалогда 
қатнашувчиларнинг темпераменти ва характерига боғлиқ равишда, ахборот 
алмашинув тезлиги алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, у тез фикрловчи ва тез 
гапирувчи шахсларда лоқайдликни юзага келтиради, айни пайтда, оппонент 
фикри ва нутқининг ортиқча тезлиги эса секин-аста одамнинг ғашини келтира 
бошлайди. 
Тилнинг лексик имкониятларидан, унинг образлилиги ва ифодалилигидан 
усталик билан ва бехато фойдаланиш фикрни ифода қилиш ва уни етказишнинг 


106 
асосий гаровидир. Мазмунга эътибор бермаслик ёки тил воситаларини 
қўллашдаги қашшоқлик нафақат сўзловчининг обрўига, балки унинг эгаллаб 
турган мавқеига ҳам таъсир қилиши мумкин. 
Юридик диалог олиб боришда ва нутқ жараёнида тил воситаларидан 
оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Баҳсда кўпинча кўзда тутилган ва 
кўзда тутилмаган таҳқирлашлар бўлиши мумкин. Агар баҳс ҳақиқатни аниқлаш 
мақсадида эмас, балки фақат ғалаба қозониш учун олиб борилаётган бўлса, 
унда қўпол сўзларни қўллаш деярли нормага айланади. Бунга одоб юзасидан 
ҳам, тактик-стратегик нуқтаи назардан ҳам йўл қўйиб бўлмайди, чунки у 
баҳслашувчиларни муҳокама қилинаётган муаммодан чалғитади ва баҳсни 
бошқа томонга буриб юборади. Бундай хатти-ҳаракатларга парламент 
баҳсларида ёки сиёсий мунозараларда қайсидир даражада йўл қўйиш эҳтимол 
ўзини оқлар, бироқ тергов ёки оператив ҳаракатлар олиб бо-рилаётганда ёки 
ҳуқуқий маслаҳат фаолиятида бунга асло йўл қўйиб бўлмайди. Таъкидланган 
нутқий муомаланинг одоб доирасида бўлиши суд текшируви ёки ҳар қандай 
юридик мунозарани олиб бориш одобининг асосий белгиси бўлиши лозим. 
У ёки бу касбий-нутқий ҳолат юзасидан келиб чиқадиган ҳар қандай 
юридик диалог сўзсиз равишда ахлоқ нормаларига ва муайян ахлоқ 
принципларига эга. Масалан, тактик-оператив усули ва ўзининг ахлоқий 
асослари билан жиддий низо кўринишидаги диалог (гумон қилинувчининг 
айбига иқрор бўлиши)дан кучсиз зиддият (тергов қилинаётган ишни гувоҳнинг 
эсига солиш) фарқланади. Адвокатнинг одоби элчининг одобига ўхшайди. 
Бироқ барча ўзига хосликлари ва фарқларига қарамасдан, юридик диалогда 
сўзловчининг нуқтаи назари энг аввало, шахс нуқтаи назари эмас, балки давлат 
ҳокимияти вакилининг нуқтаи назари эканлигини унутмаслик лозим. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish