Раислик қилувчи (котибга мурожаат қилади): Гувоҳ Султонова Раъно
Темировнани таклиф қилинг. Гувоҳ фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми,
97
туғилган жойингиз ва йилини, яшаш ва иш жойингизни, маълумотингиз,
оилавий аҳволингизни ва ҳ.к. айтинг. Сиз кўрсатма беришдан бўйин товлаш ва
ёлғон кўрсатма бериш жавобгарлигидан огоҳлантириласиз. Таржимон
керакми? Қайси тилда кўрсатма беришни хоҳлайсиз? Мен билан бирга
қайтаринг: «Судга иш юзасидан барча билганларимни айтишга қасамёд
қиламан. Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни айтаман, ҳақиқатдан бошқа ҳеч
нарса демайман». Гувоҳ, судга иш бўйича барча билганларингизни гапириб
беринг.
Гувоҳ эркин тарзда гапириб бергандан кейин унга биринчи бўлиб давлат
айбловчиси, сўнгра ҳимоячи савол беради. Судьялар гувоҳга суд терговининг
исталган пайтида савол беришга ҳақлидирлар.
Гувоҳларни, жабрланувчилар ва экспертларни сўроқ қилиш тартиби бир
хил: иш моҳиятига алоқадор саволларни бериш лозим, ноаниқ (риторик),
ёрдамчи, кўрилаётган ишга дахлдор бўлмаган саволларни беришга йўл
қўйилмайди. Саволлар одоб доирасида, ҳар бир сўроқ қилинаётган одамнинг
қадр-қиммати ва иззат-нафсига тегмайдиган тарзда берилиши лозим.
Сўнгра суд ишга тикилган ва қуйидаги тартибда кўриб чиқиладиган ёзма
далилларни ўрганишга ўтади:
Раислик қилувчи: Ёзма далилларни ўрганишга ўтамиз. Ишда қуйидаги
ҳужжатлар бор: экспертларнинг хулосалари, тергов ҳаракатлари ва
текшириув баённомалари.
(ҳужжатлар эълон қилинади).
Судья ёки судьялар назарида барча далиллар тўлиқ, объектив ва ҳар
томонлама ўрганиб чиқилган деган хулосага келганларидан кейин
томонларнинг фикри сўралади. Бунинг учун раислик қилувчи улардан суд
терговига қўшимча қилиш истаги бор-йўқлигини сўрайди.
Агар томонлар суд терговига қўшимча йўқлигини бир овоздан
билдиришса, раислик қилувчи суд терговини тугалланган деб эълон қилади.
Суд терговининг хулоса қисми қуйидаги нутқий ифода орқали ўз аксини
топади:
Раислик қилувчи: Томонлар суд терговига қўшимча қилишни хоҳлайдими?
Томонларда илтимосномалар ёки бошқа фикрлар борми? Агар қўшимчалар
бўлмаса, суд тергови тугалланган деб эълон қилинади. Энди томонлар
музокарасига ўтамиз.
Суд музокараси прокурор, жамоат айбловчиси, жабрланувчи, фуқаровий
даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки унинг вакили, ҳимоячи, агар суд мажлисида
ҳимоячи иштирок этмаётган бўлса, судланувчиларнинг нутқларидан иборат
бўлади. Суд прокурор ва жамоат айбловчисининг, шунингдек суд ҳимоячининг
чиқишлари кетма-кетлигини уларнинг таклифлари асосида белгилайди.
Суд музокарасининг иштирокчилари суд терговини ниҳоясига
етказадилар, суд терговида текшириладиган материалларни таҳлил қиладилар
ва шу материалларга асосан, иш юзасидан ўз хулосаларини баён қиладилар.
Суд музокараси судга ҳамда суд залида иштирок этаётган фуқароларга
ишнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама тушуниб олишда ёрдам беради,
суднинг ички ишончи шаклланишига имкон яратади, шундай қилиб, қонуний,
98
асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга кўмаклашади. Айни пайтда, суд
музокараси унда иштирок этувчиларнинг ўзларининг ёки уларнинг
вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Суд музокарасининг қатнашчилари ўз нутқида судда кўриб чиқилмаган
далилларни келтиришга, суд эса, умуман, суд музокараси учун ёки унда
иштирок этаётганларнинг сўзга чиқишини чеклашга ҳақли эмас. Бироқ раислик
қилувчига кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаган ҳолатларни гапираётган
музокара қатнашчисини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи берилган.
Суд музокарасининг моҳияти ва меъёрлари ЖПК моддаларида
кўрсатилган масалалар доирасида аниқланади. Бироқ музокаранинг ҳар бир
иштирокчиси ўзига юклатилган вазифани бажараркан, нафақат ишни тўғри ҳал
қилиш учун муҳим бўлган масалаларни, балки унинг ҳуқуқи ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган масалаларни ҳам тилга олиши
мумкин.
Раислик қилувчи: Сўз давлат айбловчиси, ... даражали маслаҳатчи
Каримов Рустам Номозовичга берилади.
(Айбнома ўқиб эшиттирилади).
Раислик қилувчи: Сўз ҳимоячи, шаҳар адвокатлар коллегиясининг аъзоси
Рашидова Феруза Йўлдошевнага берилади.
(ҳимоя нутқи ўқиб эшиттирилади).
Таъкидлаш жоизки, ҳар бир томоннинг суддаги нутқи судга мурожаат
қилиш билан бошланиши мумкин. Бироқ Жиноят-процессуал кодексида қатъий
процессуал мурожаат мавжуд эмас, шунинг учун у ихтиёрий бўлиши мумкин.
Суд музокараси амалиётида унинг «Муҳтарам суд, ҳурматли судьялар, жаноб
судьялар, ҳурматли ўртоқлар, ўртоқ судьялар» каби анъанавий вариантлари
мавжуд.
Шунингдек, суддаги нутқни эълон қилаётганда тўғри талаффуз қилиш,
урғуларни ўринли ишлатиш, грамматик ва бошқа нутқий нормаларга амал
қилиш лозим.
Раислик қилувчи: Давлат айбловчисида, ҳимоячида эътирозлар борми?
(Томонларнинг ҳар бири баён қилинган фикрларга эътироз билан чиқиш
ҳуқуқига эга).
Томонларнинг эътирози лўнда, қисқа ва иш юзасидан бўлиши лозим:
қарши томонларнинг нутқига баҳо бериш, эътироз билдириш орқали қасд
олиш, жанжал кўтариш, ахлоқ-одоб ва нутқ маданияти доирасидан четга
чиқишга йўл қўйилмайди.
Судланувчига сўнгги сўз бевосита суднинг ҳукмини тайёрлаш учун
маслаҳат хонасига чиқиб кетишидан олдин, яъни суд музокараси тугагандан
кейин берилади. Сўнгги сўз чоғида судланувчига саволлар берилмайди ва
унинг сўзи бўлиб қўйилмайди. Агар судланувчи ишга алоқадор бўлмаган
ҳолатларни гапирса, таҳқирловчи сўзларни ишлатса, раислик қилувчига уни
тўхтатиб қўйиш ҳуқуқи берилган бўлса-да, судланувчининг сўнгги сўзининг
давомийлиги муайян вақт билан чегараланмаган.
99
Судланувчига сўнгги сўз у суд музокарасида иштирок этсагина берилади.
Судланувчи сўнгги сўздан воз кечиши мумкин ва бу суд мажлисининг
баённомасида ўз аксини топмоғи лозим.
Сўнгги сўз ҳимоя ҳуқуқида, жазо чораси масаласини бехато ҳал қилиш
учун судланувчи шахсининг суд томонидан тўғри баҳоланишида муҳим
аҳамиятга эга.
Раислик қилувчи: Судланувчи, ўрнингиздан туринг. Сизга сўнгги сўз
айтиш ҳуқуқи берилади.
(Судланувчи сўнгги сўзни айтади).
Суд судланувчининг сўнгги сўзини эшитиб бўлгач, дарҳол ҳукм чиқариш
учун маслаҳатлашишга чиқиб кетади. Буни раислик қилувчи суд мажлиси
залида ўтирганларга эълон қилади.
Сўнгра суд мажлисининг котиби эълон қилади: Барчанинг ўрнидан
туришини сўрайман. Суд ҳукм чиқариш учун махсус хонага чиқиб кетади.
Котиб: Туринг, суд келяпти.
Раислик қилувчи ҳукмни ўқиб эшиттиради. Уни барча тик туриб
эшитади.
Суд муҳокамаси сценарийсини тавсифлаш ва қанчалик процессуал бўлса,
шунчалик нутқий тартибда расмийлаштирилган нутқий ифодаларни таҳлил
қилиш суд муҳокамаси қатнашчиларининг нутқий хулқини тасаввур қилиш
имконини беради. Бундай ифодаларни билиш келгусида юрист бўладиган
талабаларда дастлабки касбий-нутқий кўникмаларнинг шаклланишига имкон
беради, махсус фанларни яхши тушунишга ва махсус фанлар бўйича расмий
тренингларда иштирок этишга тайёрлайди, шунингдек, касбий-нутқий
маданиятни юксалтиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |