Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

 
 
 
Юридик процессуал ҳужжатларнинг ўзига 
хос жиҳатлари 
Муайян ҳаётий ҳолатлар (фуқаролик, жиноят ва хўжалик ишлари)да 
қўлланиладиган ҳуқуқий нормалар доирасидаги индивидуал актлар процессуал 
актлар (ҳужжатлар) дейилади. Процессуал ҳужжатлар - юридик матнларнинг 
кенг тарқалган турларидан биридир. Жиноят иши бўйича 50 га яқин турдаги 
қарорлар ва 40 га яқин турли баённомалар тузилиши фиркимизни тасдиқлайди. 
Процессуал ҳужжатлар турининг бу қадар кўплиги ижтимоий ҳаётнинг турли 
жабҳаларида кўплаб жиноят турлари ва ҳаётий низоларнинг юзага келиши 
билан белгиланади. 
Процессуал ҳужжатлар содир бўлган реал воқеаларни акс эттиради ва 
уларнинг ҳуқуқий баҳосини асослайди. Фуқаролик ва жиноят ишларининг 
тартиби муайян қонунлар билан белгиланган. Шунингдек, ЖПК ва ФПКда 
қайси ҳужжатлар расмийлаштирилиши аниқ белгилаб қўйилган.
Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари жиноятларни тез 
ва тўла очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши 
ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм 
қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ 
этилишини таъминлашдан иборатдир. 
Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда 
белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини 
олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи 
лозим(ЖПК, 2-модда). 
Ҳар бир фуқаролик ёки жиноят иши бир неча босқичдан иборат бўлади. 
Иш фуқаролик ёки жиноят аломатлари бўлган ҳар қандай ҳодиса бўйича 
қўзғатилади. Иш қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин қонунда 
кўзда тутилган процессуал тартибда ишнинг фактик ҳолатларини ҳар 
томонлама ўрганиш бошланади.
Бу босқичнинг мақсади - айбланувчини судга топшириш учун асоснинг 
мавжудлиги (ёки мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги қарорни қабул қилишга асос 
бўладиган далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат. Дастлабки 
терговда процессуал ҳужжатлар - турли кўринишдаги баённомаларда олиб 
борилиши ва натижалари акс этадиган сўроқ, тинтув, олиб қўйиш, 
юзлаштириш, экспертиза ва терговнинг бошқа ҳаракатлари амалга 
оширилади. 
Қарор матнида қарорга тегишли бўлган юридик ҳолатлар ўз аксини 
топади ва унинг таркиби 3 қисмдан иборат бўлади. Қарорнинг кириш қисмида - 
унга асос бўладиган маълумотлар: ҳужжат ким томонидан, қачон ва қандай 
сабабга кўра тузилгани акс этади. Сўнгра тасвирий (баён қилиш) қисми келиб, 


110 
унда жабрланувчи ёки гувоҳлар сўзи асосида ёхуд воқеа содир бўлган жойни 
кўздан кечириш асосида терговчи баён қилган бирор муҳим фактнинг ҳуқуқий 
мақсади (хусусан, содир этилган қилмишнинг ҳолати) ифодаланади. Қарор 
қисмида бажарилган муайян масала ҳал қилиниши лозим бўлган фармойиш акс 
этади. 
Баённомада алоҳида тергов ёки бошқа процессуал ҳаракатлар, кўздан 
кечириш, сўроқлар, тинтувлар ва бошқаларнинг олиб борилиши ҳамда 
натижалари қайд қилинади. Баённомада мантиқан икки қисм фарқланади: баён 
қилинаётган хатти-ҳаракат қаерда, қачон ва кимнинг иштирокида бўлган, 
шунингдек, бу хатти-ҳаракатларнинг ҳамда унинг натижаларининг хронологик 
тартибдаги баёни. Тергов ҳаракатларининг баённомасида бўлиб ўтган воқеалар 
манзарасини осон ва қайта тиклаш мумкин бўлган ҳолатлар ҳамда аниқланган 
предметларнинг аниқ ва батафсил тавсифи ёритилади. 
Дастлабки тергов босқичидаги ҳужжатлар орасида тергов олиб 
борилаётган жойда қандайдир сабабларга кўра, айрим оператив - тергов 
ҳаракатларини ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатларда, бошқа тергов 
органларига ёзма фармойиш тариқасида бериладиган топшириқ муҳим ўринни 
эгаллайди.
Топшириқда ишнинг моҳияти қисқача баён қилингандан кейин бошқа 
жойда ўтказилиши лозим бўлган процессуал ҳаракатлар ва алоҳида 
топшириқни бажариш жараёнида аниқланиши зарур бўлган масалалар кўрсатиб 
ўтилади.
Ишнинг ҳолати тўлиқ ва ҳар томонлама аниқлангандан кейин дастлабки 
тергов 
тугалланади 
ва 
унинг 
материаллари 
айблов 
хулосасида 
умумлаштирилади. Айблов хулосаси – дастлабки терговнинг якуни, қўйилган 
айбловнинг асоси ҳисобланган далилларнинг тизимли баёнидир.
Айбланувчини судга топшириш жараёни ва суд муҳокамаси босқичида 
ҳам уларга хос бўлган процессуал ҳужатлар тузилади. Булар – баённомалар, 
ажримлар, ҳукмлардир. Суднинг ҳукми жиноят иши моҳиятига кўра ҳал 
қилинадиган якуний ҳужжатдир. У ишнинг аниқ ҳолатларига оид энг батафсил 
маълумотлар, қатъий асосланган хулосалардан иборат бўлади. 
Жиноят-процессуал қонунчилигида ҳукм 3 таркибий қисмдан иборат 
бўлади: ҳукмнинг кириш қисмида ташкилий жараён ўз аксини топади. Баён 
қилиш қисмида ишнинг моҳиятига алоқадор бўлган ҳақиқий маълумотлар 
батафсил баён қилинади, унинг қарор қисмида кўрсатилган у ёки бу жиноят 
бўйича ЖК моддасига асосланиб чиқариладиган суднинг у ёки бу қарорига асос 
бўладиган далиллар келтирилади. Ҳукмнинг қарор қисми асосан ҳукм, яъни 
оқлаш ёки жазолаш тўғрисидаги чиқарилган қарордан иборат бўлади. 
Ҳар бир процессуал ҳужжат нафақат ҳуқуқий жиҳатдан, балки 
лингвистик жиҳатдан ҳам хатосиз ва саводли тузилган бўлиши лозим. Ҳуқуқ ва 
тил маданияти меъёрларига мувофиқ даражада тузилган матнлар ҳуқуқ ва 
тергов органларининг ҳам, одил судлов органларининг ҳам мавқеини 
орттиради, юридик иш юзасидан қабул қилинган қарор моҳиятини тушунарли 
қилади. 


111 
Шундай қилиб, процессуал ҳужжатлар услубий жиҳатдан қуйидаги 
мезонларга жавоб бериши шарт: 
1. Ҳужжатнинг намунавий мазмуни (баён қилиш, қарор, ҳаракатларнинг 
олиб борилиши ва унинг натижаларининг баёни, бирор-бир маълумотнинг 
етказилиши). Қарор қабул қилинган ҳужжатлар (қарор, ажрим, айблов 
хулосаси, ҳукм, суд қарори) ва баённома сирасидаги ҳужжатлар (турли 
кўринишдаги 
баённомалар: 
гумон 
қилинувчининг, 
айбланувчининг, 
жабрланувчининг, гувоҳнинг кўрсатмалари, кўздан кечиришнинг, тинтувнинг, 
олиб қўйишнинг, экспертизанинг ва бошқа ҳаракатларнинг баённомалари) ва 
бошқа ҳужжатлар ўртасидаги мантиқий чегара. 
2. Ҳужжатнинг тузилиш жиҳатидан қисмлари (қонунда назарда тутилган 
ёки мантиқан ажратилган қисмлари, шунингдек, муҳим ҳуқуқий жиҳатдан бир 
қолипдаги маъновий бўлаклари) ўртасида қатъий боғланишнинг бўлиши.
3. Ҳужжатдаги маълумотларнинг (воқеа-ҳодисаларга оид маълумот - 
бўлиб ўтган ҳодисаларнинг, иш ҳолатининг ҳақиқий қайд қилиниши; қайд 
қилувчи маълумотлар – ҳодисалар ёки предметлар номларининг рўйхати, 
муайян фактларнинг қайд қилиниши; фармойиш берувчи маълумотлар – бирор-
бир хатти-ҳаракатни бажаришга кўрсатма бериш) мантиқий изчил бўлиши.
4. Маълумотларни етказишнинг усуллари - матннинг тўла қонли ҳуқуқий 
мазмуни тил воситалари орқали аниқ ифодаланган (сўзлар тартибига қатъий 
амал қилиши; у ёки бу грамматик аҳамиятга молик урғулар, бир қолипга 
солинган турли гап бўлакларининг қўлланилиши ва ҳ.к.) бўлиши. 
Маълумотларнинг намунавий мазмуни ва турлари – процессуал 
ҳужжатларнинг тилга оид бўлмаган асосларидир. Унинг тузилиши жиҳатдан 
бўлакларга ажратилишини тилга оид бўлмаган мезонлар билан ҳам, қонунга 
ҳавола қилиш, анкета маълумотлари ёки айбловни ифода қилишни ҳисобга 
олган ҳолда ҳам бериш мумкин. Маълумотларни етказиш усулларига 
процессуал ҳужжатларнинг тил хусусиятлари киради. Бу мезонларнинг 
барчасини ҳисобга олган ҳолда, процессуал ҳужжатларнинг услубий моделини 
– муайян тил материалидан матн тузиш чизмасини яратиш мумкин. Ҳар бир 
услубий моделда фойдаланилган у ёки бу тил воситалари экстралингвистик 
омиллар билан, биринчи навбатда, намунавий мазмун билан белгилаб 
қўйилади. 
Процессуал ҳужжатларга – қарорлар, ажримлар, айблов хулосалари, 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish