Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Синонимларнинг нутқда қўлланилиши



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

 Синонимларнинг нутқда қўлланилиши 
Умумий маънолари бир хил бўлиб, қўшимча маъно нозикликлари, ҳиссий 
бўёқдорлиги, услуб хусусиятлари билан фарқланувчи сўзлар синонимлар 
дейилади. Синонимларнинг мавжудлиги тилнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. 
Синонимлар сўз маъносидаги белги даража кўлами, ҳиссийлиги, нутқнинг 
маълум бирор тури учун хосланганлиги билан ажралиб туради. 
Синонимлардаги бу хусусият фикрни бутун нозиклиги билан ифодалай олиш 
имкониятини яратади.
Масалан: юз, бет, чеҳра, жамол, афт, башара, турқ, ёноқ, рухсор, ораз 
синонимик қаторидаги ҳар бир сўз ўз услубий нозикликларига эга. Чеҳра, 
жамол, ёноқ, ораз, рухсор сўзлари маънодаги ижобийлик даражасини 
ифодаласа, афт, башара, турқ сўзлари эса салбий бўёқдорлиги билан ажралиб 
туради. 
Бундан ташқари, синонимлар кенг ёки тор доирада қўлланиши билан ҳам 
бир-биридан фарқ қилади. Яъни, ёлғиз ва танҳо синонимларидан ёлғиз кенг 
доирада қўлланилса, танҳо тор доирада, китобий нутқдагина ишлатилади. 
Шунингдек, шахс сўзи, асосан, расмий услуб учун хос бўлса, инсон сўзи бадиий 
услуб учун хос ҳисобланади. Чунки шахс сўзида унинг бошқа синонимлари 
(киши, одам, башар)га нисбатан расмийлик маъноси бўртиб туради. 
Синонимларнинг яна бир хусусияти шундаки, баъзан бир синонимик қатордаги 
сўзларнинг бири бирикиб келган сўзга иккинчиси мутлақо бирикиб кела 
олмайди. Масалан, вазифа ва бурч сўзлари синонимлар бўлса-да, лекин бурч 
сўзи ўрнида ҳар доим ҳам вазифа сўзини қўллаб бўлмайди. Чунки вазифа 
сўзига нисбатан бурч сўзида муҳим, масъулият маънолари кучлидир. Яъни 
фуқораларнинг бурчлари бирикмасида фуқароларнинг вазифалари бирикмасига 
нисбатан расмийлик бўёғи юқоридир. 
Шунинг учун ҳам синонимларни қайси сўз билан бирикиб маданий нутқ 
меъёрларига мос маъно ифодалай олишини ҳисобга олган ҳолда, мантиқан 
танлаб ишлатиш нутқнинг услубан равон бўлишини таъминловчи муҳим восита 
ва нутқий маданийликнинг талаби ҳисобланади. Услублараро лисоний чегарани 
билмаслик ҳам хатоларни юзага келтиради. Масалан, қамалсин ва озодликдан 


55 
маҳрум этилсин каби сўз ва терминлар синонимлар ҳисобланади. Уларнинг 
умумий маъноси битта. Лекин маъно ифодалаши жиҳатдан улар кескин 
фарқланади. Қамалсин сўзи умумистеъмолдаги оддий бетараф маъноли сўз 
бўлса, озодликдан маҳрум этилсин термини расмий услуб учун хосланган 
бирикмали терминдир. 
Синонимларнинг нутқий вазифаси чексиз. Синонимларнинг нутқда 
бажарадиган вазифаларидан бири нутқнинг эстетик таъсирчанлигини, 
нафосатни таъминлашдир. Нутқнинг эстетик таъсирчанлигини таъминлаш, 
аввало, сўз қўллаш маҳорати натижасида юзага келади. Бинобарин, нутқнинг 
гўзаллиги жумлаларни ихчам, мазмунли, оммабоп, грамматик жиҳатдан адабий 
тил меъёрларига мос ҳолда тузишдан бошлаб, унда қўлланаётган сўзларнинг 
мантиқан бирикиб кела олиши, тугал бир маънони ифодалашга бекаму кўст 
хизмат қилишигача бўлган мураккаб жараённи ўз ичига олади. Нутқ 
эстетикаси фикр ифодалаш жараёнидаги ҳар бир ҳолатни ҳисобга олишни, 
фикрни аниқ ифодалаш учун хизмат қиладиган сўзларни топиб қўллашни талаб 
этади. 
Фикрни аниқ ифодалаш имконияти эса тилдаги бошқа сўзларга нисбатан 
синонимларда кучли. Синонимларнинг услубий хусусиятларини ўзаро 
фарқлаган ҳолда нутқда улардан ўринли фойдаланиш ҳам нутқнинг эстетик 
таъсирчанлигини таъминловчи омиллардан бири ҳисобланади. Чунки ҳар бир 
нутқ тури (бадиий, расмий, илмий) тилнинг мавжуд лексик воситаларидан 
маълум бир қисмини шу нутқда қўлланиши учун мослашишига олиб келади.
Бу эса синонимларнинг нутқлараро таснифланиши учун замин яратиб 
беради. Агар тилдаги ҳамма сўзлар бир маънони ифодаловчи битта сўзлардан 
иборат бўлганда эди, ҳар бир нутқ турининг ўзига хос бўёқдорлиги, 
жозибадорлиги ҳам бўлмасди. Тил оддий фикр ифодалашдан иборат бўлиб 
қолган бўларди. Тилнинг эстетик вазифаси чегараланарди. Шу маънода 
синонимлар тил ва нутқ учун катта имкониятлар яратувчи лексик воситалар 
бўлиб, уларнинг услубийлик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда нутқда ўринли 
қўллаш нутқнинг эстетик жозибадорлигини оширувчи асосий омиллардан 
биридир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish