50
тасвирий ифодалар предмет, воқеа-ҳодисаларнинг ўз номи орқали юзага
чиқмаган муҳим хусусиятини тасвирлаб, бўрттириб, изоҳлаб ва тўлдириб
кўрсатишда нутқий восита ҳисобланади.
Ҳар қандай маърифатли одам ўз фаолиятида тасвирий ифодалардан
ўринли ва унумли фойдаланса, унинг оғзаки ва ёзма нуқти безанади, таъсирчан
бўлади. Ваҳоланки, тасвирий ифодалар нутқий восита сифатида оғзаки
нутқимизга ҳам, ёзма нутқимизга ҳам чирой бахш этади. Қолаверса,
парафразалар тилимиз бойлиги, маъно имкониятларининг нақадар кенглигини
кўрсатувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Тилда сўз маъноларининг ўзгариши тасодифий бўлмай, балки жамият
тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ қонуний ҳодисадир. Жамият тараққиёти
натижасида вужудга келган янги предмет ёки ижтимоий ҳаётда вужудга
келаётган тушунчалар ҳар доим ҳам янги сўзлар орқалигина ифодаланмай,
балки предметнинг маълум белги-хусусиятларини, ўзига хос томонларини очиб
берувчи сўзнинг маънолари орқали ҳам тасвирланади. Шунга кўра, сўз
маънолари кўчади. Сўз маъноларининг кўчган ҳолда қўлланилиши тилнинг
луғат бойлигини оширувчи омиллардан ҳисобланади.
Бундан ташқари, сўзларни кўчма маънода қўллаш нутқ равонлиги, ифода
мазмундорлигини таъминловчи, образлилик яратишга хизмат қилувчи муҳим
восита сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Тилда сўз маънолари
метафора, метонимия, синекдоха ва вазифадошлик
йўллари (усуллари) орқали кўчади. Бу усуллар тилшуносликда янги сўз ҳосил
қилувчи
воситалар
тарзида
қайд
этилади.
Тасвирий
ифодалар
(парафразалар)нинг ҳосил бўлишида ҳам ушбу усуллар алоҳида рол ўйнайди.
Масалан:
оқ олтин -пахта, қора олтин-нефть ёки дала маликаси маккажўхори
(метафора усулида);
ўзбек романчилик мактабининг асосчиси, ўзбек адабий
тилининг асосчиси, ғазал мулкининг султони (метонимия),
чарм қўлқоп эгаси,
жамиятнинг яраси (синекдоха) кабиларда муайян предметга хос белгининг
номи бошқа предметдаги белгига
ном сифатида кўчирилган. Шу асосда
тасвирий ифодалар тизими бойиб бораверади.
Ҳар қандай номни бошқа ном билан алмаштириш парафраза
бўлавермайди. Алмаштирилган ном билан тасвирий ифода (парафраза)
ўртасида мазмуний жиҳатдан қандайдир боғлиқлик, алоқадорлик, яқинлик
бўлиши керак. Шу билан бирга, номи алмаштирилаётган нарсанинг муҳим
аҳамиятли томони, хусусияти тўғрисида тингловчида аниқ тасаввур ҳосил
бўлиши лозим. Ана шундагина у ҳақиқий парафраза бўла олади. Масалан,
ҳуқуқ
посбонлари, пайғамбар ёши, юртбоши, мўйқалам соҳиблари, мустақиллигимиз
меъмори.
Do'stlaringiz bilan baham: