Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

Илмий услуб 


48 
Илмий услубда фан ва техниканинг турли тармоқларига оид илмий 
асарлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари ёзилади. Бу услуб аниқ, далилий 
маълумотлар асосида чиқарилган илмий хулосалар (қоидалар, таърифлар)га бой 
бўлиши билан бошқа услублардан фарқланади. Илмий услуб ҳам адабий 
тилнинг кўриниши бўлиб, бир қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам эга: 
монологик белгилари билан бошқа услублардан ажралиб туради; образли 
тасвирлар билан эмас, балки аниқ маълумотларнинг холис, умумлашган 
хусусиятларини таърифлаш, тушунчаларга мувофиқ келадиган терминлар 
билан иш кўради. Китобхоннинг ҳис-туйғусига эмас, онгига таъсир этади. 
Илмий услубда ҳар бир фаннинг ўзига хос терминларидан 
фойдаланилади. Масалан, жиноят, жазо, афв, ҳукм, озодликдан маҳрум этиш, 
давлат тили, давлат чегараси, унитар давлат, тергов, алиби, кодекс 
юриспруденция тармоқларида; жамият, онг, тафаккур, мушоҳада фалсафада 
ва ҳ.к. Илмий услубда сўзлар асосан ўз маъносида қўлланади, қоида ёки 
таърифнинг мазмунини очишга хизмат қиладиган ажратилган бўлаклар, кириш 
сўз ва бирикмалар, шунингдек, қўшма гаплардан кўпроқ фойдаланилади. 
Илмий услубда қўшма гаплардан шу сабабли, шундай бўлса, бундай 
вақтда, шунга қарамасдан каби воситалар ёрдамида боғланувчи эргаш гапли 
қўшма гаплар кўпроқ ишлатилади. Чунки бундай гаплар сабаб ва натижа ҳамда 
бошқа муносабатларни аниқ ифодалай олади. Боғловчисиз қўшма гаплар бу 
услубда камроқ ишлатилади. 
Илмий матн қурилишининг мантиқий изчил бўлиши унда бошланмалар, 
гап қисмларини боғлаш учун шундай қилиб, шу сабабли, бундан кейин, 
кўринадики, шунга кўра, шу билан бирга, айтилганларга кўра каби сўз ва сўз 
бирикмалари қўлланилади. Кўп қўлланиладиган биринчидан, бир томондан, 
иккинчи томондан, хуллас, демак шаклидаги кириш сўз ва бирикмалар ҳам 
юқоридаги мақсадларга хизмат қилади. 
Илмий услубда фикрнинг аниқ бир шахс томондан баён қилинаётгани 
сезилмайди. Унда кўпроқ феълнинг мажҳул нисбатидан фойдаланилади: 
далиллар келтирилган, тажриба ўтказилади, фойдаланилади. Юқорида кўриб 
ўтилган хусусиятлар илмий услубнинг лисоний белгиларидир. Бу белгилар 
мазкур услубнинг бошқа услублардан фарқини кўрсатувчи асосий хусусиятлар 
ҳисобланади. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish