Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Расмий услуб ва унинг юрист фаолиятидаги ўрни



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

Расмий услуб ва унинг юрист фаолиятидаги ўрни 
 
Расмий услуб тилнинг бошқа услубларидан ўзига хослиги билан ажралиб 
туради ва вазифаси жиҳатдан юридик, дипломатик ва маъмурий фаолиятга 
хизмат қиладиган нутқ кўринишидир. Бу услуб, асосан, ҳужжатлилик белгиси 
билан бошқа функционал услубларга нисбатан тарихийдир. Расмий услубнинг 
дастлабки кўринишлари энг қадимги даврларга бориб тақалади.
Қадимги ҳоқонликлар, давлатлар ва хонликларнинг қонунлари, амр ва 
фармонлари, ёрлиқлари, ҳар хил арзномалар, расмий хатлар, вақфномалар, 
васиқалар ва бошқа турли хил ҳужжатлар; ҳокимликлар, бекликлар ва туманлар 
ўртасидаги ўзаро ҳар хил ёзишмалар расмий услубнинг анча илгари пайдо 
бўлганлигидан далолат беради. Ўша даврлардаги ҳужжатлар тилида фаол 
қўлланган ҳоқон, будун, тузукот, ҳировул, чоповул, доруға, қушбеги, қози, 
қозикалон, қозихона, аълам, мунший, мирзо, девонбеги, амир, хон, вазир каби 


43 
давлатчилик ва ҳуқуққа оид лексик бирликлар (терминлар) иштирок этган 
матнлар, дастхатлар ўз даври ёзма нутқининг дастлабки намуналаридир. 
Бу услубнинг ижтимоий вазифаси ҳозирги кунда ҳам жуда кенг бўлиб, 
барча расмий ҳужжатлар мана шу услубда ёзилади. 
Жумладан, бу услубда қонунлар, қарорлар, фармонлар, буйруқлар, 
резолюциялар, турли дипломатик битимлар, шартномалар, декларациялар, 
конвенциялар, махсус расмий ахборотлар, хуллас, турли мавзудаги аризалар, 
таржимаи ҳол, тавсифнома, тилхат, турли хил баённомалар етакчи ўрин 
тутади. 
Расмий услуб, асосан, ёзма; баъзан оғзаки шаклда воқе бўлади. Бу 
услубнинг асосий хусусиятлари: 
1. Аниқлик. Одатда, бундай ҳужжатлар тилида ҳеч қандай ноаниқлик, 
ғализлик, ортиқча изоҳталаб ўринлар бўлмайди. Фикр, мазмун содда, лўнда, 
тушунарли ифодаланади: 
Молия йилида солиқ солинадиган даромадга (фойдага) эга бўлган юридик 
шахслар даромад (фойда) солиғи тўловчилар ҳисобланади. 
Юридик шахслар даромад (фойда) солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-
китобларни мустақил равишда амалга оширадилар. Айрим тармоқлар юридик 
шахсларнинг бирлашмалари бюджет билан ҳисоб-китобларни Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан марказлаштирилган 
тартибда амалга оширишлари мумкин. (Ўзбекистон Республикасининг Солиқ 
кодекси, 13-модда). 
2. Қолип. Фикр тайёр ҳолдаги нутқий штамплар−қолиплашган 
бирикмалар ёрдамида баён этилади. Масалан: Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят Кодекси ...моддасининг биринчи қисмига мувофиқ..., Фуқаролик 
Кодексининг ...моддаси бўйича жавобгарликка тортилади; ...орден билан 
мукофотланади, ...”Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон – 
“Олтин Юлдуз” медали топширилсин; ...расмий визит билан ташриф буюрди, 
...озодликдан маҳрум этилди, ...амнистия эълон қилинсин каби қолиплашган 
ифодалар расмий услубга хослиги билан ажралиб туради. Расмий услубга хос 
бўлган бундай қолиплашган нутқий ифодаларнинг қўлланилиши ижобий 
ҳолдир. Чунки расмий услубни маълум бир оборотлар асосида шакллантириш 
ва такомиллаштириш ҳуқуққа оид, дипломатияга оид тушунчаларнинг тез ва 
енгил тушунилишига, фуқаролар томонидан осон ўзлаштирилишига ёрдам 
беради, уларнинг онгига қонун ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун ва 
моҳиятини тез етиб боришига кўмаклашади. Шу сабабдан расмий услуб ёки 
қонунлар тилини маълум бир оборотлар(қурилмалар) асосида қолиплаштириш 
зарур.Ҳуқуқий меъёрларни ифодалашда мумкин қадар шундай тайёр ҳолдаги 
қолиплашган ифодалардан фойдаланиш лозим. Лекин бундай қолиплашган 
ифодаларни адабий тил ва унинг таркибий қисми бўлган юридик тил 
меъёрларига мувофиқ қисқа ва аниқ тарзда тузиш керакки, оддий фуқаро ҳам 
тез ўзлаштириб олишга эришсин. Айниқса, қонунлар ва уларнинг моддаларини 
тайёрлашда бундай бирикмаларни қўллаш тартибини қатъийлаштириш зарур. 
Расмий услубга хос ҳужжатларни хусусиятларига кўра қуйидагича 
таснифлаш мумкин: 


44 
Юридик муносабатлар доирасидаги ҳужжатлар: қонун, кодекс, ҳукм, 
фармон, фармойиш, қарор, низом ва б. 
Маъмурий-идоравий 
доирадаги 
ҳужжатлар: 
буйруқлар, 
ариза, 
тавсифнома, таржимаи ҳол, маълумотнома, тилхат ва б. 
Дипломатик муносабатларга оид ҳужжатлар: битим, баёнот, нота, 
коммюнике, меморандум, конвенция, декларация ва б. 
Бу ҳужжатларнинг барчаси ўзига хос лисоний хусусиятларга эга бўлса-да, 
мазкур ҳужжатларда тил икки хил вазифани бажаради. 1) информатив (ахборот 
бериш); 2) волюнтатив (буюриш). Жумладан, маълумотнома расмий гувоҳлик 
белгисига эга бўлади ва унда хабар бериш вазифаси амалга ошади. Буйруқ, 
қарор ва фармонда буюриш вазифаси амал қилади. Баённомаларда эса буюриш 
(зиммасига юклансин, бажарилсин, тасдиқлансин...) маъносидан ташқари, 
ахборот бериш (эшитилди, тингланди, муҳокама этилди) вазифаси ҳам ўз 
инъикосини топади. Ариза илтимос, шикоят маъноларини билдиради. 
Расмий услуб диалектизмлардан, жаргонлардан, кичрайтириш-эркалаш 
қўшимчаларини олган сўзлардан, жонли сўзлашув нутқи элементларидан холи 
бўлади. Тасвирий воситалар, образли сўзлар бу услубда қўлланилмайди. Сўроқ, 
ундов, модал сўзлар ниҳоятда кам қўлланилади. 
Расмий услубда ҳар доим расмийлик маъноси устун туради. Тилдаги 
расмий услуб учун хос бўлган сўзлар ва қолиплашган барқарор иборалар, 
қатъий одат тусига кириб қолган шакллар ҳужжатлар тилига хос лексик-
граммматик хусусиятлар ҳисобланади. Масалан, муҳокама қилинди, қарорига 
мувофиқ, маълумот учун қабул қилинсин, рухсат беришингизни сўрайман, 
ишонч билдираман, тадбирлар ишлаб чиқилсин, зиммасига юклансин каби. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish