Т.уй-жойдан кўчириш ҳақида М.га нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган. М.эса қарши даъво такдим этиб, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра Т.нинг даъвоси рад этилиб, М.нинг қарши даъвоси қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарори чиқарилган. Т.нинг уй-жойдан кўчириш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган.О лий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 3 май куни апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборди. Судлов ҳайъати ўз ажримини апелляция инстанцияси суди ажримининг хулоса қисмида М. нинг қарши даъвоси ҳал қилинмасдан қолиб кетганлги билан асослайди.
Савол: Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими асослими?Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги қарори ушбу масала юзасидан қандай тушунтиришлар беради?
А. ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи ундириш ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Судда ишнинг кўрилиши давомида даъвогар А. ўзига етказилган маънавий зарарни асословчи далиллар келтириб, тегишли тушунтиришлар берган бўлсада, лекин бу хусусда суднинг ҳал қилув қарорида ҳеч нарса кўрсатилмаган.
Савол: Суд томонидан камчиликларга йўл қўйилганми? Ушбу масала қандай ҳал бўлиши лозим?
Адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар
1.Асфандияров С. Правовая охрана объектов промышленной собственности в Республике Узбекистан.// Ж.Давлат ва ҳуқуқ. 2003. №1.-Б 22-27.
2. Асьянов Ш.М. Лизинг-особые вид договора имущественногонайма. / Монография/.-Т.: Эволюция и договорного права. 1997. -190б.
3. Ашурова Н. Вояга етмаганларнинг мерос ҳуқуқи./Фуқаролик процессуал қонунчилиги ва суд ислоҳатлари мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари тўпламида.–Т.: ТДЮИ.2005.Б. 122-127
4. Баратов М. Васият бўйича ворислик муносабатларида давлатнинг иштироки. //Давлат ва ҳуқуқ. 2005. №6. –Б. 11-13.
5. Баратов М. Давлат - фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида. /Монография/. –Т.: ТДЮИ. 2006. -111 б.
6. Баратов М. Давлат маблағлари ҳисобига яратилган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий тартибга солиниши. //Тошкент Ислом университети илмий-тахлилий ахбороти. 2006. №3. -46-50 б.
7. Баратов М. Давлат шахсий-номулкий ҳуқуқлар субъекти бўлаоладими //Фалсафа ва ҳуқуқ. 2006.Махсус сон -51-52 б.
8.Баратов М. Давлатга нисбатан фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш муаммолари.//Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси. 2005. №3. –Б. 29-32.
9. Баратов М. Корхонани сотиш шартномаси .//ТДЮИ Ахборотномаси. 2006. №3. -28-31б.
10. Баратов М. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси.//ТДЮИ ААхборотномаси. 2006. №1. –Б. 30-32.
11. Баратов М. Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида фуқаролик қонунчилигининг тараққиёти.//ТДЮИ Ахборотномаси. 2006. №4. -69-71 б.
12. Shoraxmetov Sh.Sh. O’zbekiston Respublikasining fuqarolik protsessual huquqi.- Toshkent, Adolat, 2007.
13. Мамасиддиков М.М. Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик. Умумий қисм.- Тошкент, ТДЮИ, 2010.
14. Xabibullayev D.Yu. Fuqarolik protsessual huquqi (savollar va javoblar). – Toshkent, TDYU,2018.
Do'stlaringiz bilan baham: |