1) Тошкент ҳалқа йўли реконструкция ва жорий таъмирланиши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг “Лок” бўёқ заводи масъулияти чекланган жамиятини тугатиш тўғрисида қарори қабул қилинади ва қарор билан янги юридик шахс ташкил қилиш учун шаҳар чеккасидан ер участкаси ажратишга рози бўлади.
Ушбу қарордан “Лок” бўёқ заводи масъулияти чекланган жамияти директори “ҳеч бўлмаса ер участкасини олаяпмиз-ку” деган ўй билан рози бўлиб, фаолиятини тугатиш ҳаракатларини бошлаб юборди. Бундан хабардор бўлган жамиятнинг ҳар бири 35%дан улушнинг эгаси бўлган таъсисчилари фуқаро Алимов ва Каримовлар директорни ҳаракатларини ноқонуний деб баҳолади ва судга ҳоким қарорини бекор қилишни сўраб мурожаат қилди.
Газетада заводни тугатиш ҳақида эълон берилди ва унда кредиторлар ушбу эълон берилгандан эътиборан икки ой ичида ўзларининг талабларини қўйиши мумкинлиги эълон қилинади. Ушбу муддат тугагандан сўнг тугатиш комиссияси кредиторлар томонидан қўйилган барча талабларни ижро қилади ва 270 000 сўм пул маблағи ҳисобда қолиб кетади.
Савол: Муҳокама қилинг.
Шифохона тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи завод - “Medical servis” МЧЖ билан флюрографик аппарат сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномасини тузди. Флюрографик аппарат ўз вақтида сотиб олувчига топширилди. Бироқ, белгиланган ҳақ шифохона томонидан ўз вақтида сотувчининг ҳавобварағига ўтказиб берилмади. Пулни тўлаш ҳақидаги заводнинг талабига нисбатан эса, шифохона ҳозирча пул маблағлари мавжуд эмаслигини, шифохона умумий йиғилиши қарори қабул қилиниб, тегишли маблағлар олингандан сўнг, ҳақ тўлаб бериши мумкинлигини таъкидлади. “Medical servis” МЧЖ аппарат стационар бинога ўрнатилиб, ундан беморларни даволашда фойдаланилганлиги аниқлади. Шундан сўнг, у шифохонадан қарздорликни ва неустойкани ундириш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилди.
Савол: Шифохонани қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил қилиниши, шартнома бўйича ҳақни тўлаш масаласини муҳокама қилинг.
2) Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъвогар А. жавобгар В.га нисбатан қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили сифатида отаси Б. “Ёшлик” МФЙ раиси томонидан берилган ишончнома орқали қатнашди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилди. Шундан сўнг жавобгар судда қатнашган даъвогарнинг вакили ваколатсиз эканлигини маълум қилиб, суд қарори устидан шикоят берди.
Савол:
1. Судда кимлар вакил бўлиши мумкин.
2. Қандай ишончномалар МФЙ раиси томонидан тасдиқланиши мумкин.
3. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
3) А.Содиқов ва Б.Олимов ўртасида ёзма шаклда 2010 йил 4 майда тузилган қарз шартномасига асосан А.Содиқов Б.Олимовга 2012 йил 31 декабрга қадар қайтариб бериш шарти билан 5 000 000 сўм қарз олди. А.Содиқов 2012 йил 18 октябрда қарзни қайтариб беришни талаб қилганида, Б.Олимов бироз кутиб туришни илтимос қилди.
2012 йил ноябр ойида А.Содиқов чет элга ишлаш учун кетди ва у ердан 2013 йил 5 ноябрда қайтиб келди. А.Содиқов қайтиб келгач, Б.Олимовдан қарзни қайтаришни сўраганда, даъво муддати ўтганлигини, шу сабабли, пулни қайтармаслигини, фуқаролик қонунчилигига мувофиқ уч йиллик умумий даъво муддати ўтгач, олган қарз суммасини қайтармасликка ҳаққи борлигини айтди.
А.Содиқов қарз шартномаси шартларини лозим даражада бажармаганлик ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун ўртача банк фоизи ставкаси миқдорида ҳақ тўлашни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилди.
Суд ишни кўриш жараёнида ўзининг ташаббуси билан даъво муддатини қўллашни лозим деб топиди ва даъво аризасини қаноатлантирди.