476-модда. Энергия таъминоти шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш Энергия беришдаги узилишларга, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклашга тарафлар келишувига мувофиқ йўл қўйилади, абонентга қарашли энергетика қурилмаларининг қониқарсиз аҳволи авария хавфини келтириб чиқариши мумкинлиги ёки фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид туғдираётгани давлат энергетика назорати органи томонидан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно. Энергия билан таъминловчи ташкилот абонентни энергия беришдаги узилишлар, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклаш тўғрисида огоҳлантириши лозим.
Абонент билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ унга дарҳол хабар берган ҳолда энергия беришни вақтинча узиб қўйиш, тўхтатиш ёки чеклашга энергия билан таъминловчи ташкилот тизимида авариянинг олдини олиш ёки уни тугатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарур бўлган ҳолларда йўл қўйилади.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда у энергия билан таъминловчи ташкилотга маълум қилиш ва фойдаланилган энергия ҳақини тўлиқ тўлаш шарти билан шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда абонент ўзи фойдаланган энергия ҳақини тўламагани туфайли энергия билан таъминловчи ташкилот шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқига эга, бунда у шартномани бажаришдан бош тортишдан камида бир ой олдин абонентни бу ҳақда огоҳлантириши лозим.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ юридик шахс абонент бўлган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ушбу Кодекснинг 455-моддасида назарда тутилган асосларга кўра шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга ҳақли, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
55.Корхонани сотишда кредиторларнинг ҳуқуқларини қонуний асосларда тушунтириб беринг. 492-модда. Корхонани сотишда кредиторларнинг ҳуқуқлари Сотиладиган корхона таркибига киритилган мажбуриятлар бўйича кредиторлар корхона сотиб олувчига топширилгунга қадар сотувчи томонидан унинг сотилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинишлари лозим.
Қарзнинг бошқа шахсга ўтказилишига розилигини сотувчига ёзма равишда билдирмаган кредитор корхона сотилиши тўғрисида билдириш хати олган кундан бошлаб уч ой мобайнида ё мажбуриятни бажаришни тўхтатишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва сотувчи томонидан зарар қопланишини, ё бўлмаса корхонани сотиш шартномасини бутунлай ёхуд унинг тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Корхонанинг сотилиши тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда хабардор қилинмаган кредитор сотувчи корхонани сотиб олувчига топширгани тўғрисида хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил мобайнида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларни қондириш ҳақида даъво қўзғатиши мумкин.
Корхона сотиб олувчига топширилганидан сўнг сотувчи ва сотиб олувчи топширилган корхона таркибига киритилган, сотиб олувчига кредиторнинг розилигисиз ўтказилган қарзлар бўйича солидар жавобгар бўладилар.
56.Фуқаролар ва юридик шахсларнинг шартнома тузишда эркинлиги ва шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги муҳим тамойил ҳисобланади. Бироқ, айрим ҳолларда мажбурий шартнома тузилади (масалан, оммавий шартномалар) ва ушбу тамойилга зид келади. Муҳокама қилинг.