Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми



Download 344,68 Kb.
bet55/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

354-модда. Шартнома тузиш эркинлиги
Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
358-модда. Оммавий шартнома
Ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади. Бундай ташкилот оммавий шартнома тузишда бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
714-модда. Умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш
Тижорат ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ташиш, агар қонун ҳужжатларидан ёки ушбу ташкилотга берилган рухсатномадан (лицензиядан) унинг ҳар қандай фуқаро ёки юридик шахс мурожаатига мувофиқ йўловчи, багаж ва (ёки) юк ташиши шартлиги англашилса, умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш деб эътироф этилади.
Умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш шартномаси оммавий шартномадир.
759-модда. Банк омонати шартномаси
Банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Банк омонати шартномаси омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Фуқаро омонатчи бўлган банк омонати шартномаси оммавий шартнома деб ҳисобланади.
902-модда. Умумий фойдаланишдаги товар омбори
Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ товар омбори товарларни сақлаш учун чегараланган доирадаги шахслардан қабул қилиши мумкин бўлган омборлар жумласига киритилган бўлмаса, у умумий фойдаланишдаги омбор деб ҳисобланади.
Умумий фойдаланишдаги товар омбори томонидан тузиладиган омборда омонат сақлаш шартномаси оммавий шартнома деб ҳисобланади.



Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish