49.Контрактация шартномаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчининг мажбуриятлари ҳақида тушунтириш беринг. 65-модда. Контрактация шартномаси Контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
466-модда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчининг мажбуриятлари Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли
50.Айирбошлаш шартномаси тушунчаси ва унда тарафларнинг мажбурияти ҳақида тушунтириш беринг. 497-модда. Айирбошлаш шартномаси Айирбошлаш шартномасига мувофиқ ҳар бир тараф бошқа тарафга бир товарни бошқа товарга алмаштириш йўли билан мулк қилиб топшириш мажбуриятини олади.
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади, башарти бу ушбу боб қоидаларига ва айирбошлаш моҳиятига зид келмаса. Бунда ҳар қайси тараф алмаштириш йўли билан топшириш мажбуриятини олган товарни сотувчи ва қабул қилиш мажбуриятини олган товарни сотиб олувчи ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини айирбошлаш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
ФКнинг 497–501-моддалари ва айирбошлаш моҳиятига зид келадиган
олди-сотди шартномасининг қоидалари, айирбошлаш шартномасига
қўлланилмайди, чунки бу шартномага кўра бир товар ўрнига айнан бошқа
товар топширилади, аммо пул суммаси эмас;
айирбошлаш шартномасига товарнинг ассортименти, миқдори ва
сифати тўғрисидаги нормалар қўлланилиши мумкин;
бир томон фақат сотувчи иккинчиси эса фақат сотиб олувчи бўладиган
олди-сотди шартномасидан фарқли ўлароқ, айирбошлаш шартномасида
бир тараф ҳам сотувчи (товарни топшириш мажбуриятини олганида)
ҳам сотиб олувчи (товарни қабул қилиш мажбуриятини олганида)
ҳисобланади.
Шу боис тараф бир вақтнинг ўзида ФК 30-бобининг ҳам сотувчи
(товарни топширганида) ҳам сотиб олувчи (товарни қабул қилганида)
тўғрисидаги нормаларини қўллаши керак. Тадбиркорлар (юридик шахслар ва фуқаролар) учун бу муҳим аҳамиятга эга, чунки бир шахснинг
ўзида иккала тараф ҳам мужассамлашади, солиқларни тўлашда махсус
қоидаларни ҳисобга олишни талаб қилади.
4. Унитар корхона ёки муассаса айирбошлаш шартномаси бўйича
вужудга келган мол-мулк корхона ёки муассасанинг хўжалик юритишига
ёки оператив бошқаришига ўтади.