35.Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномаларни таърифланг?
355-модда. Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномалар
Шартнома бўйича тараф ўз бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома бўлади.
Шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани бериш мажбуриятини олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома ҳисобланади.
Агар қонунчиликдан, шартноманинг мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол англашилмаса, шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома ҳисобланади.
Шартномалар ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган шартномаларга
бўлинади. Ҳақ бараварига тузиладиган шартномалар бир тараф топширган
мулки, қилган хизмати эвазига пул ёки мулк билан ҳақ олади. Масалан,
бир тараф вақгинчалик фойдаланиш учун мулкни ижарага олувчи ундан
фойдалангани учун ижара ҳақи тўлашга мажбур бўлади. Бундай ҳақ
бараварига тузиладиган шартномаларга олди-сотди, маҳсулот етказиб
бериш, айирбошлаш, пудрат ва бошқа кўплаб шартномаларни мисол
қилиб кўрсатиш мумкин. Агар қонун ҳужжатларидан бошқача. қоида
келиб чиқмаса, шаргноманинг мазмуни моҳиятидан ўзгача ҳол
англашилмаса, шартнома ҳақ эвазига зузилган шартнома деб ҳисобланади.
Гекинга тузиладиган шартномада ‘ эса бир тараф бошқа бир тараф
фойдасига ҳақ олмай, бирон-бир мулкни топшириш, бирон ишни
бажариши мумкин. Масалан, ҳадя шартномаси бўйича мулк эгаси ўз
мулкини бошқа бир шахсга текинга беради. Текин фойдаланиш, фоизеиз
қарз шартномалари ҳам бепул тузиладиган гаартномаларга киради.
36.Оммавий шартнома деганда нимани тушунасиз?
358-модда. Оммавий шартнома
Ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади. Бундай ташкилот оммавий шартнома тузишда бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Товарлар, ишлар ва хизматларнинг баҳоси, шунингдек оммавий шартноманинг бошқа шартлари ҳамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб белгиланади, қонунчиликда истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар берилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериш, хизматлар кўрсатиш, унинг учун тегишли ишларни бажариш имконияти бўла туриб оммавий шартнома тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди.
Ташкилот оммавий шартнома тузишдан асоссиз бош тортганида ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати оммавий шартномаларни тузиш ва бажаришда тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар (намунавий шартномалар, қоидалар ва ҳ.к.) чиқариши мумкин.
Оммавий шартноманинг ушбу модда иккинчи ва бешинчи қисмлари билан белгилаб қўйилган талабларга мос келмайдиган шартлари ҳақиқий эмас.
Товарлар, ишлар, хизматларниш бахоси, шунингдек, оммавий
шартноманинг бошка шартлари қамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб
белгиланади. Ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериши,
хизматлар кўрсатиши, унинг учун тегишли ишларини бажариш
имкоиияти бўла туриб оммавий шартнома тузишдан бош гортишига йул
қуйилмайди. Ташкилот оммавий шартнома тузишдан асоссиз бош
тортганида харидор (мижоз) уни суд орқали шартнома тузишга мажбур
қилиш имкониятига (ФК, 358-модда) эга. Маиший пудрат, йўловчи
ташиш, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шарт номалари оммавий
шартномалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |