(44-банд “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 20 декабрдаги баённомаси таҳририда)
45.
Биржа аъзосининг аризасига кўра савдоларда иштирок этишга рухсат биржа
филиаллари ва савдо майдончаларида берилиши мумкин. Биржа савдо залларига
рухсат фақатгина трейдерларга берилиши мумкин.
46.
ТИЖ биржа ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан трейдерлари тестдан
муваффақиятли ўтган биржа аъзоларига шартнома ва тўлов асосида берилади.
(46-банд “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 20 декабрдаги баённомаси таҳририда)
47.
Савдо майдончасида ТИЖни бериш шартлари
савдо майдончаси ва биржа
аъзоси томонидан белгиланади.
(47-банд “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 20 декабрдаги баённомаси таҳририда)
48.
Трейдер ва регистраторнинг логин ва пароли туғрисидаги маълумотлар
маҳфий ахборот ҳисобланади. Трейдер ва регистраторнинг логин ва пароли
тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор қилиш, шу
жумладан трейдер ва
регистраторнинг ўзи томонидан ҳам ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
(
48-банд “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашиинг 2019 йил 26 декабрдаги баённома таҳририда)
49.
Трейдернинг шахсий логин ва пароли фақатгина трейдер билан меҳнат
шартномасини тузган битта биржа аъзоси томонидан фойдаланилиши мумкин.
50.
Трейдернинг логин ва паролидан ушбу трейдерга алоқаси бўлмаган бошқа
биржа аъзолари томонидан фойдаланилиши тақиқланади.
51.
Биржа азоси томонидан трейдерни киритиш биржага ЭРИдан фойдаланган
ҳолда аккредитация электрон модули орқали ариза-анкетани тўлдириб, трейдернинг
паспорт копиясини электрон кўринишда тақдим этади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ёки бошқа лавозимга ўтказилганда, ёки
трейдер мажбуриятларидан воз кечилганда, биржа аъзоси биржага ЭРИдан
фойдаланган ҳолда аккредитация электрон модули орқали
тегишли ариза этиши
лозим.
(51-банд “ЎзРТХБ” АЖ кузатув кенгашининг 2020 йил 27 апрелдаги баённомаси таҳририда)
52.
Биржа аъзосининг аризасига кўра 6 ойдан кўпроқ муддатга БСЭТ га руҳсат
бекор қилинган трейдер такроран тест синовларидан ўтиши лозим.
53.
Биржа аъзоси ва унинг трейдерлари аъзолиги тўхтатилган ва савдолардан
четлаштирилган даврда биржа савдоларига қўйилмайди.
54.
Биржа аъзоси биржа савдосидан четлаштирилгандан сўнг унинг трейдери
биржа Бошқаруви томонидан ўрнатилган тартибда қайтадан
тест синовларидан
ўтади.
55.
Биржа аъзоси бириктирилган савдо майдончасининг фаолияти тўхтатилган
ёки тугатилган ҳолларда биржа аъзоси уни бошқа савдо майдончаси ёки филиалига
ўтказиш ҳақида биржага ариза бериши шарт. Ўтказиш расмийлаштирилганга қадар
биржа аъзоси биржа савдоларига қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: