талабгорга БСЭТ тизимига кириш учун логин ва паролни тақдим этиш орқали
тегишли хабарнома юборилади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштиришга
қарши курашиш мақсадида биржанинг ваколатли ходими биржа аъзоларининг
раҳбарларини, бенефициар мулкдорларини ва аффилинган шахсларини (агар мавжуд
бўлса) идентификациялаши ва уларни Рўйхат билан солиштириши керак.
Биржанинг ваколатли ходими биржа аъзоларининг рахбарлари, бенефициар
мулкдорлари ёки аффилланган шахслари (агар мавжуд бўлса) Рўйхат билан тўлиқ мос
келган тақдирда, бу ҳақида дарҳол махсус ваколатли давлат органига, Монополияга
қарши курашиш қўмитасига ҳамда биржа раҳбарига хабар бериши шарт.
(31-банд “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 9 августдаги баённомаси таҳририда)
32.
Талабгорнинг ҳужжатлари улар тақдим этилган кундан бошлаб 5
иш куни
давомида кўриб чиқилади.
33.
Талабгор томонидан мазкур Қоидаларда кўрсатилган барча зарур
ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, биржа аъзоликка қабул қилиш ҳақидаги аризани
каноатлантиришни рад этади ва бу ҳақда рад қилиш сабабларини кўрсатган ҳолда
аккредитация электрон модули орқали талабгорни хабардор килади.
(33-банд “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 27 апрелдаги баённомаси таҳририда)
34.
Аъзоликка қабул қилиш рад этилган талабгор, рад қилиш учун сабаб бўлган
камчиликларни бартараф этгандан сўнг ҳужжатларни такроран топширишга ҳақли.
35.
Биржанинг ваколатли таркибий тузилмаси биржа аъзоси ҳақидаги барча
зарур маълумотларни, шу жумладан
биржа аъзосининг реквизитлари, унинг
трейдерлари, аъзоликни тўхтатиш ёки тугатиш сабабларини ўз ичига олган биржа
аъзоларининг электрон реестрини юритади.
36.
Аъзоликни тўхтатиш ихтиёрийлик асосида ва мажбурий тартибда амалга
оширилади.
37.
Аъзоликни тўхтатиш биржа аъзосини биржа
савдоларидан четлаштириш
йўли билан ва қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
биржа ва (ёки) савдо иштирокчилари олдида қарздорлик мавжуд бўлганда;
қонун ҳужжатларини ва (ёки) мазкур Қоидаларни бузганда;
биржа комиссияларининг қарорларини бажармаганда амалга оширилади.
38.
Биржа аъзоси ва унинг трейдерларини савдодан четлаштириш учун асос
бўладиган қоида бузилишлари мазкур Қоидалар билан белгиланади.
39.
Биржа аъзосининг аъзолиги тўхтатилган ва аъзоликдан четлаштирилган
даврда ундан аъзолик бадаллари ва бошқа тўловлар ундирилмайди, шунингдек ушбу
биржа аъзосининг трейдерини бошқа биржа аъзосига ўтказишга йўл қўйилмайди.
40.
Аъзолик қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
мазкур биржа аъзоси (юридик шахс) банкрот деб топилганда ёки Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда тугатилганда;
биржа аъзоси сифатида 6 ойдан ортиқ муддат давомида фаолият кўрсатмаганда
(аъзолик тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно);
қонун ҳужжатларини ва/ёки ушбу Қоидаларни такроран бузганлик учун, бир
вақтнинг ўзида қонун ҳужжатлари ва (ёки) ушбу Қоидаларнинг айни бир бўлимида,
моддаларида (бандларида) назарда тутилган иккита ёки ундан ортиқ ҳаракатлар содир
этилган бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида ва (ёки) ушбу Қоидаларда алоҳида
кўрсатилган ҳолларда ва ҳар хил моддалар (бандлар), уларнинг ҳеч бири бўйича
жарима қўлланилмаган тақдирда. Такрорий ҳаракатлар тугалланган ҳаракатлар,
жазоланувчи тайёргарлик ёки ҳуқуқбузарликка уриниш,
шунингдек шерикликда
содир этилган ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади;
мазкур Қоидаларнинг 37-бандида кўрсатилган ҳаракатларни такроран содир
этганда;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа асослар
мавжуд бўлганда.
41.
Аъзоликни тугатиш ҳақидаги қарор биржа Бошқаруви томонидан қабул
қилинади. Агар қонун ва (ёки) ушбу Қоидаларнинг
бузилиши сабабли аъзолик
тўхтатилган бўлса, айбдор юридик шахсларни биржа аъзоси сифатида аккредитация
қилиш ва уларнинг трейдерларини биржанинг бошқа аъзосига ўтказиш 2 йил
муддатга таъқиқланади
Do'stlaringiz bilan baham: