2
Ушбу ўқув-услубий қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2015 йил “2” февралдаги “32” - сонли буйруғи билан маъқулланган “Жаҳон
цивилизациялари тарихи” фанининг ўқув дастури асосида тузилди.
Масъул муҳаррир:
Қурбонова Манзила Боқиевна
БухДУ “Тарих” кафедраси доценти,
тарих фанлари номзоди
Тақризчилар:
Ж.Ш. Ҳайитов
БухДУ “Тарих” кафедраси ўқитувчиси
Ю. А. Шукруллаев
БМТИ “Тарих” кафедраси доценти,
т.ф.н.
ушбу рисола Тарих факультет илмий кенгашининг - сон йиғилишида
кўриб чиқилиб, нашрга тавсия этилган.
3
К И Р И Ш
Цивилизация – энг юксак
тартибдаги маданий муштараклик,
кишиларнинг маънавий - маданий қиёфасининг кенг кўламли даражаси,
тараққиёти десак адашмаймиз. Олимлар ҳисоб китобларига қараганда ер
юзида йигирмадан ортиқроқ цивилизация ва ундан ҳам кўпроқ
субцивилизациялар вужудга келган емирилган ва давом этмоқда. Жумладан,
ғарб, шарқ, ислом, конфуцийлик, япон, провослав-славян, лотин
Америкаси
(мая, инк, ацтек) Африка (Миср, Ғарбий Судан, мономатапа)
цивилизациялари, шунингдек, Европа, Шимолий Америка, Турк, Араб
сингари субстанциялар ҳам мавжуд. Ғарб ва Шарқ
асрлар давомида икки
йирик
суперцивилизация
ҳисобланади.
Цивилизация
–
кишилик
муштараклигининг энг юқори чўққиси экан, бугунги кунда ҳам тил, тарих,
дин, урф-одат сингари умумий мутлақо объектив жиҳатлари билан
цивилизациялар бир-биридан ажралиб туради. аксарият цивилизацияларнинг
йўқ бўлишига, унитилишига маънавий инқироз сабаб бўлишини тарихдан
яхши биламиз. Зеро Президентимиз И. А. Каримов ўзларининг “Юксак
маънавият – енгилмас куч” асарларида бу борада: “Шунинг учун ҳам Шарқ
ёки Ғарб мамлакатлари бўладими, олис Африка ёки Осиё қитъаси бўладими –
жаҳоннинг қайси бурчагида бўлмасин, маънавиятга қарши қандайдир таҳдид
пайдо бўлган бўлса, ўзининг бугунги куни ва эртанги истиқболини ўйлаб
яшайдиган ҳар
бир онгли инсон, ҳар бир халқ ташвишга тушиши табиий,
албатта” – деган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам мстақилик шароитида нафақат ўз
тарихимиз балки, дунё халқлари тарихи, уларнинг цивилизацион
жараёнлардаги иштирокини ўрганар эканмиз, энг аввало ўтмиш
цивилизацияларининг
вужудга келиши, ривожланиши ва инқирози
масалаларига тўхталиб, уларнинг сабаблари ва оқибатлари хусусида тегишли
хулосаларга эга бўлинади.
Жаҳон цивилизациялари тарихини ўрганиш орқали дунё ҳамжамияти
билан яқиндан алоқа боғлаш, ҳамкорлик қилишда бошқа халқларнинг урф –
одат, аньаналарини билишга ва маънавий – маданий ривожланиш
4
даражасини ўрганиш орқали муносабатларни умуминсоний манфаатлар
асосида ўрнатишга хизмат қилади.
Шуни
унитмаслик керакки, турли цивилизацияга мансуб кишилар
жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий жараёнларда, халқларнинг шаклланишида
ўзига хос урф-одат, анъаналарга эга бўлиб,
улар юз йиллар давомида
шаклланади. Бу тушунчалар сиёсий тартиблар, мафкураларга қараганда
бардошли бўлади. Шунинг учун жаҳон цивилизациялари тарихи фанининг
асосий мақсади талабаларга дунё цивилизациялари, уларнинг умуминсоний
асослари, тараққиёт даражаси ва ютуқларидан чуқур билим ва кўникмалар
ҳосил қилиш, уларни ватанпарварлик, умуминсоний ғояларга садоқат руҳида
маданиятли қилиб тарбиялашдан иборат бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз.