5 - Боб. СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИГА ТАЛАБЛАР 5.1. Сифат менежменти тизимининг умумий қоидалари
ISO 9001:2008 стандарти ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг тавсифлари, тури ва ўлчамидан қатъий назар барча турдаги ташкилотларда қўллаш учу мўлжалланган ва умумий бўлиб ҳисобланади. Бироқ бу стандартнинг ҳамма мажбурий талаблари барча ташкилотлар учун таллуқли эмас.
Сифат менежменти тизимининг қабул қилиниши (жорий қилиш учун танлаш) ташкилотнинг стратегик қарори бўлиши лозим. Ташкилотнинг сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишга қуйидагилар таъсир қилади:
унинг бизнес муҳити, ушбу муҳитдаги ўзгаришлар ёки ушбу муҳит билан боғлиқ хавфлар;
унинг ўзгарувчан эҳтиёжлари;
унинг ўзига хос мақсадлари;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот;
унга қўлланилаётган жараёнлар;
унинг катталиги ва ташкилий тузилиши.
Ҳуматлик китобхон Сизга ISO 9001 стандартининг талабларини ва унинг ҳар бир бандидаги талабларни тўлиқ ва кенг қамровли тушунтириш мақсадида ушбу стандартда келтирилган талаблар баёнини тўрт бурчак ичида келитириб, ундан сўнг бу талабларни шарҳлаш ва изоҳлаш йўли билан тушунтирмоқчимиз.
4. Сифат менежменти тизими
4.1 Умумий талаблар
Ташкилот сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиши, ҳужжатлаштириши, жорий қилиши ва ишчи ҳолатда сақлаб туриши, ушбу стандарт талабларига мувофиқ ҳолда унинг натижалилигини доимо яхшилаши керак.
Ташкилот:
а) сифат менежменти тизими учун зарур бўлган жараёнларни ва уларни барча
ташкилотларда қўлланилишини аниқлаши (1.2 б. қ.);
b) ушбу жараёнларнинг кетма-кетлиги ва ўзаро боғланишини аниқлаши;
с) ушбу жараёнларни ҳам амалга оширишда, ҳам бошқаришда натижалилигини таъминлаш учун зарур бўлган мезонлар ва усулларни аниқлаши;
d) ушбу жараёнларни ишлаб туришини сақлаш ва уларни мониторинг қилиш учун зарур бўлган ресурслар ҳамда ахборот билан таъминлаши;
e) ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ўлчаш (қўлланилганда) ва таҳлил қилишни амалга ошириши; ҳамда
f) ушбу жараёнларни режалаштирилган натижаларга эришиши ва доимий яхшиланиши учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириши керак.
Ташкилот мазкур стандарт талабларига мувофиқ ушбу жараёнлар менежментини амалга ошириши керак.
Агар ташкилот маҳсулотга қўйиладиган талабларга мувофиқлигига таъсир этувчи қандайдир жараённи амалга оширишни чет ташкилотларга топширишга қарор қилса, ташкилот бундай жараёнларни бошқарилишини ўзи томонидан таъминлаши керак. Бошқариш тури ва ҳажми сифат менежменти тизими доирасида аниқланиши лозим.
Изоҳлар
1 Юқорида кўрсатилган сифат менежменти тизими учун зарур жараёнлар менежмент, ресурслар ажратиш, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини ва ўлчаш, таҳлил қилиш ҳамда яхшилаш жараёнларини ўз ичига олади.
2 “Аутсорсинг жараёни”, ушбу ташкилотнинг сифат менежменти тизими учун зарур бўлган ва ташкилотнинг хоҳишига кўра чет ташкилот (ташқи томон) томонидан бажариладиган жараённи ифода этади.
3 Аутсорсинг жараёнлари бошқарилишини таъминлаш ташкилотни истеъмолчиларнинг барча талабларга, норматив ва тартибга солувчи талабларга мувофиқлигини таъминлаш бўйича жавобгарликдан озод қилмайди. Аутсорсинг жараёнларига нисбатан қўлланиладиган бошқарув тури ва даражасига қуйидаги омиллар таъсир этиши мумкин:
a) ташкилотнинг талабларга мувофиқ маҳсулотни етказиб беришга қодирлигига аутсорсинг жараёнининг мумкин бўлган таъсири;
b) жараённи бошқариш даражаси;
c) 7.4 қўллаш доирасида зарур бошқарувга эришиш қобилияти.
|
Агар ташкилот сифат менеджменти тизимини (бундан буён – СМТ) яратиш бўйича қарор қабул қилса, унда ISO 9001:2008 да келтирилган талабларга мувофиқ унинг ишлаб чиқилиши режалаштирилиши керак.
Юқорида кўрсатилганга мувофиқ ташкилотда бажариладиган жараёнлар белгиланиши керак.
СМТ га киритиладиган жараёнларни белгилашда тизимни ишлаб чиқувчи – ташкилот қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
сифат менеджменти тизимларига қайси жараёнлар киритилади?
ҳар бир жараённи истеъмолчиси ким (ички ва/ёки ташқи истеъмолчилар)?
бу истеъмолчиларни талаблари қандай?
ҳар бир жараённи кириш ва чиқиш маълумотлари бўлиб нималар ҳисобланади?
жараённи эгаси ким?
қандай жараёнларни бажарилишини таъминлаш учун қўшимча ресурсларни жалб қилиш керак?
Ташкилотда амалга ошириладиган ва сифат менеджменти тизимига киритилган ҳар бир жараён умумлаштирилган кўринишда тақдим қилиниши керак.
Ташкилотда рўй берадиган ҳар бир жараён учун, жараённи зарур натижаси (кириши) ни таъминлаш учун жараённи бошқариш мезон ва усуллари белгиланиши керак.
Ҳар бир жараённи амалга ошириш учун зарур ресурсларга (ходимлар, қурилма, материаллар ва жараённи бажариш усуллари ва х.к.) эҳтиёжларни аниқлаш керак.
Ташкилотдаги жараёнларни ҳар бири назорат остида (жараён мониторинги) амалга оширилиши керак, жараённи чиқиш маълумотларини эса ўлчаш ва уларни бу жараён учун режалаштирилган талабларга мувофиқлигини баҳолаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |