3.6. Тизимли сифатни бошқаришнинг хусусиятлари
Сифат ва сифатга талаблар. Сифат - мураккаб ва динамик тушунчалар тоифасига киради. Сифат объектлари нафақат маҳсулот ёки хизматлар бўлмасдан ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаларидаги барча комплекс тушунчалар бўлиб ҳисобланиб ва уни баҳолаш мумкин (3.8-расм).
Сифатнинг динамик тоифадалигини маҳсулот ва хизматларга талабларни, эҳтиёжларни жуда тезлик билан ўзгариши билан тушунтириш мумкин. Гоҳида бугун учун мувофиқ бўлган маҳсулот, эртага сотиб олувчиларнинг эҳтиёжини қониқтириши учун етарли бўлмаслиги яъни етарли сифат даражасида бўлиши мумкин.
Сифатга таъриф ISO 8402 халқаро стандартида келтирилган бўлиб, у қуйидагича: 5
Сифат – объектнинг унинг ўрнатилган ва кутилаётган эҳтиёжларни қаноатлантирувчи хусусиятларига тааллуқли тавсифлар (алоҳида баён этилаётган ва қаралаётган жараён, маҳсулот, ташкилот, тизим ёки уларнинг ихтиёрий комбинациялар)ининг мажмуасидир.
Объект сифатини аниқлаш учун қуйидагилар зарур:
- Эҳтиёжларни таҳлил қилиш асосида объектнинг талаб этилаётган тавсифларини ўрнатиш.
- Объектнинг ҳақиқатдаги тавсифларини аниқлаш.
- Объектнинг талаб этилган ва ҳақиқатдаги тавсифларини солиштириш лозим.
Эҳтиёжларни ўрнатиш учун уларни тавсифлаш лозим. Сифатни аниқлашда ўрнатилган ва кутилаётган эҳтиёжларга бўлинади (3.9-расм)
Ўрнатилган эҳтиёжлар қонуний ҳужжатлар, стандартлар, фармойишлар, буюртмалар, шартномалар, техник шартлар, етказиб бериш ва бошқа ҳужжатлар қайд этилган бўлади. Ўрнатилган эҳтиёжларга контрак тузишда келтирилган талаблар, атроф-муҳитни ҳимоялаш шароитрларини бажариш учун ёки хавфсизликга тааллуқли қонунчилик талабларини мисол қилиб келтириш мумкин. Кўпчилик ўрнатилган талабларни бажарилмаслиги, турли хил (маъмурий, ҳуқуқий) жавобгарликларга олиб келади.
Кутилаётган эҳтиёжлар белгиланиши ва аниқланиши лозим. Одатда, барқарор ҳоҳишлар қаторида муайян шаклланмаган истакларни, ўзида кутилма ва ҳоҳишларни англаш, фаҳмлаш шаклларида бўлади. Масалан, кутилаётган эҳтиёжларга тааллуқли бўлган объектлар сифатида корхонанинг ташкилий тузилмасини соддаликнинг йўқлиги ва ходимларнинг иш натижалари ва юқори тезликда уларнинг ойлик маоши алоқадорлигининг қонунияти, амалдаги бошқаришнинг натижавийлиги. Кутилаётган эҳтиёжларга эстетик талаблар, маҳсулотнинг модага мослиги, истеъмочиларнинг одатлар, миллий ва маданий хусусиятлар ва бошқалар киради.
Эҳтёжлар қуйидагича бўлиши мумкин:
- Вақт ўтиши билан ўзгаради – бу сифатга бўлган талабларни даврий таҳлилини олиб боришни талаб этади.
- Ўрнатилган мезонлар (вазифавий яроқлиги, ишончлилиги, мустаҳкамлиги, таъмирланувчанлиги, хавфсизлига ва х.к.) ёки ўрнатилмаган мезонлар (мода, эстетика) асосида маҳсулот тавсифларида келтириш имконияти мавжуд.
- Миқдорли ифодалаш (техникавий тавсифлари, жараённинг параметрлари) имкони мавжуд ёки миқдорли (ранг, шакл) ифодалашни иложи бўлмайди.
Ўз навбатида эҳтиёжлар қаралаётган ҳолат вақтида объектнинг тавсифларини акс эттириш ва сифат ёки миқдорий ифодалаш мумкин. Энди сифатга талаблар таърифини бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |