Ўзбекистон респубикаси



Download 4,8 Mb.
bet199/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

3 . Мастер таблиц (жадвал устаси)
билан жадвал тузиш. Жадвал устаси билан иш юритганда, экранда ҳосил бўлган мулоқот ойнасида намунавий жадваллар рўйхати ва бу жадвалларга мос бўлган жадвал майдонлари фойдаланувчига таклиф этилади. Фойдаланувчи бу мулоқот ойнасида мавжуд бўлган ихтиёрий жадвал ва унинг майдонларини танлаб олиб (майдонларнинг номини ўзгартириши мумкин) янги жадвал тузиши мумкин. Бунда майдонларнинг тури ҳам автоматик равишда майдон номига мос ҳолда танланади.
4. Импорт (Бошқа маълумотлар базаси)дан жадвални танлаш Бунда импорт қилинувчи жадвални танлаш учун мулоқот ойнасида импорт қилинувчи МБ танлаб олинади ва ундан фойдаланувчига керак бўлган майдон бўйича маълумотлар ажратиб олиниши мумкин.



5. Связь с таблицами (Ташқи файллардаги МБ жадваллари билан боғланиш) орқали янги жадваллар тузиш(бунда маълумотлар жорий базада эмас, боғланган базада ўзгаради).
Бунда ҳам юқоридаги каби мулоқот ойнасида ўзаро алоқа ўрнатилиши зарур бўлган МБ танлаб олинади.


16.5. Интернет тармоғининг сифат менежменти тизимини бошқариш жараёнида қулайликлари ва имкониятлари


Жамиятимизнинг турли соҳалари ривожланаётган бугунги кунда ахборотларнинг соҳалараро, ташкилотлараро алмашинуви масаласи янги-янги техника ва технологияларни қўллаш заруриятини туғдирмоқда. Ахборотларни тез, сифатли йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш каби вазифаларни бажаришда замонавий ахборот технологиясининг хизмати бекиёс эканлигига ишонч ҳосил қилдик.


Республикамизнинг мустақиллиги ва унинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўйи ортиб бораётганлиги ахборотларни нафақат давлатимиз ичида, балки дунёдаги бошқа давлатлар билан алмашинуви масаласини қўймоқдаки, бу ахборотлар республикамизнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини юксалтиришга қаратилганлиги маълум.
Халқ хўжалигининг барча соҳаларига компьютер техникасини кенг жорий қилиш ва бу билан ишлаб чиқариш самарадорлигини ва қувватини бир неча баробар оширишга эришиш лозим.Ўзаро боғланган компьютерлар тармоғи ёрдамида матбуот хабарлари (матн, расм, чизма) ва ҳатто товушли ахборотни фойдаланувчига етказиш учун Электрон почта хизмат қилади. Электрон почта исталган вақтда керакли маълумотни излаш ва ундан фойдаланиш имконини беради.
Internet (International Network – халқаро ташкилотлар тармоғи) бутун дунёни қамраб олган ягона тилда мулоқот қилувчи компьютерларнинг глобал тармоғидир. Унинг номи “тармоқлараро” деган маънони англатади. У махаллий (локал) компьютер тармоқларни бирлаштирувчи информацион тизим бўлиб, ўзининг алохида ахборот майдонига эга бўлган виртуал тупламдан ташкил топади. Internet, унга уланган тармоққа кирувчи барча компьютерларнинг ўзаро маълумотлар алмашиш имкониятини яратиб беради. Ўзининг компьтери орқали интернетнинг ҳар бир мижози бошқа шаҳар ёки мамлакатга ахборот узатиши мумкин. Internet дунёдаги турли хил маълумотларга оид ахборот тармоқлари ўртасидаги алоқани амалга оширувчи ядрони ташкил қилади.



Internet қачонлардир фақат тадқиқот ва ўқув гуруҳларигагина хизмат қилган бўлса, хозирги кунга келиб, у ишлаб чиқариш доиралари орасида кенг тарқалмоқда. Компанияларни Internet тармоғининг тезкорлиги, арзон, кенг қамровдаги алоқа, ҳамкорлик ишларида қулайлик, ҳамманинг ишлаши учун имкон берувчи программа ҳамда маълумотларнинг ноёб базаси эканлиги ўзига тортмоқда.


Internetдан фойдаланувчилар арзон нарх эвазига АҚШ, Канада, Австралия ва бошқа кўпгина европа мамлакатларининг тижорат ёки нотижорат ахборот хизматларига йўл топадилар. Internet нинг эркин кириладиган архивида инсоният фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб оладиган ахборотларга, янги илмий янгиликлардан тортиб то эртанги кун об-хаво маълумотигача билиб олиш мумкин.
Фойдаланувчи нуқтаи назаридан таҳлил қиладиган бўлсак, Интернет биринчи навбатда тармоқ мижозларига ўзаро маълумотлар алмашиш, виртуал мулоқот қилиш имконини яратиб берувчи “информацион магистрал” вазифасини ўтайди, иккинчидан эса унда мавжуд бўлган маълумотлар базаси мажмуаси дунё билимлар омборини ташкил этади. Масалан, Вашингтондаги Конгресс кутубхонаси каталогини кўриб чиқиш, Нью-Йоркдаги Метрополитен музейининг охирги кўргазмасига қўйилган суратлар билан танишиш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, банк муомалаларини амалга ошириши ва ҳатто бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи Интернет тармоғи мижозлари билан шахмат ўйнаш мумкин.
Бундан ташқари интернет бугунги кунда дунё бозорини ўрганишда, маркетинг ишларини ташкил этишда замонавий бизнеснинг энг муҳим воситаларидан бирига айланиб бормоқда.
Internet ўз – ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта таркибий қисмдан ташкил топгандир:

    1. Техник

    2. Дастурий

    3. Ахборот

Интернетнинг техник таркибий қисми ҳар хил турдаги ва типдаги компьютерлар, алоқа каналлари (телефон, спутник, шиша толали ва бошқа турдаги тармоқ каналлари), ҳамда тармоқ техник воситалари мажмуидан ташкил топгандир. Интернетнинг ушбу техник воситаларининг барчаси доимий ва вақтинчалик асосда фаолият курсатиши мумкин. Улардан ихтиёрий бирининг вақтинчалик ишдан чиқиши Интернет тармоғининг умумий фаолиятига асло таъсир этмайди. Интернетнинг дастурий таъминоти (таркибий қисми) тармоққа уланган хилма-хил компьютерлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида (ягона тилда) мулоқот қилиш, маълумотларни ихтиёрий алоқа канали ёрдамида узатиш даражасида қайта ишлаш, ахборотларни қидириб топиш ва сақлаш, ҳамда тармоқда информацион хавфсизликни таъминлаш каби муҳим вазифаларни амалга оширувчи дасстурлар мажмуидан иборатдир. Интернетнинг информацион таркибий қисми Интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон ҳужжат, график расм, аудио ёзув видио тасвир ва хоказо кўринишдаги ахборотлар мажмуасидан ташкил топгандир. Ушбу таркибий қисмнинг мухим хусусиятларидан бири, у бутун тармоқ бўйлаб тақсимланиши мумкин. Масалан, шахсий компьютерингизда ўқиётган электрон дарслигингизнинг матни бир манбадан, расмлари ва товуши иккинчи манбадан, видео тасвир ва изоҳлари эса учинчи манбадан йиғилиши мумкин.
Интернетнинг иккита асосий функцияси бор. Бунинг биринчиси информацион функция бўлса, иккинчиси эса коммуникацион функциядир. Интернетнинг информацион функцияси биринчи навбатда тармоқ фойдаланувчиларига талаб этилаётган ахборотларни тезкорлик билан етказиб бериш бўлса, иккинчидан у ахборотларни кенг оммага, жаҳон мақёсида ниҳоятда тез суръатда эълон қилиш (нашр қилиш) имконияти мавжудлиги билан ифодаланади. Интернетнинг юқори суратлар билан ривожланиши оммавий ахборот фаолиятида ва нашрчиликда кенг имкониятлар очиб берди.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish