Ўзбекистон респубикаси


Сифат менежментини сертификатлаштириш босқичлари



Download 4,8 Mb.
bet151/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

13.3. Сифат менежментини сертификатлаштириш босқичлари


Сифат менежмент тизимини комплекс ташкил этувчи ва унда амалга ошаётган жараёнларни ўз ичига олувчи ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир этувчи компонентларни тассаввур қилиш мумкин (13.1-расм).
Сифат менежменти тизимида кўриб чиқилаётган моделни ишлашида маҳсулот, хизматларни ҳамда сифат менежменти тизими сертификатлаштиришда сертификатлаштириш энг муҳим ва аҳамиятли ўринни эгаллайди. Мувофиқликни сертификатлаштириш сертификатлаштириш идораси томонидан амалга оширлади.
Сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш СМТ сертификатлаштиришда асосий ишлар босқичлари қуйидагича:
1- ишларни ташкиллаштириш;
2- ташкилот СМТ ҳужжатларини таҳлил қилиш;
3- “жойида аудит”га тайёргарлик;
4- “жойида аудит”ни ўтказиш ва аудит натижалари бўйича далолатномаларни тайёрлаш;
5- сертификатлаштиришни якунлаш, сертификатни рўйхатга киритиш ва тақдим этиш;
6- сертификатлаштирилган СМТ инспекцион назорати.
Сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш натижасида текширилаётган ташкилотни O‘z DSt ISO 9001:2009 талабларига мувофиқлик даражаси ва СМТ натижавийлиги аниқланади.
Сертификатлаштиришни ўтказиш шароитига қўйиладиган талабалар:

  • СМТ сертификатлаштириш бўйича ишлар ISO/IEC 62, O‘z DSt ISO 19011:2004 ва сифат тизимини сертификатлаштириш стандарти, O‘z DSt тизимида аккредитланган сифат тизимини сертификатлаштириш идоралари ўтказади.

  • Сертификатлаштиришни ўтказиш шароитида СМТ мавжуд бўлган ва расмий жорий қилинган ҳужжатлаштирилган корхоналарда ўтказилади.

13.1-расм. Сифат менежмент тизимида сертификатлаштиришнинг ўрни.

  • СМТ сертификатлаштириш бўйича ишларда сифат тизимини сертификатлаштириш бўйича экспертлар (аудиторлар), рўйхатга олинган сертификатлаштириш бўйича ходимлар ва зарурий ҳолларда техник экспертлари жалб қилинади.

  • Буюртмачи СМТ қўлланиш соҳасини аниқлаб, мурожаати ва аудит натижалари бўйича сертификатлаштириш идораси СМТ сертификатлаштириш соҳасини аниқлайди.

СМТ сертификатлаштиришда аудит объектлари сифатида қуйидагилар ҳисобланади:

  • СМТ қўлланиш соҳаси;

  • истеъмолчи талабларига маҳсулот сифатини мувофиқлиги ва ушбу маҳсулотга бўлган мажбурий талаблар;

  • СМТ да ҳужжатлаштириш O‘z DSt ISO 9001:2009 талабларининг тўлиқ ва аниқ мавжудлиги;

  • СМТ жараёнлари функционаллиги тизим ҳужжатлари талабларини бажарилишини ҳаққоний муносабати ва СМТ натижавийлигини таъминлаш.

СМТ қўлланиш соҳасини текширишда СМТ сертификатлаштиришга мурожаат бўйича соҳаси таҳлил қилиниб, қуйидагилар текширилади:
а) агарда аризада кўрсатилган бўлса барча турдаги маҳсулот ва ҳаётий даври жараёнлари СМТ қамраб олишини;
б) ташкилотда СМТ талаблари O‘z DSt ISO 9001:2009 стандарти 7 бўлимида истеснонинг тўғрилиги маҳсулотнинг ҳаётий жараёнларига агарда бундай истесно O‘z DSt ISO 9001:2009 1.2 билан мувофиқликда аризада кўрсатилган бўлса.
Сертификатлаштиршга аризда кўрсатилган истеснолар ҳар бир турдаги маҳсулотлар учун таҳлили ўтказилади. Ушбу истеснолар сифат бўйича қўлланма бўлимларига мувофиқ мавжудлиги тўлиқ асосланиши лозим.
O‘z DSt ISO 9001:2009 стандартининг 7 бўлими талабларига нотўғри истеснолар СМТ га ёки истеснолар O‘z DSt ISO 9001:2009 бошқа бўлимининг талабларига номувофиқ қаралади.
СМТ қўлланиш соҳасини таҳлил ва текшируви сертфикатлаштиришнинг барча жараёнларида кўрилиши ҳам мумкин.
Маҳсулот сифатини ўрнатилган талабларга мувофиқлигини қуйидагилар асосида баҳоланади:
- ташкилот (O‘z DSt ISO 9001 да (7.2.1; 7.2.3, а)-в) келтирилган) маҳсулотга таалуқли талаблар ҳақида маълумотлар бажарилиши шарти;
- истеъмолчиларни қониқишига боғлиқ маълумотларни таҳлил натижалари (O‘z DSt ISO 9001 да 5.6.2, келтирилган б); 5.6.3, келтирилган б); 7.2.3, келтирилган в); 8.2.1);
- маҳсулот сифати ҳақида давлат назорати ташкилотлари тасаруфидаги ташкилотдан маҳсулот сифати учун олган маълумотлар;
- O‘z DSt ISO 9001 8.2.4 да кўрсатилган маҳсулотни ҳаётий даври ва унинг босқичларида ўлчаш ва мониторинг маълумотлари.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish