Ўзбекистон респубикаси


Сифат бўйича умумий ёндашувлар ва ишлар усуллари



Download 4,8 Mb.
bet53/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

3.8. Сифат бўйича умумий ёндашувлар ва ишлар усуллари


Тажрибалар кўрсатадики, ТQM қўлланилиши муносабати билан ISO 9000 ва ISO 14000 менежмент тизимлари бўйича стандартларни ўзлаштириш билан ишларни соддароқ ташкиллаштириш учун йўналтирилган.


Бугун дунёда ривожланган давлатларнинг кўплаб етакчи компаниялари у ёки бу даражада ўзининг корпоратив менежментини TQM асосида ривожлантириб ва иш юзасидан такомиллаштириш моделига асосланган сифат бўйича маҳаллий, миллий ва ҳудудий рағбатлантиришга фаол қатнашишади.
Малкольм Болдриж рағбат мезони (АҚШ) ёки уни иш юзасидан такомиллаштириш учун Академик рағбат деб номланиб, 1000-балл бўйича баҳоланаётган корхонанинг еттита асосий муваффақиятли кўрсаткичларини ўзида намоё этади.
Мезон ўрганувчи-ташкилот фаолияти томонидан қуйидагилар ҳисобга олинади (қавсда максимал баллар кўрсатилган):
1. Пешқадамлик. Ташкилот раҳбарияти (70), ижтимоий жавобгарлик (50);
2. Стратегик лойиҳалаш, стратегияларни ишлаб чиқиш (40), стратегияни қўлланилиши (45);
3. Истеъмолчиларга мўлжаллаш. Бозорни ўрганиш (40), истеъмолчилар билан ўзаро муносабат (45);
4. Билимларни бошқариш, баҳолаш ва таҳлил қилиш. Ишларни самарадорлигини таҳлилии ва ўзгартириш (45), билимларни бошқариш ва информацион таъминот (45);
5. Инсон ресурсларига эътибор. Меҳнатни ташкиллаштириш тизимлари (35), ходимларни ўқитиш ва мотивацияси (25), ишчиларнинг фаровонлиги ва уларни ишдан қониқиши (25);
6. Жараёнларни бошқариш. Қўшимча қиймат яратувчи жараёнлар (50), ёрдамчи жараёнлар (35);
7. Ишга алоқадор натижалар. Истеъмолчилар учун натижалар (75), маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш (75), молиявий ва савдо кўрсаткичлари (75), ишчилар учун натижалар (75), ташкилотнинг самарадорлигини оширишга интилиш (75), жамият ва давлат олдида масъулиятни бажарилиши (75). Жами: 1000 балл.
«Раҳбарият» мезонида, юқори раҳбариятнинг ташкилот ишларига илғор тажрибаларни қўллаш йўналиши қанчалик яхшилиги ҳисобга олинади. «Стратегик лойиҳалаштириш» мезони иш юзасидан такомиллаштириш соҳасидаги стратегик мақсадларни ва уларга эришиш бўйича фаолият режасини тавсифлайди. «Истеъмолчи ва бозорга мўлжалланиш» мезони ташкилот истеъмолчилар талабларини қондириши ва уларга содиқликни сақлаши, бозорни эгаллаши қанчалик муваффақиятлиги баҳоланади. «Билимларни бошқариш, баҳолаш ва таҳлили» мезони бошқариш тизимини ошириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш учун ташкилот маълумотлардан фойдаланиш ва таҳлили қилиш, йиғишни бошқаришининг қанчалик самаралигини кўрсатади. «Диққат, бошқариладиган инсон ресурсларига эътибор» мезони ташкилот ишчиларга зарурий ваколатлар улушини берилиши ва кадрларни бириктирилиши қанчалик муваффақиятли амалга оширилишини тавсифлайди. «Жараёнларни бошқариш» мезони ташкилот асосий ва ёрдамлашувчи ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотни етказиб бериш, уларни самарали бошқарувини таъминлаш, ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришини ҳисобга олади. «Иш юзасидан натижалар» мезони жамият ва давлат олдида мажбуриятларни бажариш, ҳамкорлар билан ўзаро фаолият, меҳнат ресурларининг ҳолати, молиявий ва савдо кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, истеъмолчиларни қониққанлик даражаси қўшилиб барча асосий соҳаларда марадорлигини баҳолаш ва рақобатчилар билан ташкилот ишларини солиштириш имконини беради.
Сифатни бошқариш Европа фонди (EFQM – European Foundation for Quality Management) ва Сифат бўйича Европа ташкилоти (EOQ – European Organization for Quality) моделларга мувофиқлиги асосида Европа сифат мукофоти (EQA) ни беришга қарор қабул қилишди. Бу ЕИ Европа комиссияси расмий тасдиқлаган сифат учун ягона мукофотдир.
EQA барча баҳолаш тизими икки гуруҳга бўлинади – фаолият натижалари (1-5 мезонлар) ва компания имконияти (5-9 мезонлар), бир хил тоифа коэффициенти (50%) мавжуд бўлади. Кейин ҳар бир гуруҳ мезонларга бўлинади (ва кейинчалик – ўнлик мезонларга).
Европа фонди сифат менежменти Форумида (EFQM) 2001 йил иккита Европа лойиҳаси тақдим қилинди:
1. Такомиллаштириш даражаси (Levels of Excellence);
2. Такомиллаштириш № 1 (Excellence One).
Биринчи лойиҳа такомиллаштиришга интилиш даражаси бўйича компанияни баҳолаш чегарасини жиддий ҳал этди, бошқача сўз билан айтганда – Такомиллаштиришнинг Европа моделини кенг ва чуқурроқ қўллаш. Такомиллаштиришнинг беш даражаси белгиланган:

  • биринчи – сифат бўйича Европа рағбати ғолиблари;

  • иккинчи – сифат бўйича Европа рағбати ютувчилари;

  • учинчи – сифат бўйича Европа рағбати финалчилари;

  • тўртинчи – такомиллаштириш соҳасидаги интилишни тан олиш;

  • бешинчи – такомиллаштиришга тарафдорлик.

Ҳар бир даража такомиллаштириш Европа модели (ва мавжуд балли баҳолашга мувофиқ) асосида ўз-ўзини баҳолаш соҳасида компаниянинг аниқланган ҳаракати мавжудлиги мўлжалланиб, ҳамда EFQM томонидан аниқланган процедура фаолиятларини (берилган сертификатларга мувофиқ) такомиллаштириш тасдиқланади. Демак, такомиллаштириш соҳасида интилишларни тан олиш (тўртинчи даража) компанияларни такомиллаштиришнинг Европа модели чақирилган экспертлар натижалари бўйича 400 балдан кам бўлмаган (потенциал имконияти 100 баллдан) мувофиқ балли баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолаш бўйича йиллик ҳисоботни тайёрлашига мўлжалланган.
Бундай ҳолат билан, ҳар бир ихтиёрий корхона ўзиниг стратегик ривожланишини ва такомиллаштиришга доимий ҳаракатни танлаши мумкин.
Оммавий сифат менежменти методологияси асосида ўз-ўзини баҳолаш.
Сифат бўйича рағбат билан бирга, бизнесда такомиллаштиришга интирилиши, бизнесда компания ривожланишининг яхши воситаси бўлмиш ўз-ўзини баҳолаш кириб келди. Ўз-ўзини баҳолаш конкурсда қатнашишга талаб қилинган материалларни тайёрлаш вақтида корхоналар шу мезон (мезон ости) бўйича баҳолаш танлови ўтказилади ва бу турдаги баҳолашни ўтказиш процедураси кўриб чиқилади.
Бунда ҳар бир ташкилот ўзининг одатда, хусусий амалий қарорлари, TQM тамойиллари асосида ишлаб чиқилган хусусий модели бўлиб, барча жамоани узоқ вақтли куч ғайрати бўлиб ҳисобланади. Сифат бўйича рағбат мезони ташкилотга белгиланган модел бўйича менежмент тизимини тузиш ва ўзининг фаолиятини муҳимлигини белгилаши учун ёрдам беради.
Ташкилот TQM жорий қилишининг бошланишида бошқарувга ходимлар жалб қилинмаса, ресурслар ишлаб чиқаришга сарфланмаса, лозим даражада муаммолар идентификатланмаса, менежмент амалиёти ва назариясида замонавий интилишлар нуқтаи-назарида менежмент «нолли» даражасига келади. Бу ҳолат учун ташкилот қандай бўлишидан қатъий назар, ўз-ўзини баҳолашни қандай мезонлар билан бошлаши, бунинг учун ўз-ўзини баҳолаш учун қандай мезонлардан фрйдаланишни бошланишидан олдин ташкилотнинг ўзи танлайди. «Бошланаш» даражасида ташкилотдаги ҳар бир ходим ўз вақтида муаммоларни ўрганиш, улар қайд қилиш ёки чек қуйишни ўрганиш вазифаси қўйилади.
Муаммоларни олдини олиш ёки уларни самарали ҳал қилиш TQM – «рақобатбардошлиги» даражаси, кейингисига ҳаракат қилиш учун келгусида ресурсларни тўплашни таъминлаш муваффақиятини юзага келтиради. Ушбу даража ташкилотнинг рақобатбардошлигини холисона исботланишини тавсифлайди. Муваффақиятли рақаботбардошликни бошқариш навбатдаги даражаларга – «пешқадамлик» ва яна «такомиллаштиришга» ҳаракат қилиш учун асосни яратади. «Такомиллаштириш» даражасига кирувчи ташкилотлар ўзининг барча рақобатчиларидан инновация ва яхшилаш, янги қарорларни зудлик билан жорий қилиши билан фарқланади.
Экспертлар фикрларига кўра,ўз-ўзини баҳолашни ўтказишда жараёнли ёндашишдан фойдаланилса, ўз-ўзини баҳолаш самарали бўлади. Бунда раҳбар ўз ташкилотининг ўз-ўзини баҳолашида шахсан қатнашиши лозим. Ташкилотнинг пешқадамлиги доимо жонлантирилган тавсифда бўлади. Ўз-ўзини баҳолашда муҳим омил – барча қизиқувчи томонларнинг ҳаракат қилишининг зарурлигидир. Бу мураккаб маҳорат, яъни ўқиш керак.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish