ти = mr sin а; ти = mB cos а; ти = тскв cos (а - Р) cos у тригонометрик формулалар ёрдамида аниқланади.
бунда а - ётқизиқларнинг ётиш бурчаги; р –бурғи қудуқларининг ётқизиқлар билан кесишган жойидаги зенитли қиялик бурчаги;
у - бурғи қудуқларининг азимутал йўналиши ва ётқизиқларнинг ётиш азимути орасидаги бурчак.
Ўлчаш нуқталари тенг тақсимланган ётқизиқларнинг тўла тешиб ўтиш орқали ўлчанган ўртача қалинликлари ўртача арифметик қийматлар билан, ўлчаш нуқталари тенг тақсимланмаган ёки аниқ ўлчовлар олиб борилган узунчоқ майдонлардаги ётқизиқлар қалинлиги, ўлчанган қалинликларни ўртачалаштирилган қийматларини солиштириш орқали аниқланади.
Тоғ лаҳимларида ва табиий очилмаларда фойдали қазилма таналарининг қалинлиги уларнинг остки чегарасидан устки чегарасигача тўғридан-тўғри ўлчаш орқали амалга оширилади. Агар маъданли тана аниқ кўриниб турган чегараларга эга бўлса унинг қалинлигини +- 0,01м. аниқликгача ўлчаш мумкин. Агар фойдали қазилма танаси аниқ чегарага эга бўлмаса, унинг қуйи ва юқори чегаралари маъдан қамровчи жинслардан олинган секцион намуналарнинг қабул қилинган сифат кўрсатгичлари маълумотларига мувофиқ аниқланади. Бурғулаш қудуқлари бўйича қалинликни тўғридан-тўғри амалга ошириш жуда кам ҳоллардагина, масалан, фойдали қазилма бўйича керннинг чиқиши 100% га тенг бўлганда, унинг қуйи ва юқори чегаралари бузилмаган ҳолларда аниқ ўлчаниши мумкин. Кўпчилик ҳолларда маъданли тананинг бурғулаш қудуқлари бўйича қалинлиги бир қатор белгилар мажмуаси бўйича аниқланади. Жумладан, керннинг узунаси бўйлаб бурғулаш ва каратаж кўрсатгичлари маълумотларини солиштириш йўли билан аниқланади. Бунда қатлам қалинликларини аниқлашдаги ҳатоликлар қўпинча тизимли ҳарактерга эга бўлади. Ҳатоликлар қиймати ва ҳарактери бир қатор сабабларга–маъданли таналар қалинлигига, уларнинг тузилишига, фойдали қазилмалар ва маъдан қамровчи жинсларнинг физик–техник ҳусусиятларига, бурғулаш ва каратаж ва бошқа техник ишларни амалга оширишнинг техника ва технологияларига боғлиқ. Бурғулаш бўйича фойдали қазилма таналари қалинлигини ишончли аниқлашнинг таҳлил қилишга бир хил худудда жойлашган ўҳшаш конлар бўйича олинган разведка бурғулари ўтказиш ва эксплуатация қилиш маълумотларини солиштириш катта ёрдам беради. Захираларни ҳисоблаш учун ҳар бир бурғулаш қудуқлари бўйича маъданли тана қалинлиларига доир маълумотларни мукаммал текшириб чиқиш, таҳлил қилиш ва асослаш керак.
Тоғ геометриясида ётқизиқларнинг йўналишига ва унинг қуйи чегарасидан юқори чегарасигача ўлчанадиган масофага боғлиқ равишда қуйидаги қалинлик турлари ажратилади:
ҳақиқий ёки меъёрдаги қалинлик, м, меъёрлар бўйича ўлчанади;
горизонтал қалинлик, мг – горизонталлар бўйича ўлчанади;
вертикал қалинлик, мв – вертикаллар бўйича ўлчанади;
қия ёки ўхшаш қалинлик, ққ – эркин йўналиш бўйича ўлчанади.
Тоғ лаҳимлари ўтилган жойнинг ўзида унча катта бўлмаган маъданли тананинг ҳақиқий қалинлигини ўлчаш мумкин. Квершлагларда, ортларда ва бошқа горизонтал лаҳимларда катта қалинликдаги таналарнинг горизонтал қалинликлари ўлчанади.
Тик холатда бурғулаш қудуқларида вертикал қалинлик ўлчанади. Уларда горизонтал ётган ётқизиқлар қалинлиги ҳақиқий қалинлик билан мос тушади. Қия холатда бурғулаш қудуқларида ва баъзи бир тоғ лаҳимларида ётқизиқларнинг қия қалинлиқлари ўлчанади.
Захираларни ҳисоблашда ҳисоблаш режаларини тузиш ҳусусиятларига боғлиқ равишда барча қалинлик кўринишлари битта кўринишга келтирилади. Масалан, агар захиралар маъданли тананинг вертикал проекцияси бўйича ҳисобланса, унда ҳажмни аниқлаш учун горизонтал қалинлик олинади. Ва аксинча, агар захираларни ҳисоблаш горизонтал проекциялар бўйича амалга оширилса-ҳисоблашга вертикал қалинлик қабул қилинади. Агар ҳисоблаш маъданли тана юзасида тузилган проекциялар бўйича амалга оширилса, ҳақиқий (меъёрдаги) қалинликдан фойдаланиш зарур. Бир турдаги қаланликдан бошқасига ўтиш учун қуйидаги боғлиқликлардан фойдаланилади:
Горизонтал қалинлик учун:
; ;
Вертикал қалинлик учун:
mB = mr * tg?; mB ; mB
Меъёрдаги қалинлик учун:
m = mв · cosβ, m = mг · sinβ, m = mk · cos(β - α)
Бу ерда: α – маъданли танани кесиб ўтган қудуқнинг зенитли қиялик бурчаги; β – маъданли тананинг ётиш бурчаги(50 -расм);
δ - қудуқ ўқи ва ётиш чизиғи орасидаги бурчак
50-расм. Ётқизиқлар қалинлигининг ётиш бурчакларига боғлиқлиги
Ҳисобланаётган контурда ўртача қалинликга эга бўлган ётқизиқлардаги захираларини ҳисоблашда кўпинча ўртача арифметик ва ўртача мутлоқ усуллардан фойдаланилади.
Бу ерда: m1, m2 ,........., mn – алоҳида нуқталар бўйича ўлчанган қалинликлар; q1 , q2 ,........., qn – нуқталарга мос келувчи қалинликларнинг статистик ҳамма қийматлари, n – ўлчанган нуқталар сони.
Қалинлик одатда узунлик ёки майдон бўйича ўлчанади. Қалинликни аниқлашнинг ўртача мутлоқ усули ўлчаш нуқталари кескин нотекис тарқалганда ва қалинликдаги ўзгарувчанлик қонуниятларининг йўналиши аниқ ўрнатилган ҳоллардагина қўлланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |