Квадрат тўрлар бўйича линзаларга ажралган фойдали қазилмаларни лаҳимлар билан разведка қилиш холати Cаноат аҳамиятига эга бўлмаган ёки умуман маъдансиз участкаларга ажратилган қазилмалар айрим линзалар(ётқизиқлар) шаклида ётади деб қабул қилинган тақдирда, саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма линзалари майдони, лаҳимлар орасидаги масофанинг минимал квадрат илдизига тенг деб қабул қилинади.
Х=√ S
Бу ерда S – саноат аҳамиятига эга бўлиши мумкин бўлган энг кичик линзалар майдони. Майдони S дан кичик линзалар шу даражада кичикки, улар саноат аҳамиятига эга бўлмайди.
Шундай қилиб, энг кичик саноат аҳамиятига эга бўлган бирорта ҳам тана, разведка тўрларининг лаҳимлар ораси оралиғида пайдо бўлиши мумкин эмас ва албатта хеч бўлмаганда бирор жойдан кесиб ўтган бўлиши керак.
8.12.Разведка тўрлари зичлигини аниқлаш учун статистик маълумотларни қўллаш тўғрисида тушунча Разведка жараёнининг турли босқичларида лаҳимлар орасидаги керакли масофалар: а) талаб этиладиган маълумотларнинг аниқлиги ва б) конлардаги компонентларнинг шакли ва тарқалишидаги ўзгарувчанлик аниқланади. Тана шакли ва ундаги компонентларнинг тарқалиши бўйича талаб этиладиган аниқлик қанча юқори бўлса, лаҳимлар орасидаги масофа шунча кичик бўлиши мумкин.
Компонентлар миқдори ва фойдали қазилма таналари қалинлигидаги ўзгарувчанликни маълум даражагача, вариацион статистика усулларидан фойдаланиб вариация коэфиценти ёрдамида акс эттириш мумкин.
Кам ўзгарувчанликка(ўта тенг тақсимланган) эга бўлган конлар қалинлиги бўйича(Vm) 5 дан 50 гача, миқдори бўйича (Vc) 5 дан 40 гача вариация коэфицентларига эга. Бу гурухга деярли барча чўкинди конлар-кўмир, қурилиш материаллари, фосфоритлар, темир маъданлари ва баъзи бир магматоген темир конлари киради.
Ўртача ўзгарувчанликка(тенг таҳсимланган) эга бўлган конлар қалинлиги бўйича 30 дан 80 гача ва миқдори бўйича 40 дан 100 гача вариация коэфицентларига эга. Бу гуруҳга аксарият кўпчилик рангли метал конлари, магматоген генезисли минерал хом ашё конларининг бир қисми, темир-маъданли конлар киради.
Катта ўзгарувчанликка(тенг тақсимланмаган) эга бўлган конлар қалинлиги бўйича 50 дан 100 гача ва миқдори бўйича 100 дан 150 гача вариация коэффицентлари билан тавсифланади. Буларга камёб ва ноёб металлар ва олтин конлари ҳамда энг мураккаб рангли металл конлари киради.
Вариация коэфиценти қалинлиги бўйича 80 дан 150 гача ва миқдори бўйича 150 дан юқори даражада ўзгариб турувчи конлар ўта тенг тақсимланмаган конлар дейилади.
Тажриба натижасида вариация коэфиценти аниқланган маъданли конлар разведкаси учун, ишончлилиги маълум бўлган захира олиш учун ўтказиладиган тахминий лаҳим тармоқларининг зичлиги 7- жадвал бўйича аниқланади. Ушбу жадвал маълумотларидан, қайта разведка ўтказилаётган конларда ўтиладиган лаҳимлар орасидаги масофаларни ишончли белгилаш учун мўлжал олиш мумкин, бунинг учун кон учун ҳарактерли вариация коэфицентини аниқлаш талаб этилади ва вариация коэфиценти бўйича уни қайси гурухга киритиш мумкинлигини белгилаш мумкин. 7-жадвалда кўрсатилган масофалар қийматидан фойдаланиш мажбурий ҳисобланмайди ва улар фақат мўлжал олиш учун хизмат қилади. Конкрет ҳолларда улар коннинг структуравий ҳусусиятлари ва маъдандорлигига боғлиқ равишда у ёки бу томонга ўзгартирилиши мумкин.
Вариация коэфиценти тўғрисидаги тушунча қиммати шубҳасиз эканлигига қарамасдан, шуни ҳам эсда тутиш лозимки, вариацион статистика усулини геологияда қўллаш универсал эмас. Фақат тахминан тенг миқдорли ва тенг тақсимланган лаҳимли конларнинг майдон бўйлаб бир бирига тенг бўлган участкаларини солиштириш мумкин. Маълумотларнинг аниқлиги нафақат лаҳимлар тармоғининг абсалют зичлиги билан, балки, хисоблаш асосида топилган қазилмани кесиб ўтишлар сони билан ҳам аниқланади. Бундан ташқари, шуни ҳам унитмаслик керакки, вариацион статистика усулини фақат коннинг геологик ҳусусиятларини ҳисобга олган холда разведка аниқлигини нисбатан баҳолашдагина қўллаш мумкин. Ҳатто бир ҳил вариация коэфицентига эга бўлган, аммо геологик ҳусусиятлари ва тузилиши билан бир биридан катта фарқ қилувчи конларни солиштириш, кўпчилик ҳолларда кон бўйича нотўғри ҳулоса чиқарилишига сабаб бўлиши мумкин.
7-жадвал
Маъданли конлар разведкасида лаҳимлар орасидаги руҳсат этилган масофа (μ, да)