Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлигига
Исмаилов Дилшод Акбутаевич
Тошкент шахар, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 14-уй, 4-хонадон.
Телефон рақам: +99899 999-99-73
А Р И З А
(ўрнатилган тартибда НОТА киритиш тўғрисида)
Фарзандим 30.07.1998 йилда туғилган Исмаилов Аюбжон Дилшод ўғли, 2021 йил 18 август куни, Россия Федерациясига ўқиш мақсадида Тошкент аэропортидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига учиб кетган.
Адвокатлик суриштирувида аниқланган маълумотларга кўра, А.Д.Исмаилов Россия Федерациясига етиб бориб, ўқишга кираолмаганидан сўнг, танишлари Саидмуродов Сардор Саидмурод ўғли ва Сайибов Шахбоз Бахтиёровичлар билан Россиянинг Москва шахрида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. 2021 йил 18 октябрь куни телеграмм ижтимоий тармоғи орқали Россия ва Туркия давлатларида ноқонуний одам савдоси билан шуғилланувчи уюшган жиноий гурухнинг Москва шаҳридаги аъзоси «Марк» (+37282769630) исмли шахс билан танишган, “Марк” ўз навбатида ўғлим А.Д.Исмаилов ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси Саидмуродов Сардор Саидмурод ўғлига агарда улар Туркия давлатига борадиган бўлса, уларга пороход бошқаришни ўргатишини ва ишга жойлаштириб катта миқдорда ойлик маоши тўлашини айтиб, ишонтириб, уларни алдов йўли билан йўл-кира хақини тўлаган холда 2021 йил 19 октябрь куни Туркия давлатига чақиртириб олиб, уларни Туркияда кутиб олган одам савдоси билан шуғилланувчи уюшган жиноий гурух аъзолари «Давид», «Сандро», «Магамедович» (+90(536) 2997361), «Ахмед» исмли инструктор ва яна икки нафар номаълум шахслар А.Д.Исмаилов ва С.Саидмуродовдан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиши учун уларга бир неча кун мабойнида пороход бошқаришни ўргатишган.
Туркияда С.Саидмуродов уларнинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний эуканлигини билганидан сўнг, улардан қочиб кетиб, 2021 йил октябрь ойининг охирларида Ўзбекистонга қайтиб келган.
2021 йил 08 ноябрь куни ўғлим А.Д.Исмаилов ўртоғи бўлмиш Ш.Б.Сайибовга алоқага чиқиб, уни ҳам Туркияга ишга келишга чақиртирган. Ўз навбатида Ш.Б.Сайибов ҳам уни чақирувига биноан Туркияга ўғлимни олдига борган. Бироқ, ўғлим билан туркияда кўришмаган. Ўғлим ўша пайтда Италияга кетган экан, А.Д.Исмаилов пороходда Италия давлатига кириб келганидан кейин уни полиция ходимлари қўлга олганлиги хақида хабар топганидан сўнг, Жиноий гуруҳнинг ноқонуний ҳаракатларидан хабар топган Ш.Б.Сайибов ҳам у билан Туркия борган рус миллатига мансуб бўлган шахслар билан биргаликда улардан қочиб Россия давлатига Самалиёт орқали учиб кетишган.
Хозирги кунда А.Д.Исмаиловга нисбатан Реджо-ди-Калабрии прокуратураси томонидан RGNRDDA mod. №4796/2021-сонли жиноят иши очилиб, унга ноқонуний иммиграцияга ёрдам бериш айблови илгари сурилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб Италиянинг Локри шаҳридаги қамоқхонада сақланаётган экан.
Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг 2018 йил 05 апрель кунги ПФ-5400-сонли «Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармоннинг 6-бандида «Дипломатик ваколатхона раҳбарлари ўзи ишлаб турган давлатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлни самарали давом эттириш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобаниши» белгиланган.
Юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда Туркия давлатида одам савдоси билан шуғилланувчи уюшган жиноий гурух аъзолари «Давид», «Сандро», «Магамедович» ва «Ахмед» исмли шахслар ҳамда ушба гуруҳнинг Россиядаги аъзоси «Марк» исмли шахслар А.Д.Исмаилов ва бошқалардан фойдаланиш мақфсадида ёллаганлиги натижасида одам савдосига йўл қўйишганлиги ҳолати юзасидан Италия давлатинининг прокуратура ва суд органларини хабардор қилиниши;
Ҳозирда ўғлим Италиянинг Локри шаҳридаги қамоқхонада унга нисбатан таъзиқлар бўлаётганлиги ва оғир шароитда қолаётганлиги сабабли уни Италия пойтахти атрофидаги қамоқхоналарга ўтказилиши;
Ўғлимга нисбатан суд эшитуви бошланмаганлиги сабабли келгусида унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши ва Ўзбекистон Республикасига депортация қилиниши билан бир қаторда уни давлат ҳимоясига олишини;
Фарзандим ота-онаси, опа-сингиллари ва бошқа яқин қариндошлари билан кунига бир марта чекланмаган миқдорда телефон, ижтимоий тармоқ ва бошқа алоқа воситалари билан суҳбатлашиб туришимиз юзасидан нота киритилишида амалий ёрдам беришларингизни илтимос қиламан.
Илова: паспорт нусҳа.
А.Д.Исмаиловнинг
Отаси Д.А.Исмаилов
Do'stlaringiz bilan baham: |